1-бошловчи: Ассалому алайкум, тадбиримизга ташриф
буюрган азиз меҳмонлар! Бугунги кечамизга хуш келибсиз!
2-бошловчи: Ассалому алайкум кечамизнинг меҳмону
иштирокчилари!
1-бошловчи: Бугун биз сизларнинг эътиборингизга, ҳозирги
кунда азиз манба, тириклигимиз гарови бўлган, бора-бора
қадрлашни, тежаб тергашни талаб қилиб бораётган сувга
бағишлаб дунё бўйича нишонланадиган 22 март “Бутун-жаҳон
сув” кунига ўтказиладиган “Сувнинг қатраси – офтобнинг
зарраси” деб номланган тематик бадиий кечани тақдим этамиз.
Марҳамат, кечамиздан баҳраманд бўлинг.
(Куй янграйди. Саҳнага ҳаворанг либос кийган раққосалар
чиқиб келадилар. Улар сувни, фавворани ёки дарёни
ифодаловчи рақс ижро этадилар).
2-бошловчи: Азизбек, айтингчи, ер юзининг неча фоизи сув
билан қопланган?
1-бошловчи: Эй буни ким билмайди. Ер шарининг тўртдан
уч қисми сувдан иборат.
2-бошловчи: Бўлмаса айтингчи, шу сувларнинг ҳаммаси
ичишга яроқлими?
1-бошловчи: Йўқ яроқли эмас.
2-бошловчи: Гидросфера нима?
31
1-бошловчи: Оббо, бу қиз намунча савол беришни яхши
кўради. Жуда ҳам қизиқувчансизда, Лола. Ҳамма нарсани
билсам дейсиз.
2-бошловчи: Буларни нафақат мен, балки барча томошабин-
лар билмоқчи.
1-бошловчи: Ундай бўлса навбатни кечамизда иштирок
этаётган талабалардан бирига, география фанини севувчи
китобхонимизга берамиз. Марҳамат.
(Китобхон Ер юзидаги ва Ўзбекистондаги сув ресурслари,
сув омборлари, тоза ичимлик суви ҳақидаги маълумотларни
гапириши мумкин).
2-бошловчи: Раҳмат. Сизнинг ўқиш ва ишларингизга
муваффақият тилаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |