Fuqarolik huquqi modulidan tayyorlangan yakuniy nazorat uchun Kazuslar


Download 192.48 Kb.
bet26/32
Sana11.03.2023
Hajmi192.48 Kb.
#1258642
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32
Bog'liq
Kazuslar FK

Vaziyatga huquqiy baho bering.

744-modda. Kredit shartnomasi


Kredit shartnomasi bo‘yicha bir taraf — bank yoki boshqa kredit tashkiloti (kreditor) ikkinchi tarafga (qarz oluvchiga) shartnomada nazarda tutilgan miqdorda va shartlar asosida pul mablag‘lari (kredit) berish, qarz oluvchi esa olingan pul summasini qaytarish va uning uchun foizlar to‘lash majburiyatini oladi.
745-modda. Kredit shartnomasining shakli
Kredit shartnomasi yozma shaklda tuzilishi shart.
Yozma shaklga rioya qilmaslik kredit shartnomasining haqiqiy bo‘lmasligiga olib keladi. Bunday shartnoma o‘z-o‘zidan haqiqiy bo‘lmaydi.
739-modda. Aniq maqsadli qarz (Qarz beruvchining talablari uchun qonuniy asos bor edimi?)

Agar qarz shartnomasi qarz oluvchining mablag‘lardan aniq maqsadda (aniq maqsadli qarz) foydalanishi sharti bilan tuzilgan bo‘lsa, qarz oluvchi qarz beruvchiga qarz summasidan aniq maqsadda foydalanilishini nazorat qilish imkoniyatini ta’minlab berishi shart.


Qarz oluvchi qarz shartnomasining qarz summasidan aniq maqsadda foydalanish haqidagi shartlarini bajarmagan taqdirda, agar shartnomada boshqacha tartib nazarda tutilgan bo‘lmasa, qarz beruvchi qarz oluvchidan qarz summasini muddatidan oldin qaytarishni va tegishli foizlarni to‘lashni talab qilishga haqli.
1. Қарз шартномасида қарзни мақсадли ишлатиш кўзда тутилган бўлиши мумкин. Бу шартни бажарилмаслиги ҳамда қарз олувчи қарз воситаларини назорат қилишга имконият яратиб бера олмаганлиги, қарз берувчига қарз суммасини муддатдан аввал қайтариб олишга ва ҳисобланган фоизларни, агарда шартномада бошқача кўрсатилмаган бўлса, ундиришга ҳақлидир. Фоизлар қарз воситаларидан ҳақиқатда фойдаланиш даврига нисбатан эмас, балки уларни қайтариш муддати билан белгиланади. Қарз олувчининг олинган қарзларни мақсадли ишлатиш мажбурияти деганда ўз ҳаракатларини ҳамда кредиторга қарз воситаларининг мақсадли ишлатилишини назорат қилишга имконият яратиб бериш назарда тутилади.
2. Фуқаролик ҳуқуқининг асосий тамойилларидан бири субъектларнинг тенглиги ва бир бирининг ишига аралашмаслиги тамойилидир. Қарз воситаларининг мақсадли ишлатилишини назорат қилишда бу тамойилларнинг бузилиши мумкин эмас. Қарз берувчининг назорати мақсадли қарзнинг қачон ва қандай муддатга олинганлиги ҳақидаги маълумотларни билишдан четга чиқиши мумкин эмас. Қарз берувчининг қарз олувчининг хўжалик ишларига аралашиши, унга иш юритишни ўргатишга интилиш ФК 1-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган фуқаролик қонунчилигининг умумий тамойилларига зид бўлиб, йўл қўйилмайдиган ҳолатлар деб қаралади.
3. Қарз берувчининг қарздан мақсадли фойдаланишни назорат қилишни ва у билан боғлиқ бўлган қарздорнинг мажбуриятлари аниқ бажариш ваколатларини ўрнатиш учун томонлар шартномада назорат чегараларини аниқ белгилаб олишлари керак. Унда қарз берувчининг мутахассислари томонидан қарздор фаолиятини, омборларини, ишлаб чиқариш биноларини текширишлар тартиби ва муддатлари; қарз олувчининг қарз берувчига этадиган молиявий фаолиятни тасдиқловчи ҳужжаталар (бухгалтерлик ва аудиторлик ҳисоботлар, тўлов ҳужжатлари, молиялаштириш шартномалари ва ҳ.к.) ва бошқа шартлар кўрсатилган бўлиши керак. Бир вақтнинг ўзида қарз олувчи қарз берувчи томонидан бундай текширувлар ўтказишга рухсат бериши керак, акс ҳолда қарз берувчи қарз суммасини, ҳисобланган фоизлар билан муддатдан аввал қайтариб олишни талаб қилишга ҳақлидир. Мақсадли қарз шартномаларни тузиш қонун йўли билан кўзда тутилган бўлиб унда аниқ мақсадлар учун олинган қарзлардан фойдаланиш шартлари кўрсатиб ўтилган. Бу ҳолда берилган қарзни олинган мақсадларда 665 ишлатилмаганда кўриладиган назорат чоралари шартномада кўрсатилиши шарт бўлиб, бу шартлар бузилган ҳолда қарз берувчи қарз суммасини, ҳисобланган фоизлар билан муддатдан аввал қайтариб олишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

21

Fuqaro Avazov o‘z pullarini “Ipoteka” bankiga 12 oy muddatga, to‘lanadigan foizlar miqdorini kelishgan holda yillik 24% to‘lash sharti bilan omonatga qo‘ydi. Omonat bo‘yicha ofizlar har oyda to‘lab berish nazarda tutilgan edi. Omonat bo‘yicha 9 oy davomida fuqaro omonat uchun foizlarni har oyda olib turdi. Biroq, 10 oyga kelganda bank omonati shartnomasini bekor qilishni talab qildi va bankdan omonatga qo‘yilgan pullarni va foizlarni berishni talab qildi.
Shartnoma muddatidan oldin bekor qilinishi mumkinmi? Fuqaro Norqulov tomonidan bank omonati shartnoma bo‘yicha olishi mumkin bo‘lgan omonat summasini aniqlang va huquqiy asoslang.

Download 192.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling