Ганиева М. А., Файзуллаева Д. М. Кейс-стади ўқитишнинг педагогик технологиялари тўплами


Инсоният келажагига ҳавф солаётган энергетика муаммоси ва унинг ечими. Энергетика муаммоси келтириб чикариши мумкин булган озик-овкат муаммоси


Download 1.03 Mb.
bet44/69
Sana17.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1521815
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   69
Bog'liq
60 бет Кейс стади

Инсоният келажагига ҳавф солаётган энергетика муаммоси ва унинг ечими. Энергетика муаммоси келтириб чикариши мумкин булган озик-овкат муаммоси
XXI асрга келиб инсониятни ташвишга солувчи 3 глобаль муаммо юзага келди. Булар мавжуд энергетик ресурслардан оқилона фойдаланиш билан чамбарачас боғлиқ бўлган озиқ-овқат, энергетика ва экология муаммолари ҳисобланади. Ҳозирги кунда дунё аҳолисининг турли-туман эҳтиёжлариниқондириш учун энергетик ресурларни ишлаб чиқариш натижасида атроф-муҳитга 24 млрд. тонна, яъни киши бошига 3,9 тоннадан ортиқ иссиқхона газлари (углерод қўшоксиди, метан ва азот чала оксиди) чиқариб ташланади. Дунё энергияагентлиги (world energy agency) маълумотига асосан 2050 йилга бориб қайта тикланадиган энергия манбаларининг (renewable energy sources) умумий энергетик балансга нисбатан улуши ~ 40% га етиши таъкидланмоқда. Шундагина 2050 йилга бориб CO2 нинг атроф муҳитдаги миқдорини барқарор ҳолатда сақлаб туриш имкони туғилади кейинги босқичда эса бу миқдорни камайтиришга эришиш мумкин. Асосий муаммо XXI асрдаги инсониятни ташвишга солувчи 3 глобаль муаммо, энергетик ресурслардан оқилона фойдаланиш билан чамбарачас боғлиқ бўлган озиқ-овқат, энергетика ва экология муаммоларидир.
Ўзбекистонда биомасса ресурслари кўрсатгичлари
Мавжуд ўрмонлар Республика ҳудудининг 3.2 % қисмини ташкил этиб ушбу ҳудудлар Давлат муҳофазасида. Мамлакатда асосий биомасса қишлоқ хўжалиги чиқиндилари ҳамда пахта ғўзасининг пояси ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Республикамиз ҳудудида қишлоқ хўжалигичиқиндиларидан биогаз ишлаб чиқарувчи комплексларни барпо этиш иқтисодий самарадор ҳисобланади.
Ўзбекистонда гидроэнергетик ресурслар кўрсатгичлари
Ўзбекистонда гидроэнергетик ресурслар техник потенциали 21твт.сни ташкил этиб ушбу потенциалнинг 33,3 %и ўзлаштирилган. Кичик гидроэнергетика (яъни қуввати 30,0 мвт гача бўлган гидростанциялар қуриш имконияти бўлган сой, жилға ва дарёчалар) техник потенциали 10,4 твт.с яъни республика гидроэнергетик ресурслари техник потенциалининг ярмини ташкил этади. Ҳозирги вақтда республика дарёлари ва сув омборларида белгиланган қуввати 1,7 гвт бўлган, йилига 5,0-7,0 твт.с элект энергия ишлаб чиқарадиган 31 Гидроэлектростанция қурилган бўлиб яна қуввати 5,8 гвт бўлган 250 Гидростанциялар қуришнинг техник имкониятлари мавжуд. Гидроэнергетик ресурслар техник потенциалини ўзлаштириш амалга оширилганда ёнганда 1,1 млн.т. Хажмда co2 эмиссиясини берадиган ёқилғи тежаб қолинади.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling