Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet60/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

ГИЛОСНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Гилос мевасининг консистенцияси бўйича серсув, ёқимли, хў-раки ва эти зич навларга бўлинади. Узбекистон шароитида у ўрик ва шафтолига қараганда совуққа анча чидамли, олчага қараганда чидамсизроқ бўлади.
1968—1969 йиллардаги узоқ давом этган қаттиқ қишда айрим дарахтларни қисман совуқ урди. Ш^' йил январь, февралда ҳаво температураси— 28 градус С га, тупроқ температураси — 34 гра-дусгача тушди. Ҳатто ана шундай қаҳратон қишдан кейин ҳам гилог навларининг гулкуртаклари тўла нобуд бўлмади ва бир қанча нав-лар гуллаб ҳосил берди. Майская навидан анча кўп— ҳар тупидан 45 кг гача ҳосил олинди.
Узбекистонда гилоснинг маҳаллий шароитда энг яхши мос-лашган навларини экиш керак. Гилос бошқа мевали дарахтларга нисбатан касалликларга ва зараркунандаларга анча чидамли. Асо-сан уига қушлар (40—90 процент.) зарар етказади.
Гилос тупроқ-иқлим шароитига жуда талабчан. Унумдор ер-ларда яхши ўсади ва шағал аралашган баъзи тупроқларга ҳам мос-лашиб кетади. Шўрланган, намлигн ортиқча ёки етишмайдиган ерларни ёқтирмайди, кучли ва ў.ртача бўз тупроқли ерларда яхши ўсади. Шағал қатлами юза жойлашган ерларда секин ва кучсиз ўсади, кам ҳосил беради, елим оқиш касаллиги билан кучли ка-салланади.
Гилоснинг ҳосилдорлиги шода новдалар сони ва уларнинг сац-ланиб қолишига боғлиқ. Усув новдаларида 20—30 процент, шрда новдаларда 70—80 процент гулкуртак жойлашади. Гилоснинг ёши ортиши билан ҳосили шода новдаларда тўиланади.
Гилос апрелнинг биринчи ярмида гуллай бошлайди, эртаги навлари май бошларида, айрим йилларда апрель охирларида пиша-ди- Вегетация даври 240—250 кун давом этади.
Боғларга бир хил гилос навлари ўтқазиш тавсия қилинмаиди, чунки юқори ҳосил бермайди. Шунинг учун улар орасига чанглов-чи навлар ҳам ўтқазиш зарур. Гилосдан муттасил мўл ҳосил олиш учун бир вақтда гуллайдиган иавларни танлаб ўтқазиш керак. Цора гилос, Баҳор, Францис, Рамон Олива, Дрогана жёлтая, Сариқ ги-лос, Қора Наполеон, Пушти Наполеон каби энг қимматли чанг-ловчи навлар ҳисобланади.
Гилос узоқ яшайдиган ўсимлик, айрим дарахтлари йилгача яшайди.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling