Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


 Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг таъминот талаб қилиш


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38
Bog'liq
Оила

45. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг таъминот талаб қилиш 
ҳуқуқи? 
108-модда.
Меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож вояга етган болалар ота-
онасидан, агар улар йўқ бўлса, қариндошлари ва ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа 
шахслардан ўз таъминоти учун алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда 
алимент миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг моддий ва 
оилавий аҳволи ҳисобга олиниб, пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши 
мумкин. 
 
 
46. Суднинг бир неча ҳал қилув қарорлари бўйича ундириладиган алимент 
миқдорини белгилаш? 
115-модда. 
Бошқа-бошқа ота-онадан туғилган вояга етмаган болалар учун 
суднинг бир неча ҳал қилув қарорларига асосан бир ота (она)дан ундирилаётган 
алиментнинг умумий миқдори ушбу Кодекснинг 
99-моддасида 
назарда тутилган 
миқдордан ошиб кетса, алимент тўловчи ота (она) алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал 
қилув қарори ёки суд буйруғи кимнинг фойдасига чиққан бўлса, ўша шахсларнинг ҳар 
бирига нисбатан алиментнинг миқдорини тегишинча камайтириш тўғрисида даъво тақдим 
этиши мумкин.
 
Суд судларнинг барча ҳал қилув қарорларига биноан тўланиши лозим бўлган, 
ушбу Кодекс 
99-моддасида 
белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда, 
болаларга нисбатан судларнинг ҳал қилув қарорлари мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бирига 
тегишли бўлган алиментнинг тенг улушдаги янги миқдорини белгилайди.
Алиментнинг миқдорини камайтиришга асос бўлган ҳолатлар тугаган тақдирда, 
вояга етмаган болалари учун алимент олувчи шахс ушбу Кодекснинг 
99-моддасида 
кўрсатилган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилишга 
ҳақлидир. 
47. Эр-хотиннинг бир-бирига таъминот бериш мажбуриятлари? 
117-модда.
Эр-хотин бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Бундай ёрдам 
беришдан бош тортилган тақдирда, ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин, 
шунингдек хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан эътиборан уч 
йил давомида, ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар 
парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган ўртадаги болани 
парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган эр (хотин) ёрдам беришга қодир 
бўлган хотиндан (эрдан) суд тартибида таъминот (алимент) олиш ҳуқуқига эга.

Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling