Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
Память Шредера — дарахтлари кучли ўсади, совуққа чидам-ли, 8—25 майларда гуллайди. Меваси октябрнинг охири, ноябр-нинг бошларида пишади.
Узбекистон — 14 ёшида дарахтининг бўйи 15 м га, шох-шаб-басининг диаметри 9 м га етади. 12—25 майда гуллайди, совуққа чидамли. Енғоғидан 38,4—45 процеит мағиз чиқади. Мағизи пў-чоғидан осон аяфалади. 1Лиағизида 65 процент ёғ бор. Меваси ок-тябрнипг охири — ноябрь бошида пишади. Ҳар йили ҳосил беради- Урожайний — дарахтлари кучли ўсади, 14 ёшли дарахтининг бўйи 15 м га, шох-шаббасининг диаметри 9 м га етади, совуққа чи-дамли, 15—25 майда гуллайди. Мевасидан 42—45 процент мағиз чиқади. Мағизи пўчоғидап ўртача ажралади. Мағизида 66,5 про-центгача ёғ бўлади. Меваси 20 октябрь — 10 ноябрь ўртасида пи-шади. Ҳар йили ҳосил беради. Пекан меваси таркибида шакар, оқсил ва минерал тузлар кўплиги жиҳатдан ёнғоқдан анча устун туради. Унда ёнғоқдагига қараганда айниқса ёғ кўп бўлади. БОДОМ Бодом Урта дснгиз мамлакатларида — Эронда ва Калифор-нияда ўсади. Совет Иттифоқида фақат Қримда, Закавказьеда ва Урта Осиё республикаларида ўстирилади. Бу ерларда саноат аҳа-миятига эга бўлган бодомзорлар бор. Узбекистонда совуқ кам бў.т, ладиган тоғли районларда ёввойи ҳолда ҳам учрайди: . Водом дарахтининг бўйи 6—10 м гача етади, шох-шаббаси пирамида шаклида ва ёйиқ ҳолда ўсади, илдиз системаси жуда яхши ривожланган. Шунинг учун у қурғоқчиликка,. .шунингдек, совуққа (— 20—25°) чидамли. Бодомнинг гули оқ, оч пушти бўлиб, барг чиқармасдаи олдин гуллайди. Тиним даври қйсқа, шунинг учун у бошқа дарахтларга қараганда эрта гуллайди. Гули-нинг кўпчилиги ўзидан чангланади, лекин четдан чангланса, ҳоси-ли мўл бўлади. Бодом кўчати экилгандан кейин 3 —4-йили ҳосил бера бош-лайди. Дарахтлари 60—100 йил яшайди. Ҳосилга кирган бйр туп бодомдан ўрта ҳисобда 10—15 кг, айримларидан 60—100 кг гача ҳосил олинади. Бодом ёруғсевар ўсимлик, тошлоқ ерларда ҳам ўса-ди, унумдор, бўз тупроқли ерларга экилган кўчатлари яхши ўсиб, барвақт ҳосилга киради. Меваси август-сентябрь ойларида пишади. Ундан 12—80 про-центгача мағиз чиқади. Пўчоғининг юмшоқ ёки қаттиқлиги ва қа-линлиги, шунингдек, мағизининг меваси унинг турига қараб ҳар хил бўлади. Ширин мағизли бодом таркибида 40—70 фоиз ёғ, 20—25 процент оқсил, 6 процент шакар бўлади. Аччиқ мағизлида ёғ, оқсил ва шакардан ташқари, 2—-2,5 процент амигдалин бор. Бодом мағизи кондитер саноати учун қимматбаҳо хом ашё ҳисоб-ланади. Кунжарасида 10 процентгача мой, кўп миқдорда оқснл ва углеводлар бўлади. Аччиқ мағизли бодомдан эфир мойи, бодом суг ©и олинади, улар медицинада ва парфюмерияда ишлатилади. Бо-дом мевасининг пўчоғидан газни осон шимадиган кўмир олишда фойдаланилади, ёғочи техникада ва ёғочсозлик саноатида қим-матли материал ҳисобланади. Бодом қурғоқчиликка чидамлилигини, ер танламаслигини ҳисобга олиб, уни ён бағирларга кўплаб экиш мумкин. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling