Page 62
61
ёнида китоб дўконлари, кутубхоналар қад ростласа нур устига
аъло нур бўлар эди.
2-талаба:
Ҳар кўнгилнинг орзуси шул эрур оби ҳаёт,
Қадрини билган кишига шубҳасиз жондир китоб.
Кўзнинг нури, дил сурури дилларнинг дармонидир,
Ҳар қоронғу дилга гўё моҳитобондир китоб.
Ҳар балодан асрагувчи энг муҳим қиммат яроғ,
Тийри ваҳшат ханжари зиллатга қалқондир китоб.
Ҳар киши ёшликда қилса вақтида ғайрат агар,
Тез замонда ошно бўлмоғи осондир китоб.
3-талаба: Ўқувчилар қалбида юксак маънавиятни шакллан-
тиришда китоб ва китобхонликнинг аҳамияти беқиёсдир.
Китоб асрларни-асрларга, замонларни-замонларга, ришта-
ларни-ришталарга уловчи восита. “Китобсиз хонадон жаҳолатга
ўхшайди”, деган экан бир донишманд. Лекин тўғри келган
китобни ўқиш ҳам ярамайди. Чунки бунинг бир қатор сабаблари
бор. Аввало, инсоннинг умри барча китобларни ўқишга етмай-
ди. Бундан ташқари, дуч келган асарни ўқиб кетавериш киши-
нинг савиясига, унинг дунёқарашининг шаклланишига салбий
таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.
2-талаба:
Илм калити – китоб,
Гар ўқисанг бобма-боб,
Ўрганиб бор билимни,
Очар баҳри дилингни.
Сафарга чиққан чоғинг,
У энг яқин ўртоғинг.
Ошно бўлсанг китобга,
Юксаласан офтобга.
4-талаба: Инсон табиати, феъл-атвори, руҳиятига мос нарса-
ларга қизиқади. Кимдир тарихий китобларга қизиқса, кимдир
фалсафий романларни ўқийди, кимдир саргузашт асарларни
ёқтирса, яна кимдир ҳажвий асарлар ихлосманди. Яна бир
бошқа одам эса шеърият шайдоси бўлади. Шунингдек, китоб-
ларнинг даврийлиги улар учун муҳимдир. Масалан, мумтоз-
62
анъанавий, замонавий адабиёт намуналарининг ихлосмандлари
ҳам ўзига яраша топилади. Одамнинг ўқиётган китобига қараб
ҳам унинг мақсад ва интилишлари, феъл-атвори, кайфиятини
аниқлаш мумкин. Шу маънода унга ана шу қизиқишларини
ҳисобга олган ҳолда китоб ўқишни тавсия қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |