Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


ЎЗБЕКИСТОНДА ЎСТИРИЛАДИГАН ОЛМА НАВЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАЪРИФИ


Download 1.63 Mb.
bet40/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

ЎЗБЕКИСТОНДА ЎСТИРИЛАДИГАН ОЛМА НАВЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАЪРИФИ
Белий налив (оқ олма) эртапишар, дарахти ўртача катталик-да, меваси ўртача йирик, сарғиш-оқ бўлиб серэт, мазаси нордон, пишиб ўтиб кетса қумоқлашиб қолади. Меваси июнда пишади, уни 15—20 кун сақлаш мумкин. Узоқ жойларга юборишга яроқли. Совуққа чидамли, кўчати ўтқазилгандан кейин 4—5- йили ҳосилга киради. Солкаш, яъни йил оралатиб ҳосил беради.
Ренет Симиренко қишки нав бўлиб, Узбекистоннинг барча об-ластларида етиштириш учун туманлаштирилган. Кўчати ўтқазил-гандан кейин 4—5-йили ҳосилга киради. Серҳосил, лекин солкаш. Меваси конуссимон, ўртача вазни 110 — 120 г. Пўсти яшил ёки кўкиш-сариқ, эти сарғиш-оқ, ўртача тиғиз, ҳушбўй. Меваси сен-тябркинг иккинчи ярмида узилади. Териб олингани май-июнгача сақланади (1-рангли расм, 1).
Жонатан Украинада ва Молдавияда кенг тарқалган. Хорошов-ка зимняя, Осламовское деб ҳам аталади. Узбекистонда ҳам эки-лади. Совуққа чидамли, дарахти кучли ўсади, серҳосил, кўчати ўт-қазилгандан кейин 6—7-йили ҳосилга киради. Меваси ўртача, би-роз юмалоқ ва қовурғали. Мева пўсти ялтироқ, силлиқ, яшил-тилла ранг, сақланганда тилла ранг сариқ тусга киради. Эти қумоқ-қумоқ, серсув, нордон-ширин, хушбўй. Меваси март ойигача сақланади.
Пармен зимний золотой кузги нав бўлиб, Узбекистоннинг де-ярли ҳамма туманларида экиш учун тавсия этилган. Дарахти ўр-тача катталикда. Мевасининг вазии 80—120 г. Пишганда меваси сариқ, қизил тарам-тарам рангда бўлади. Кўчати экилгач, 4—5-йи-ли, баъзан 6—8-йили ҳосил бера бошлайди. Солкаш, тўлиқ ҳосил-га кирган дарахтидан 200—300 кг дан ҳосил олинади. Совуққа чидамсиз. Сув билан яхши таъминланган унумдор тупроқли ер-ларда яхши ўсади, жуда қуруқ ва сернам ерларда тез касаллана-ди. Тупроқда нам етишмаганда ҳосилини тўкиб юборади (1-рангли расм, 2).
Оқ Розмарин қишки нав бўлиб, кўчати экилгандан кейин 8 — 10-йили ҳосилга киради. Солкаш, аммо серҳосил. Айрим турларидан 1500 кг дан ва ундан кўп ҳосил олинади. Дарахти катта, шох-шаббаси ғуж ва тик бўлиб ўсади.
Меваси чўзинчоқ, овалсимон, вазни 80—100 г келади, пўсти яшил-сариқ, устида оқ нуқталари бор. Эти оқ, сақланганда бир оз сарғаяди, серсув, мазаси нордон-ширин, хушбўй. Бу нав Узбекистоннинг деярли барча туманларида экилади (П-рангли расм, 1).

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling