Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


 Болаларнинг таъминоти учун қилинадиган қўшимча харажатлар ва


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
Оила

 
43. Болаларнинг таъминоти учун қилинадиган қўшимча харажатлар ва
алимент ундиришда ҳисобга олинадиган даромадлар ҳақида гапиринг? 
103-модда. Болаларнинг таъминоти учун қилинадиган қўшимча харажатлар
Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва 
бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча 
харажатларда иштирок этиши шарт.
Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг 
оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан 
тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
104-модда. Алимент ундиришда ҳисобга олинадиган даромадлар
Алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки 
натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.
Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда 
бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда 
ҳисобланади.
44. Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод қилиш? 
105-модда.
Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, 
ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент 
олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, 


14 
шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий 
жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга 
бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин. 
 
Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ 
таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга 
олиб, тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш 
ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун асос бўлган 
ҳолатлар тугаганда манфаатдор тараф алимент қонунда белгиланган миқдорда 
ундирилишини талаб қилиб, судга мурожаат этишга ҳақли.

Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling