Ганиева М. А., Қодиров Н. Н., Хатамов Т. А


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana28.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1236536
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
822-Текст статьи-1940-1-10-20200112

Глоссарий 
 
Ижтимоий хизмат кўрсатиш - хизматлар эҳтиёжманд шахсларга ёрдам кўрсатиш, 
уларга бошқа фуқаролар билан бир қаторда жамият ҳаётида иштирок этиш имкониятларини 
яратиш ва (ёки) уларнинг одатий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш бўйича 
комплекс ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълимий, тиббий, реабилитацион ва бошқа 
чоралар. 
Давлат-хусусий шериклик - давлат органларининг нодавлат нотижорат 
ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий 
дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари 
ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга 
ошириш борасидаги ҳамкорлигидир. 
Ижтимоий-тиббий хизмат - жойларида ҳар бир оилани ўрганишнинг ижтимоий, 
демографик, иқтисодий ва тиббий жиҳатларини ўз ичига олувчи ижтимоий соҳада фаолият 
кўрсатадиган турли идоралар, ташкилотлар ва муассасаларнинг сайъ-ҳаракатларини 
бирлаштиради. 
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – аёлларни оналик вазифасини бажарган, 
бола тарбияси билан шуғулланган ҳолда ишлаб чиқариш ва жамият ҳаётида фаол иштирок 
этишига, аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган жамият ва давлат 
томонидан ўтказиладиган тадбирлар киради. 
Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш – аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 
уларнинг мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий, социал-иқтисодий ва маданий ҳаётида тўлақонли 
иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг маънавий ва интелектуал 
савиясини юксалтириш борасида олиб бораётган ишлар. 
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги – мустақиллик йилларида 
яратилган шароитлар туфайли хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, 
ижтимоий-сиёсий, социал ва иқтисодий фаоллигини ошириш. 
30
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” 4947-сонли Фармони. – 223 банд



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling