Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


Оталик (оналик) тўғрисида эътироз билдириш?


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
Оила

 
30. Оталик (оналик) тўғрисида эътироз билдириш? 
63-модда.
Туғилишни ёзиш дафтаридаги туғилишга оид ёзув боланинг унда 
кўрсатилган ота-онадан туғилганлигини тасдиқловчи далил ҳисобланади. 
 
Боланинг отаси ёки онаси деб ёзилган шахс унга бундай ёзув маълум бўлган ёки 
маълум бўлиши лозим бўлган вақтдан эътиборан бир йил мобайнида ана шу ёзув 
тўғрисида суд тартибида эътироз билдиришга ҳақлидир. Агар шу вақтга келиб, боланинг 
отаси ёки онаси деб ёзилган шахс вояга етмаган бўлса, бир йиллик муддат мазкур шахс ўн 
саккиз ёшга тўлган вақтдан бошлаб ҳисобланади. 
 
31. Боладан алоҳида яшаётган ота(она)нинг ота-оналик ҳуқуқини амалга 
ошириши? 
76-модда.
Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг 
тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига 
эга. 
 
Бола билан бирга яшаётган ота (она) боланинг она (ота)си билан кўришишига, 
агар бундай кўришиш боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар 
келтирмаса, қаршилик қилмаслиги керак.
Ота-она боладан алоҳида яшайдиган ота (она)нинг ота-оналик ҳуқуқларини 
амалга ошириш тартиби тўғрисида ёзма равишда келишув тузишга ҳақлидир. Агар ота-
она келиша олмасалар, низо ота-она (ёки улардан бири)нинг талабига биноан суд 
томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилинади. Суднинг ҳал қилув 
қарори бажарилмаганда айбдор ота-онага нисбатан қонунчиликда назарда тутилган 
чоралар қўлланилади. Суднинг ҳал қилув қарори қасддан бажарилмаган тақдирда суд 


10 
боладан алоҳида яшаётган ота (она)нинг талабига биноан бола манфаатларини ва унинг 
фикрини ҳисобга олган ҳолда болани унга бериш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши 
мумкин. 
Боладан алоҳида яшаётган ота (она) тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий 
ҳимоялаш муассасалари ва бошқа шунга ўхшаш муассасалардан ўз боласи тўғрисида 
ахборот олиш ҳуқуқига эга. Ота (она) томонидан боланинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф-
хатар бўлгандагина, уларга ахборот бериш рад этилиши мумкин. Ахборот беришнинг рад 
этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling