Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан алимент тўлаш усуллари


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38
Bog'liq
Оила

62. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан алимент тўлаш усуллари 
ва тартиби? 
134-модда.
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича алимент тўлаш усуллари 
ва тартиби шу келишув билан белгиланади. 
 
Алиментлар: алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа 
даромадига нисбатан улушларда; вақти-вақтида пул билан тўланадиган қатъий суммада; 
бир йўла пул билан тўланадиган қатъий суммада; мол-мулк билан ёки келишувда қайд 
этилган бошқа усулларда тўланиши мумкин.
Алимент тўлаш ҳақидаги келишувда алимент тўлашнинг турли усулларини бирга 
қўшиб қўллаш назарда тутилиши мумкин.
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича тўланадиган алимент миқдорини 
индексация қилиш шу келишувга мувофиқ амалга оширилади. Агар алимент тўлаш 
тўғрисидаги келишувда индексация қилиш тартиби кўрсатилмаган бўлса, индексация 
ушбу Кодекснинг 
144-моддасига
 мувофиқ амалга оширилади.
63. Алиментни ихтиёрий тўлаш ҳақида гапиринг? 
135-модда.
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс алиментни ихтиёрий равишда 
шахсан ёки ўз аризасига мувофиқ ишлаб турган жойида ёхуд пенсия, нафақа, стипендия ва 
бошқа турдаги маблағ олаётган жойида тўланади. 
 
Вояга етмаган болалар учун олинадиган алимент аризага мувофиқ ушбу 
Кодекснинг 
99-моддасида 
белгиланган миқдорларда ушлаб қолинади.


18 
Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар 
бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни 
бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин. 
Алиментнинг ихтиёрий равишда тўлаб турилиши алимент ундирувчини алимент 
ундириш ҳақидаги даъво ёки ариза билан хоҳлаган вақтда судга мурожаат қилиш 
ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
 
64. Алиментни суд тартибида ундириш? 
136-модда.
Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи 
вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент 
ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. 
 
Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент 
ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, бу ариза буйруқ 
тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади.
Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.
Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар 
кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош 
тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун 
алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб 
олиниши мумкин.

Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling