Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


лаёқатсиз ака-ука ва опа-сингилларига таъминот бериш мажбурияти?


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
Оила

лаёқатсиз ака-ука ва опа-сингилларига таъминот бериш мажбурияти? 
125-модда.
Ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга 
етмаган ака-ука ва опа-сингилларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга 
бўлган ака-ука ва опа-сингиллар зиммасига юклатилиши мумкин. Вояга етган меҳнатга 
лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ака-ука ва опа-сингилларнинг ота-онаси, эри ёки хотини 
(собиқ эри ёки хотини) ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан 
таъминот учун маблағ ололмаса, уларга нисбатан ҳам бу мажбурият ака-ука ва опа-
сингилларнинг зиммасига юклатилиши мумкин.
 
55. Доимий тарбияда бўлганларнинг ўз тарбиячиларига таъминот бериш 
мажбурияти? 
126-модда.
Меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эри ёки хотини (собиқ эри ёки 
хотини) ёки вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаган ёхуд улардан таъминот 
учун маблағ ололмайдиган, амалда уларни тарбиялаганларга таъминот бериш мажбурияти 
уларнинг доимий тарбияси ва таъминотида бўлган шахслар зиммасига юклатилиши 
мумкин. Бундай мажбурият васийликда (ҳомийликда) турган шахслар зиммасига 
юклатилмайди. Суд тарбияда бўлганларни, агар улар тарбиячиларнинг тарбияси ва 
таъминотида беш йилдан кам турган бўлса, ушбу моддада кўрсатилган мажбуриятдан 
озод қилишга ҳақли. 
 
 
56. Ўгай ота ва ўгай онанинг ўгай ўғил ва ўгай қизларига таъминот бериш 
мажбурияти? 
127-модда.
Ўгай ота ва ўгай онанинг тарбиясида ёки таъминотида бўлган вояга 
етмаган ўгай ўғил ва ўгай қизларнинг ота-онаси йўқ бўлса ёхуд ўз ота-онасидан етарли 
маблағ ололмаётган бўлса, уларга таъминот бериш мажбурияти ўгай ота ва ўгай она 
зиммасига юклатилиши мумкин. Вояга етган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз ўгай 
ўғил ва ўгай қизларнинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ва вояга етган 
меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун етарли маблағ 
ололмаса, ўгай ота ва ўгай онанинг зиммасига уларга нисбатан ҳам шундай мажбурият 
юклатилиши мумкин. 

Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling