Фуқаролар соғЛИҒини сақлаш тўҒрисида


-модда. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари


Download 43.31 Kb.
bet8/20
Sana01.04.2023
Hajmi43.31 Kb.
#1318806
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

19-модда. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари
Давлат вояга етмаганларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқларини уларнинг жисмоний, маънавий ривожланиши учун, касалликларнинг олдини олиш учун энг қулай шароит яратиш, шунингдек мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар ва бошқа муассасаларда тиббий хизматни йўлга қўйиш орқали таъминлайди.
Вояга етмаганлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда диспансер назоратида бўлиш ҳамда болалар ва ўсмирларнинг даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш;
санитария-гигиена таълими олиш, ўқиш ҳамда ўзларининг физиологик хусусиятлари ва соғлиғига мос шароитларда меҳнат қилиш;
касбга яроқлилигини аниқлаш чоғида бюджет маблағлари ҳисобидан бепул тиббий маслаҳатлар олиш;
соғлиқлари тўғрисида ўзлари учун қулай тарзда зарур ахборот олиш.
Ўн тўрт ёшдан ошган вояга етмаганлар маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бор вояга етмаганлар ота-оналарининг ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг аризасига кўра бюджет маблағлари, ҳайрия жамғармалари ва бошқа фондларнинг маблағлари, шунингдек ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимоя тизими муассасаларида яшашлари мумкин.
Ота-оналар ёки бошқа шахсларнинг ўз тарбиясидаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузишлари, уларни тарбиялашдан бўйин товлашлари, вояга етмаганлар билан уларнинг соғлиғига зарар етказадиган даражада шафқатсиз муносабатда бўлишлари қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
20-модда. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий ва муқобил хизматга
чақириладиган ҳамда ҳарбий хизматга контракт бўйича
кирадиган фуқароларнинг ҳуқуқлари
Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматга яроқли ёки яроқсиз эканликларини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтиш ҳамда ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси асосида ҳарбий хизматдан муддатидан илгари бўшатилиш ҳуқуқига эга.
Ҳарбий ва муқобил хизматга чақириладиган ёки ҳарбий хизматга контракт бўйича кирадиган фуқаролар тиббий текширувдан ўтади ҳамда соғлиғига кўра ҳарбий хизматга чақирувни кечиктириш ёки чақирувдан озод этилиш ҳуқуқини берадиган тиббий маълумотлар тўғрисида тўлиқ ахборот олиш ҳуқуқига эга.

Download 43.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling