V БОБ. ПЕНСИЯЛАРНИ ВА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
25-модда. Пенсия миқдори
Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб
топади:
пенсиянинг таянч миқдоридан;
иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;
пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан.
26-модда. Пенсияларнинг таянч миқдорлари
Ушбу Қонун билан пенсияларнинг қуйидаги таянч миқдорлари белгиланади:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
а) ѐшга доир пенсия учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (
31
ва
33-моддалар
)
олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ѐшга доир энг
кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;
(26-модданинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-
379-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
б) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун —
пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи,
лекин
ѐшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;
(26-модданинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-
770-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й.,
03/22/770/0424-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(26-модданинг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-
сонли
Қонуни
билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
г) оиланинг меҳнатга лаѐқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси
учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи,
лекин ѐшга доир энг кам пенсиянинг камида 50 фоизи миқдорида;
(26-модданинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-
379-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
д) ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга ѐки вафот этган ѐлғиз
онанинг
болаларига, ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб
чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин ѐшга доир энг кам
пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида.
(26-модданинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-
379-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: