Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гвардейский
- Тонкоскорлупий
Қозоғистон — бир дона ёнғоғининг ўртача вазни 14 г келади, Магизи ёнғок вазнининг 48,7 процентини ташкил этади. Чацип-ганда мағизи пўчоғидан бутун ажралади, таркибида 72,3 процент ёғ бўлади.
Бу ёнғок. ўсув даврининг к.искалиги билан бош^а навлардан фарк килади. Мирний—бир дона ёнғоғининг ўртача вазни 15.2 г келади. Мағизи пўчоғидан бутун ажралади ва енғок вазнининг 52,2 процен-тини ташкил этади. Бу серҳосил нав. Панфиловец — бир дона ёнғоғининг ўртача вазни 13.7 г ке-лади. Мағизи ёнғоц вазнининг 52,3 процентини ташкил этади. Ча-қилганида мағизи бўлакланади. Марсониядан бир оз зарарланади. Пионер — бир дона ёнғоғининг ўртача вазни 12,8 г келади-Мағизи ёнғоқ вазнининг 52,8 процентини ташкил этади. Чакилган-да мағизи пўчоғидан бутун ажралади. Таркибида 72,6 процент мой бўлади. Бу нав ёнғокнинг ўсув даври к.исқа, совук.ка чидамли бўлади. Родина — бир дона ёнғоғининг ўртача вазни 13,5 г келади. Мағизи ёнғок вазнининг 48,5 процентини ташкил этади. Мағизи пўчоғидан бутун ажралади, таркибида 68,8 процент мой бўлади. Совукка чидамли, касаллик ва зараркунандалардан бир о.з зарар-ланади. Бўстонлиқ — бир дона ёнғоғининг ўртача вазни 13,3 г кела-ди. Пўчоғи осон чак.илади ва мағизи бутун ажралади. Магизи ёнғоқ вазнининг 48,5 процентини ташкил этадн, таркибида 68,8 про-цент мой бор. Совуққа чидамли, мўл ҳосил беради. Гвардейский — бир дона ёнғоғининг ўртача вазни 13Д г ке-Лади. Пўчоғиосон чақилади ва мағизи бутун ажралади. Магизи ёнғоқ вазнининг 57,6 процентини ташкил этади. Пўчоғи жуда юп-қа бўлиб, осон чақилади. Тонкоскорлупий (юпқапўчоқ) нави — бир дона ёнғоғинииг ўр-тача вазни 9,4 г келади. Мағизн пўчоғидан бутун ажралади, тарки-бида 68,8 процент мой бўлади. Серҳосил нав ПЕКАН Пекан ёнғоқсимоилар оиласига киради. Ватани Шимолий Америка ҳисобланади. Дарахтларининг бўйи 20—25 м дан оша-ди, шох-шаббаси чўзиқ, новдалари чиройли, тик ўсади. Меваси найзасимон учли, юмалоқ ёки тухумсимон, новдаларининг учки қисмида бир нечтадан қубба-қубба бўлиб жойлашади. Ёнгоғи икки уяли, мағизи ширин, серёғ, пўчоғи юпқа. Мағизида 78 процент ёғ„, кўп миқдорда оқсил ва шакар бўлади. Сериам, иссиқ ва ёзи узоқ-қа чўзиладиган жойларда яхши ўсади. Совуққа чидамли. Пекан май охири — июннинг бошларида гуллайди. Ҳар ту-пидан 80—450 кг гача ҳосил олинади. Пайвандлаш ва ёнғоғини экиш йўли билан кўпайтирилади. Эркак гули ёнғоқникига ўхшаш бўлиб, бир йиллик новдаларда жойлашади. Эркак ва урғочи гул-лари бир вақтда етилмайди. Гули шамол воситасида чангланади. Ёнғоғидан чиққан ниҳоллари 10—12 йилда, пайванд қилин-ган кўчатлари экилганидап кейин 4—6-йили ҳосилга киради. Да-рахтлари бир йил кўп ҳосил берса, кейинги йили кам ҳосил бера-ди. 20 ёшида тўлиқ ҳосилга киради. Меваси октябрь-ноябрь ойида пишади- Пекан 300—400 йил яшайди. Ўзбекистошшнг суғорила-диган ерларида ҳам яхши ўсиб, мўл ҳосил беради. Академик Р. Р. Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилйк ва виночилик илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси селекциоиерла-ри пеканнинг қуйидаги навларини яратдилар. Дружба — дарахтлари кучли ўсади, 14 ёшида бўйи 14 м га, шох-шаббасининг диаметри 9 м га етади. Совуққа чидамли, 7—20 майда гуллайди. Ёнғоғидан 42 процентгача мағиз чиқади, пўчоғи-дан осон ажралади. Ҳосшш 15—25 октябрда пишади. Ҳар йили ҳосил беради. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling