Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўҒрисида


ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиш


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/31
Sana18.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1599014
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
Пенсия тўғрисидаги қонун

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиш 
мажбурияти 
Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини 
олаѐтган пенсионер оиланинг пенсия тўланаѐтган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар 
тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига 
ўтказилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги 
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиши шарт. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
(58-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-
752-сонли 
Қонунига 
асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси
10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон) 
59-модда. Ўтган давр учун пенсия тўлаш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб 
қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн 
икки ойдан ошмаган давр учун тўланади. 


(59-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-
379-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда) 
Пенсияни тайинловчи ѐки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган 
пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
60-модда. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида 
яшовчи пенсионерларга пенсиялар тўлаш
Кексалар 
ва 
ногиронлиги 
бўлган 
шахслар 
учун 
интернат 
уйларида 
(пансионатларида) яшовчи ѐлғиз пенсионерларга пенсия ва уларнинг таъминоти учун сарф-
харажат ўртасидаги фарқ тўланади, лекин тайинланган пенсиянинг камида 20 фоизи 
тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга 
пенсия тўланмайди. 
(60-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли 
Қонуни
 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling