Пенсия миқдорини камайтиришга сабаб бўладиган ҳолатлар
вужудга келган
тақдирда қайта ҳисоблаш ана шу ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи
кунидан бошлаб амалга оширилади.
IХ БОБ. ПЕНСИЯЛАР ТЎЛАШ
Олдинги
таҳрирга қаранг.
52-модда. Пенсионерларга пенсияларни тўлаш
Пенсионерларга пенсиялар уларнинг танловига кўра доимий яшаш ѐки вақтинча
турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан зиммасига пенсияни
етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банкининг филиаллари орқали
тўланади.
(52-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(53-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-752-сонли
Қонунига
асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й.,
03/22/752/0113-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
53
1
-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсиялар тўлаш
Манзил-колонияларда жазони ўтаѐтган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган
шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон
Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)
бўлимлари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг
шахсий
ҳисобварақларига ўтказиш орқали амалга оширилади.
(53
1
-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли
Қонунига
асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й.,
03/19/558/3662-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: