Фуқаролар соғЛИҒини сақлаш тўҒрисида


III. ФУҚАРОЛАРГА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ


Download 43.31 Kb.
bet12/20
Sana01.04.2023
Hajmi43.31 Kb.
#1318806
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

III. ФУҚАРОЛАРГА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ
ЁРДАМ КЎРСАТИШ
29-модда. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами
30-модда. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам
31-модда. Ихтисослашган тиббий ёрдам
32-модда. Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган
фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш
33-модда. Атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликларга
чалинган фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш
34-модда. Профилактика, ташхис қўйиш, даволашнинг
янги усулларини, дори-дармонлар, иммунобиология
препаратлари ва дезинфекция воситаларини қўллаш
ҳамда биологик тиббий тадқиқотлар ўтказиш тартиби
35-модда. Фуқароларни дори-дармонлар ва тиббиёт
буюмлари билан таъминлаш
29-модда. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами
Давлат соғлиқни сақлаш тизими, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жамоат бирлашмаларининг муассасалари кўрсатадиган бирламчи тиббий-санитария ёрдами тиббий хизмат кўрсатишнинг асосий, қулай ва бепул тури бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
энг кўп тарқалган касалликлар, шикастланиш, заҳарланиш ва шошилинч ёрдам талаб этиладиган бошқа ҳолатларни даволашни;
санитария-гигиенага доир ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар, энг муҳим касалликларнинг тиббий профилактикасини ўтказишни;
оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тадбирларини, турар жойларда фуқароларга тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар кўришни.
Хусусий ва бошқа хил соғлиқни сақлаш тизимларининг муассасалари томонидан кўрсатиладиган бирламчи тиббий-санитария ёрдами шартнома асосида амалга оширилади, ушбу Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шундай ёрдам кўрсатиладиган фуқароларнинг айрим гуруҳлари бундан мустасно.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳажми ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайди.
30-модда. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам
Фуқаролар соғлиқни сақлаш тизимининг ҳар қандай даволаш-профилактика муассасасида шошилинч тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт. Улар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан бўйин товлаганлик, шунингдек фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарар учун қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.
Тез тиббий ёрдам соғлиқни сақлаш тизимининг махсус тез тиббий ёрдам хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда кўрсатилади.
Фуқаронинг ҳаёти хавф остида бўлган тақдирда тиббиёт ходимлари уни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун ҳар қандай транспорт туридан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Милиция, ёнғиндан сақлаш, авария хизматлари, транспорт ташкилотлари ходимлари, шунингдек бошқа касб-кор вакиллари тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар воқеа содир бўлган жойда қонун ҳужжатларига биноан зиммаларига юклатилган бирламчи шошилинч ёрдамни кўрсатишлари шарт.

Download 43.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling