Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet67/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

БОДОМ НАВЛАРИ
Консой — жайдари нав. Мағизи бодомнинг 38 процентини ташкил этади, таркибида 55 фоиз мой бўлади, пўчоғи юпқа. Ап-рель бошларида гуллайди. Меваси август охири — сентябрь бо-шида пишади-
Кеч гуллайднган бўстонлиқ нави — совуққа чидамли, жай-дари нав. Мағизи бодомнинг 44,1 процентини ташкил этади, тарки-бида 59,6 фоиз мой бўлади. Пўчоғининг қаттиқлиги стандартга тўғри келади. Меваси сентябрь бошида пишади, (XIX рангли расм, 3).
Угам — С. С. Калмиков томонидан танлаш йўли билан чиқа-рилган. Дарахтлари кучли ўсади, 5—22 апрелда гуллайди. Пай-ванд қилинган кўчати 4-йили ҳосилга киради. Меваси август-сец-тябрь ойларида пишади. Мағизи ширин, мевасининг 42,8 проценти-ни ташкил этади, таркибида 62,95 процент ёғ, 6 процент шакар бор.
Эртагн Бухоро бодомн ~ оддий бодом билан чатиштириш патижасида олинган дурагай нав, мағизи мевасининг 37,7 фоизини ташкил этади, таркибида 58,8 процент ёғ бор. Пўчоғи оч жи-гарранг, мағизи ширин. Меваси августнинг бошида пишади.
Чидамли — бодомни шафтоли билан чатиштириш иатижасида чиқарилган дурагай нав. Кеч гуллайди, меваси деярли қиличси-мон, ундан 39,6 процент мағиз чиқади. Баҳорги қора совуққа чи-дамли. Тошкент областининг Бўстонлиқ тогли зонасида ва бошқа тогли районларда кўпайтириш учун тавсия этилган (XIX рангли расм, 4).
Колхозний — жайдари нав бўлиб, мевасидан 47,5 процент ма-ғиз чиқади, таркибида 59;9 процент мой бўлади, пўчоги юмшоқ. Апрель ўрталарида гуллайди, меваси август охирида пишади. Со-вуққа чидамлилиги ва серҳосиллиги билан бошқа навлардан фарқ қилади.
Первенец —■ жайдари нав бўлиб, мағизи бодомнинг 46,7 про-центни ташкил этади, таркибида 59,6 процент мой бўлади, пўчоги юмшоқ. Меваси сентябриинг бошларида пишади.
Чиройли — совуққа чидамли жайдари нав. 461 дона бодоми бир килограмм келади. Мағизи бодом вазнининг 47,1 процептини ташкил этади ва таркибида 60,7 процент мой бўлади. Пўчоғи стан-дартга тўғри келади. Март охири ва апрель бошида гуллайди. Бо-дом август охири ва сентябрь бошида пишади.
Қиличсимон — кечроқ гуллайдиган жайдари нав. 532 дона бодоми бир килограмм келади. Мағизи бодом вазнининг 53,9 про-центини ташкил этади ва таркибида 59,9 процент мой бўлади, пўчоги юмшоқ. Апрель ўрталарида гуллайди, бодоми сентябрь охи-рида пишади.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling