Нафис Р. Р. Шредер 'номидаги боғдорчилик, узумчилик ва ви-ночилик илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида чиқарилган қишки нав бўлиб, меваси рангдор, узоқ сақланади ва ташишга чидамли, йирик (160—180 г), юмалоқ-конуссимон шаклда, ярми кўк-сариқ, ярми қирмизи, жуда чиройли кўринишда. Эти оқ, ўртача тиғиз, майин, нордон-ширин. Узоқ сақланади, яъни февраль-март ойларигача бузилмай туради.
Дарахтлари бақувват, юмалоқ ва сийрак шох-шаббали, қишга чидамли. Шох-бутоғига шакл бериш қулай. Мунтазам юқори ҳосил беради. Меваси кам тўкилади.
Бирлашманинг экспериментал базасида пастак М 9 пайванд-тагда ўстириб барпо этилган пальметта боғда Нафис навидан учин-чи йили гектаридан 56 ц, тўртинчи йили 120, бешинчи йили 184, олтинчи йили 180, еттинчи йили эса 327 ц ҳосил олинган.
Нав калмаразга чидамли, мева қуртидан кам зарарланади. Тупроқ юмшоқ, етарли даражада нам ва ҳосилдор бўлишига талабчан. Бу навни соддалаштирилган пальметта шаклида ясси шох-шаббали қилиб пастак пайвандтагларда ўстириш айниқса мақсадга мувофиқ экан.
Ҳозирда бу, нав сифатида тасдиқланмаган. ' Юқорида тавсия этилган навлардан ташқари, Р. Р. Шредер номидаги институтда паст бўйли олмазорлар барпо этиш учун қу-йидаги истиқболли навлар танлаб олинди.
Слава победителям. Бу нав Млеевскдаги Л. П. Симиренко но-мидаги тажриба станциясида яратилди. Узбекистон шароитида ме-васи ёзда пишадиган қилиб мослаштирилган. Эрта ҳосилга киради, ҳосилдорлиги юқори ва мунтазам. Меваси ўртача йирик (120— 140 г.), чўзинчоқ-юмалоқ, тўқ қизил рангда, товланиб туради, нор-дон-ширин таъми жуда яхши. 30—40 кунгача яхши сақланади. Дарахтлари авж олиб ўсади, қишга чидамли. Шох-шаббасига ясси шакл бериш осон. Бу нав меваси пишиш муддати (20—30 июль) жиҳатдан Тошкент Боровинкаси била'н Кинг Девид оралиғида ту-ради. Бу кенг кўламда синаб кўришга лойиқ нав.
Ричаред Старк Делишес навининг клони. Мўл ва анча мун-тазам ҳосил берадиган кузги нав. Меваси жуда мазали, йирик (180—190 г), чиройли, тўқ қизил-қирмизи ранг деярли бутун мева сиртини қоплаб олган. Эти оқиш-сариқ, хушбўй, унча нордон эмас Меваси февраль-мартгача сақланади.
Дарахтлари бўйига яхши ўсади, пальметта шаклида яхши ўсади. Уни ҳосилдор, сақлашга ва ташишга чидамли нав сифатида кенг кўламда синаб кўриш зарур.
Голдспур. Голден Делишес навининг клони. Дарахтларининг унча катта эмаслиги, ҳалқасимон шохларида мева тугиши, меваси йирикроқ эканлиги билан дастлабки навдан фарқ қилади. Бу нав жуда эрта ҳосилга киради ва ундан юқори ҳосил олинади. Шох-шаббаси ясси ва юмалоқ пайвандтагли ярим пастак ва ўрта бўйли навларни синаш катта қизиқиш туғдиради. Ярим пастак пайванд-тагларда ўстирилган дарахтлар оралиғи одатдаги пастак пайванд-таглардаги навларникидек, бўйчан пайвандтаглардагилари эса ярим бўйчанларникидек бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |