Фуқаролар соғЛИҒини сақлаш тўҒрисида


-модда. Соғлиқни сақлаш тизими


Download 43.31 Kb.
bet4/20
Sana01.04.2023
Hajmi43.31 Kb.
#1318806
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

7-модда. Соғлиқни сақлаш тизими
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимлари йиғиндисидан иборат ягона соғлиқни сақлаш тизими амал қилади.
8-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизими
Давлат соғлиқни сақлаш тизимига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, уларнинг шаҳар ва туман бўлинмалари киради. Давлат соғлиқни сақлаш тизимига давлат мулки бўлган ва давлат соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органларига бўйсунувчи даволаш-профилактика ва илмий-тадқиқот муассасалари, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари тайёрлайдиган ҳамда уларни қайта тайёргарликдан ўтказадиган ўқув юртлари, фармацевтика корхоналари ва ташкилотлари, санитария-профилактика муассасалари, суд-тиббий экспертиза муассасалари, тиббий дори-дармонлар ва тиббиёт техникаси ишлаб чиқарадиган корхоналар ҳамда асосий фаолияти фуқаролар соғлиғини сақлаш билан боғлиқ бошқа корхона, муассаса ва ташкилотлар киради.
Илмий-тадқиқот институтларининг клиникалари, вазирликлар, идоралар, давлат корхоналари, муассаса ва ташкилотлари барпо этадиган даволаш-профилактика ва дорихона муассасалари давлат соғлиқни сақлаш тизимига киради.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатади. Бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажми ва тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмининг белгиланганидан ортиқча тиббий ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш қўшимча хизматлар бўлиб, аҳоли томонидан белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
9-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини
маблағ билан таъминлаш
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини маблағ билан таъминлаш манбалари қуйидагилардан иборат:
давлат бюджети маблағлари;
тиббий суғурта маблағлари;
фуқароларнинг соғлиғини сақлашга мўлжалланган мақсадли фондларнинг маблағлари;
даволаш-профилактика муассасаларининг давлат томонидан кафолатланган ҳажмдан ортиқча тиббий ёрдам кўрсатганлик учун ва пуллик хизматлар кўрсатганлик учун олинган маблағлари;
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ҳамда жисмоний шахсларнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига ихтиёрий ва ҳайрия бадаллари;
банкларнинг кредитлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Download 43.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling