Превосходное (Делишес) кечпишар нав бўлиб, дарахти кат-та, кўчати экилгандан кейин 5—6-йили ҳосилга киради. Серҳосил нав. Меваси тарам-тарам йўлли, қизғиш, ранги тилласимон-сариқ. Сентябрнинг ўрталарида узиб олинади ва декабрь ойигача сақланади.
Голден Делишес — Шимолий Америкадан келтирилган қиш-ки нав бўлиб, дарахтлари пакана бўйли 3—4-йили ҳосилга киради. Ренет-Симиренко олма нави билан бир вақтда гуллаб ҳосил бера-ди. Бу нав Ренет Симиренко, Монатан, Алпинист навлари чанги билан яхши чангланади ва уларни чанглантиради. Мевасини махсус биноларда анча вақт сақлаш мумкин. Меваси йирик, ўртача вазни 130 — 160 г келади, чўзинчоқроқ ёки юмалоқ-чўзиқ бўлиб, ранги сариқ тилласимон. Мевасининг пўстида кулранг доғлар ва айримларида зангсимон доғлар учрайди. Эти ялтироқ, сариқ, ўрта-ча тиғиз, ҳушбўй. Голден Делишеснинг бир неча синонимлари — Старкспур Голден Делишес, Елла спур Делишес, Голдспур сино-нимлари бор.
Вайнсеп кечпишар нав бўлиб, меваси унча йирик эмас, пўсти оч қизил, бир оз тарам-тарам, эти сариқ, хушбўй, 'нордон мазали. Ҳар йили ҳосил олинади.
Графенштейнское красное Гермаииядан келтирилган ўртапи-шар нав. Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида экилади. Да-рахти катта. Меваси ёз охирлари (август)да пишади. Кўчати экил-гач, 4—5-йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги яхши. Меваси юмалоқ, чиройли, рангдор, ўртача вазни 100—130 г, бир оз қовурғали, пўсти ҳидли, ёғли, яшил-сариқ. Эти сарғиш-оқ, сувли, ширин хушхўр. Бу совуққа ўртача чидамли нав.
Кейинги йилларда Шредер номидаги боғдорчилик, узумчи-лик ва виночилик илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси олимлари ва селекционерлари томонидан олманинг бир қанча янги навлари яратилиб экиш учун тавсия этилди.
Ҳосилдор — селекционерлар А. Р. Шредер, А. Г. Шредер томонидан топилган табиий дурагай. Меваси июнда пишади, кўчати ўтқазилгандан кейин 3—4-йили ҳосилга киради. Ҳар йили мўл ҳо-сил олинади. Ёзда қайта очилган гулининг меваси октябрда пиша бўйли, шох-шаббаси унча зич эмас, уларга юмалоқ шакл бериш жуда осон.
Do'stlaringiz bilan baham: |