Фуқаролар соғЛИҒини сақлаш тўҒрисида


-модда. Айрим турдаги касб-кор билан


Download 43.31 Kb.
bet7/20
Sana01.04.2023
Hajmi43.31 Kb.
#1318806
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

17-модда. Айрим турдаги касб-кор билан
шуғулланувчи фуқароларнинг соғлиғини сақлаш
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, юқумли ва касб касалликларининг олдини олиш мақсадида рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган ишлаб чиқаришлар ҳамда айрим касбларнинг ходимлари ишга кириш вақтида дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ҳамда кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтадилар.
Соғлиғининг ҳолатига кўра фуқаро айрим турдаги касб-кор ҳамда юқори даражали хавф манбаи бўлган фаолият билан шуғулланишга вақтинча ёки доимий лаёқатсиз деб топилиши мумкин. Бундай қарор тиббиёт нуқтаи назаридан шуғулланиш номақбул деб топилган фаолиятлар рўйхатига мувофиқ ҳолда тиббий комиссиялар чиқарган хулоса асосида қабул қилинади ва унинг устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Тиббиёт нуқтаи назаридан шуғулланиш номақбул деб топилган айрим турдаги касб-кор ва юқори даражада хавфли манба билан боғлиқ фаолиятлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда белгиланади ҳамда беш йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади.
Иш берувчилар ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.
18-модда. Оила соғлиғини сақлаш
Ҳар бир фуқаро давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида оилага тааллуқли масалалар, ўзида ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликлар бор-йўқлиги юзасидан, никоҳ ва оила муносабатларининг тиббий-руҳий жиҳатлари юзасидан бепул маслаҳатлар олиш, шунингдек тиббий-ирсий ҳамда бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар олиш ва текширувдан ўтиш ҳуқуқига эга.
Ҳар бир оила ўзига оилавий шифокор танлаш ҳуқуқига эга.
Болали оилалар фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида қонун ҳужжатларида белгилаган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Download 43.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling