Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet63/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

ОЛЧА НАВЛАРИ
Анадольский — меваси июнда пишадиган нав, тўқ қизил рангда. Эти юмшоқ, серсув, нордон-нгарин, хушбўй. Кўчати экил-гандан кейин 4—5 йили ҳосилга киради. Дарахтлари кучли ўсади, серҳосил.
Подбельская — меваси июннинг иккипчи ярмида пишади-ган, йирик, хўраки консервабоп нав. Ранги тўқ қизил, тўлиқ пишганда деярли қора бўлади. Янги узилган меваси истеъмол қили-нади, ундан компот, мураббо ва шарбат тайёрланади. Бу нав сер-ҳосил, совуққа чидамли.
Уни Ўзбекистоннинг барча 'мевачилик районларида экиш тав-сия этилади (XV раигли расмД).
Гриот остгеймск — Испаииянинг Сиера Морена тоғли ра-йонидан келиб чиққан. Дарахтлари ўртача баланд бўлиб ўсади. Барглари майда ва ўртача катталикда, тухум шаклида, ўткир учли, марказий томири бўйлаб пастга томон эгилиб туради, чети қўш арра тишчали, эти қалин.
Меваси ўртача йирик (3—4 г келади). Пўсти юпқа, пишиқ, тўқ қизил рангда, эти ҳам тўқ қизил рангда, мазаси нордон-чучук. 4,5 балл баҳоланади. Мева банди ўртача узунликда бўлиб, мевага маҳкам бирикмайди.
Бу нав олча маҳаллий шароитга яхши мослашган, совуққа ўта чидамли, серҳосил.
Английская ранняя — эртаги, хўраки олча нави. Дарахти совуққа чидамли, сугориб туришни талаб қилади. Уч ёшида ҳосилга киради, ҳар йили ҳосил олинади. Меваси йирик, ўртача вазни 4—5.г келади, ясси, юмалоқ, ранги оч қизилдан тўқ қизилгача. Эти қизғиш, жуда серсув, юмшоқ, ширин, ёқимли нордон, мазаси яхши.
Лотовая — саноат аҳамиятига эга бўлгап нав. Мевасининг ўртача вазни 4 г, юмалоқ қорамтир-қизғиш рангда бўлиб, дарахти-дан тўкилиб кетмайди. Мева таркибида 11,4 процент қанд, 2,08 процент, кислоталар бор. Цуритиб фойдаланиш ҳам мумкин. Қуритилганда 26 процент қоқи тушади, 4-йили ҳосилга киради, меваси июннинг охирида бир текис пишади, 7—8 ёшли дарахтларидан 20 кг гача ҳосил олинади.
Майдюк — Узбекистоннинг Тошкент, Қўқон, Андижон ра-йонларида экиш учун мослаштирилган. Меваси май охирида пиша-ди, юмалоқ, тўқ қизил, эти юмшоқ, серсув, нордон, хушхўр, янги-лигида қоқи қилиб истеъмол қилинади.
Честь губина — эртаги нав бўлиб, Узбекистоннинг барча районларида кўпайтириш тавсия этилади. Мевасини қуритиш, янги-лигида истеъмол қилиш ҳамда ундан ҳар хил мурабболар тайёр-лаш мумкин. Мевасининг ўртача вазни 3,9—4 г келади, юмалоқ, ранги қорамтир қизғиш, мазаси ширин-нордон. Таркибида 13,2 нроцент қанд, 1,45 процент кислоталар бўлади. Экилгандан кейин 4—5-йили ҳосилга киради, 15 ёшли дарахтидан 30 кг гача ҳосил олинади. Меваси тўкилиб кетмайди. Май охирида пишади. Қўритилганда ундан 24 процент қоқи чиқади.
Қора шпанка — Ўзбекистоннинг барча областларида экиш учун районлаштирилган. Хўраки ва қайта ишлашга яроқли нав. Меваси июннинг ўрталарида пишади, йирик, тўқ қизил рангда, эти сершира, нордон, ширин. мазаси яхши. Дарахтлари кучли ўсади совуққа чидамли, 4—5-йилн ҳосилга киради ва ҳар йили ҳосил қилади. Қора шпанканинг Курск Шпанкаси деган тури ҳаи бор. Қора шпанка Самарқанд, Тошкент ва бошқа областлардаги богларда кўп экилади.
Кора шпанка олчанинг баланд танали навлари группасига киради. Унинг дарахтлари ўртача балаидликда ўсади, шох-шабба-си сийрак, юмалоқ шаклда бўлади. Барг пластинкаси қалин, тигиз новдаларининг пастки қисми ва мева бутоқларидаги барглари сер~ барг, тескари тухумсимон, тўмтоқ учли, новдаларининг юқоригм қисмларидаги барглари эса чўзинчоқ шаклда ва ўткир учли ,бўлади.
Барг пластинкасининг марказий томири уни нотекис иккн қисмга бўлиб туради, бу қисмлариикг бири кўпинча иккинчисидан калтароқ, чети қўш арра тишли бўлади. Барг банди анча узун, 20—-30 мм, қизғиш тусда бўлади ва буралиб туради. Цора шпанка меваси йирик, тўқ қизил, деярли қора тусда бўлиб, ўртача вазни 4,5—5 г келади. Пўстидаги чоки кўринмайди. Меваси тўқ қизил, жуда юмшоқ, серсув, нордон-чучук бўлиб, мазаси 5 балл баҳола-яади.
Мева банди ингичка, ўртача узунликда. Бу нав олча кўчати ўтқазилгандан кейин 4-йили ҳосилга киради, меваси 1 —10 июнда пишади ва яхши ҳосил олинади.
"Ўзбекистоннинг барча зоналаридаги олчазорлар майдонининг 5—15 процентига экиш учун районлаштирилган.
Самарк.анд олчаси. Кенг тарқалган жайдари, универсал нав. Бу нав "Ўзбекистондаги олча дарахтларининг 50 процентга яқини-ни ташкил этади; у, айниқса Самарқанд областида кўп тарқалган. Дарахтлари ўртача катталикда, совуққа чидамли, ер танлаМайди, асосан бачки новдаларидан кўпайтирилади, уч ёшидан ҳосилга ки-ради, ҳар тупидаи ўртача 25—30 кг дан ошириб ҳосил олинади. Меваси июннинг иккинчи ярмида пишади. Бу навнинг қимматли хусусияти шундаки, унинг меваси тўкилмайди, дарахтида сақлана-ди. Меваси майда, юмалоқ, тўқ қизил рангда. Эти тўқ қизил, ўрта-ча серсув, нордон-ширин, мазаси ёқимли. Янгилигида ейилади, ле-кин кўпинча қиём, комнот қилинади ва қуритилади. Қиёми жуда яхши бўлади. Самарқанд олчаси шираси кўилиги жиҳатидан дунёга машҳурдир, шарбатидан наливка тайёрлашда фойдаланилади. Олчадан 30—33 процент қуруқ мева тушади.
Бу навни Узбекистонипг ҳамма ранонларида экиш тавсия этилади. (XV рангли расм, 2).
ЁНҒОҚ
Ўрта Осиёда асосий ёнғоқзорлар тоғ ёнбағирларида жойлашган. Энг катта ёнғоқзорлар Қирғизистоннинг жанубий тоғларида бўлиб, 30 минг гектардан ортиқ майдонни эгаллайди.
Ёнгоқ Закавказьеда, Молдавияда, Дрим, Шимолий Кавказда, Украннада ва Иттифоқимиз Европа қисмининг айрим районларида ўсади. СССРдан ташқари, Болқон ярим оролида, Эрон, Туркия, Афгопистон, Покистон, Хитой, Корея ва Японияда, шунингдек, Гарбпй Европада, Америка Қўшма Штатларида ҳам ёигоқзорлар бор.
Кигоқ дарахти жуда баланд бўйли бўлиб, шох-шаббаси шарси-мон ёки кенг пирамида шаклида. Гуллари бир уйли, икки жинсли. Эркак гуллари, яъни кучаласп ўтган Йилги новдаларда тўп-тўп бў-либ, урғочи гуллари эса янги новдалар учида биттадан ёки бир нечтадан, баъзан тўп-тўп бўлиб жойлашади. Апрель охири — май ойи бошларида гуллайди. Чангчи ва уруғчи гуллари битта дарахтда бўлиб, бирин-кетин етилади. Камдан-кам ҳолда ҳар иккала гули бир вақтда етилади. Шунинг учун ёнғоқ ўзидан чанглана олхмайди, асосан шамол воситаеида чангланади.
Меваси 10 сентябрдан пиша бошлайди. Мевалари йириклиги, пўстининг қалинлиги, мағзининг тўлиқлиги, мағзи таркибида ёғ кўплиги, пишиш даврининг ҳар хиллиги билан бир-биридан фарқ қилади.
Нам етарли бўлган ҳар хил тупроқли ерларда ҳам ёнғоқ да-рахти яхши ўсаверади.
Енғоқ иссиқсевар ўсимлик, совуққа нисбатан чидамли, 25° совуқдан зарарланади. Эрта баҳорда кўкара бошлайди. Усув даври 165—210 кун давом этади. Ёнғоқ уруғидан ва пайванд қилиш йў-ли билан кўпайтирилади.
Уруғдан чиққаи ёнғоқ 8—10 йилда, пайванд қилинганлари эса 5—6 йилда ҳосилга киради. Дарахти солкаш. Ҳосилга кирган дарахтдан 100—150 кг дан, айрим тупларидан 500 кг гача ҳосил олинади. Ёнғоқ 300—400 йил яшайди. 50—60 ёшида энг кўи ҳосил беради.
Мевасининг вазни 2,5—20 г гача етади, ундан 25—70 процеит мағиз чиқади. Мағзи таркибида 56—78 процент ёғ бўлади. Ёнғоқ-нинг хом мевасида С витамин миқдори на-ьматакдагига нисбатан 3—5 марта кўп бўлади. Кўк қобиғида 25 процентгача таннид бор. Ундан қора бўёқ ва ошловчи экстрактив моддалар олишда фойдаланилади.
Ёнғоқ дарахтининг ёғочи мебель ишлаб чиқариш саноатида энг қимматли материал ҳисобланади.
Ёнғоқ баргида эфир мойлар ва алкалоидлар бўлади. Уруғдаи униб чиқиш қобилиятшю фақат бир йил сақлайди. Ёнғоқ дарахти узоқ яшаши, танасининг йирик ва баланд бўйли бўлиши билан бошқа мева дарахтларидан фарқ қилади.
Куртак пайванд қилинтан кўчатларп 1 — 2 ёшлигида доимий жойга ўтқазилади. Ёнғоқ кўчатларини ўтқазиш учун тоғ ён бағ-рининг шимолга, шимоли-шарққа ёки шимоли-ғарбга қараган қия-ликлари танланади. Тошкент областида ёнғоқ денгиз сатҳидан 1500 метргача баландликдаги тоғ ён бағирларига, республикамиз-нинг жанубий областларида эса 2000—2500 метргача баландлик-даги ёи бағирларга экилади. Кнғоқ экиш учун тоғ ёнбағирлари зинапоя шаклида супача қилиб текисланади. Кўчат ўтқазиладиган чуқурчалар 80x80 см ҳажмида қазилади ёки кўчатлар плантаж плуг билан олинган эгатларга ўтқазилади. Ёнғоқни кузда ёки эрта баҳорда экиш керак. Ёнғоқ дарахтларига ўзгарган лидер система-сида шакл берилади. Танасида бир-биридан 30—50 см узоқда жой-лашган 6—10 та асосий шох қолдирилади.
Кнғоқ Узбекистондаги барча суғориладиган районларда эки-лади. Тогакент область Бўстонлиқ районининг қияликларида кат-та майдонларда ёнғоқзорлар учрайди. Бу ердаги ёнғоқзорлар нав таркибининг яхшилиги билан бошқа ёнғоқзорлардан анча фарқ қилади. Маданий ёнғоқ сунъий танлаш йз>ли билан ёввойи 6'нғоқдан етиштирилган. Ёнғоқнинг 50 га яқин хили бор.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling