51.Эр (хотин)нинг алимент олиш ҳуқуқининг тугаши?
121-модда.
Эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи ушбу Кодекснинг
117
ва
118-моддаларига
мувофиқ таъминот олиш учун асос бўлган шартлар тугаган
тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки
хотин янги никоҳга кирганда тугайди. Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ
суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин)
бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга
ҳақлидир.
52. Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга таъминот
бериш мажбурияти?
122-модда.
Ушбу Кодекснинг
123—128-моддаларида
кўрсатилган шартлар
мавжуд бўлса, вояга етмаган, шунингдек вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож
шахсларга таъминот бериш мажбурияти суд томонидан уларнинг қариндошлари: бобо,
буви, невара, ака-ука, опа-сингил, шунингдек ўгай ота ва ўгай она, ўгай ўғил ва ўгай қиз,
доимий тарбияда бўлган шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
53. Бобо ва бувининг ўз невараларига таъминот бериш мажбурияти?
123-модда.
Ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга
етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган бобо ва
буви зиммасига юклатилиши мумкин. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож
невараларнинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ва вояга етган меҳнатга
лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга
нисбатан ҳам бу мажбурият бобо ва бувининг зиммасига юклатилиши мумкин.
16
54. Ака-ука ва опа-сингилларнинг вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга
Do'stlaringiz bilan baham: |