G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник
Download 1 Mb.
|
Alisher navoiy tadbir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олиб борувчи
Олиб борувчи: Қизиқарли суҳбатингиз учун раҳмат. Сизлар
билан биргаликда маърузаларни тингладик. Қани марҳамат, кимда қандай саволлар бор? Савол:Тингловчи______________________ Самарқандда олиб борилган қазишма ишларида қайси соҳа вакиллари қатнашган? Тарихчи: Бу ишларни олиб боришда дунёга танилган франциялик академик олимлар, шарқшунос археологлар, жумла- дан Порл Бернар, илк ўрта асрлардаги Марказий Осиё ҳудуд- ларида тарқалган динлар бўйича йирик тадқиқотчи, профессор Франс Грене, қадимги ирригация, экология бўйича мутахассис, жуғрофия профессори Авер Жантель, швейцариялик истеъдодли олим Клод Рапен, қадимги кулолчилик бўйича мутахассис Бертилл Лионе, ўзбек археолог олимлари профессор М. Исомиддинов, А.Анорбоев, ёш олим, тангашунос А.Отахўжаев- лар Афросиёбда режали равишда унинг энг қуйи маданий қатламларини диққат билан ўргандилар. Олиб борувчи: Мана бугун биз сизлар билан Самарқанд- нинг тарихи қадимий ва бой эканлиги, ушбу табаррук замин ҳақида кенг ҳажмдаги фикр-мулоҳазаларга эга бўлдик. Ҳурматли конференция меҳмонлари ва китобхонлар! Энди сизларни Самарқанднинг 2750 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган адабиётлар кўргазмаси намойишига таклиф қиламиз.
60 “КИТОБ – МЎЪЖИЗАГА ЧОРЛАЙДИ” мавзусидаги бадиий-мусиқий кеча сценарийси Тадбир қуйидаги шароитда ўтказилади: хона ёки зал шиор- лар, ўқиш ва илмга чорловчи плакатлар билан безатилади. Китоб кўргазмаси ташкил этилади. Олиб борувчи: Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар! Хуш келибсизлар. Мен сизларни ахборот-ресурс марказимизда кўриб турганимдан жуда мамнунман. Биласизларки, ЮНЕСКО томонидан 23 апрель “Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқлари- ни ҳимоя қилиш” куни деб белгиланган. Ушбу кун 1995 йилдан бери нишонланади. Бизнинг ахборот-ресурс (ахборот-кутуб- хона) маркази (АРМ, АКМ) ҳам бугун “Китоб – мўъжизага чорлайди” номли тадбирни тайёрлаган. Унда ўқув-юртимизнинг бир гуруҳ талабалари иштирок этадилар. Уларнинг чиқишлари сизларга манзур бўлади, деб умид қиламан ва илк навбатни ......курс талабаларига бераман. Марҳамат. 1-талаба: Китоб – офтоб. Заминни, она табиатни офтоб иситса, одам қалбини китоб илитади, нафақат илитади, балки ёритади, нурлантиради. Китобга энг қисқа таъриф бериш жоиз бўлса, уни маънавият қуёши деб таърифлаш ўринлидир. Яъни, қуёш бўлмаса оламнинг, табиатнинг, ҳаттоки ҳаётнинг бўлиши шубҳа остида қолади, китоб бўлмаса, маънавиятнинг ривож- ланиши ҳам мавҳум бир фикр бўлиб қолаверади. Кенгроқ мушоҳада юритадиган бўлсак, миллат баркамол- лиги, Ватан тараққиёти элнинг китобхонлик даражасига, яъни ўқимишлилигига боғлиқ. Истиқлолдан сўнг мустақил мамлака- тимизда Президентимиз ташаббуси ва бевосита эътибори туфайли соғлом авлодни тарбиялаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Меҳнат жамоаларида спорт-соғломлашти- риш иншоотлари, теннис майдончалари барпо этилди. Бироқ соғлом авлод деганда фақатгина жисмонан бақувват инсон- нигина тушуниш масалага бирёқлама ёндошиш бўлур эди. Авлод баркамоллиги унинг маънавий камолотига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Ана шуни назарда тутсак, ўшандай бинолар
Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling