Фуқаролар соғЛИҒини сақлаш тўҒрисида


-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни


Download 43.31 Kb.
bet3/20
Sana01.04.2023
Hajmi43.31 Kb.
#1318806
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлигининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
соғлиқни сақлаш ва тиббий суғуртанинг норматив базасини, тиббий ёрдам сифати ва ҳажми давлат стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
барча тиббий муассасаларнинг фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши устидан назоратни амалга оширади;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида мақсадли давлат дастурларини амалга оширади;
давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини ташкил этади;
тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини лицензиялашни белгиланган тартибда амалга оширади;
давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида тиббий хизматлар тарифлари даражасини тартибга солади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари ва препаратларини стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштиришни амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида даволаш-профилактика, санитария, эпидемияга қарши, радиация, экология масалалари юзасидан чиқарадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ҳамда жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қуйидагилар киради:
соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлаш;
соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органларини шакллантириш, унинг муассасалари тармоғини ривожлантириш;
бирламчи тиббий-санитария ва тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш, улардан ҳамманинг баҳраманд бўла олишини таъминлаш, тиббий ёрдам сифатининг клиник-статистик стандартларига риоя этилишини назорат қилиш, тасарруфдаги ҳудудда фуқароларни дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотлари билан таъминлаш;
соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантириш;
фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
атроф-муҳитни муҳофаза этиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш;
фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза этиш чора-тадбирларини кўриш, фуқароларни фавқулодда вазият зонасидаги аҳвол ва кўрилаётган чора-тадбирлардан хабардор қилиш;
соғлиқни сақлаш тизими органлари, муассасалари ва корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш, соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифатини назорат қилиб бориш;
ногиронлар ва тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг куч-қувватини тиклайдиган муассасалар ташкил этиш ва улар фаолиятини таъминлаш;
оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
фуқароларга санитария-гигиена ва экология таълими беришни ташкил этиш;
соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шароитлар яратиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Download 43.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling