Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўҒрисида


-модда. Стационар даволанишда бўлинган даврда пенсия тўлаш


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/31
Sana18.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1599014
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
Пенсия тўғрисидаги қонун

61-модда. Стационар даволанишда бўлинган даврда пенсия тўлаш 
Пенсионернинг стационар даволанишда бўлган даври учун пенсия тўлиқ тўланади. 
62-модда. Озодликдан маҳрум қилинган давр учун пенсия тўлашни тўхтатиб 
қўйиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пенсионер озодликдан маҳрум қилинган тақдирда тайинланган пенсияни тўлаш 
озодликдан маҳрум қилинган давр учун тўхтатиб қўйилади бундан манзил-колонияларда 
жазони ўтаѐтган шахслар мустасно. 
(62-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 
03/19/558/3662-сон) 
63-модда. Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияни 
тўлаш ва дафн этиш учун нафақа тўлаш 
Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган 
пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан 
таъминланадиган шахслар (
19

20-моддалар
) доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади. 
Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда 
яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан 
таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила 
аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади. 
(63-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-
726-сонли 
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 
03/21/726/1001-сон)
Оиланинг бир неча аъзоси мурожаат этган тақдирда пенсиянинг уларга тегишли 
суммаси уларнинг ўртасида тенг тақсимланади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оиласига ѐки пенсионернинг дафн 
маросимини ўтказган шахсга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг тўрт баробари 
миқдорида дафн этиш нафақаси тўланади. 
(63-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-
586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 
03/19/586/4106-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


Кўрсатиб ўтилган пуллар, уларни олиш учун пенсионер вафот этганидан кейин 
олтмиш кун ичида мурожаат этилган тақдирда тўланади. 
(63-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-
417-сонли
 Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда) 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling