Ганиева М. А., Қодиров Н. Н., Хатамов Т. А


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana28.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1236536
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
822-Текст статьи-1940-1-10-20200112

Патронаж ҳамшираси – худуддаги хонадонларда аҳоли саломатлиги ва касалликни 
юзага келтириши мумкин бўлган омилларни ўрганиб, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи 
ходим. 
Оила саломатлигини мустаҳкамлаш – соғлом турмуш тарзи, репродуктив 
саломатлик, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, бехатар оналик, соғлом оила барпо 
этиш, болалар ва ўсмирларни соғломлаштириш. 
Давлат ижтимоий ёрдами – меҳнатга лаёқатининг йўқлиги, ишсизлиги, даромад 
манбаи мавжуд бўлмагани сабабли мустақил равишда ўзини моддий таъминлай олмаган 
шахсларга давлат корхоналари томонидан бериладиган ёрдам. 
Нафақа - фуқароларга қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда қисман ёки тўлиқ 
меҳнатга лаёқатсизлик, оғир моддий шароит, болали оилаларни қўллаб-қувватлаш, 
шунингдек, қариндошлардан бири вафот этган тақдирда мунтазам ёки бир марта 
бериладиган пул тўловидир. 
Соғлиқни сақлаш тизими – тиббий ёрдамни ташкил этиш, касалликларнинг олдини 
олиш, аҳоли саломатлик даражасини яхшилашга қаратилган ва ижтимоий-иқтисодий 
характерга эга бўлган давлат ва жамият чора-тадбирлари йиғиндиси.
Ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар – ўзининг саломатлиги, ёши, даромад олиш 
имкониятининг чеклангани туфайли ўзгаларнинг кўмагига муҳтож шахс ҳамда оилалар. 
Улар ўзларининг ёзма аризаларига кўра ижтимоий ёрдамнинг бир ёки бир неча турларидан 
фойдаланишга ҳақли бўлади.
 Бепул тиббий хизмат – бунда фуқароларга қулайлик ва имтиёзлар бериш мақсадида 
давлат томонидан кафолатланган барча тиббий хизматлар мажмуаси тушунилади.
 
Назорат саволлари 
1. 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси нечанчи банди “Аҳолини ижтимоий 
ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг 
ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш” деб номланади? 
2. Бугунги 
кунда Давлат бюджетининг неча фоизи ижтимоий соҳани 
ривожлантиришга йўналтирилмоқда? 
3. Харакатлар стратегиясига мувофиқ тиббиёт соҳасида мавжуд қайси муаммоларни 
бартараф этиш режалаштирилмоқда? 
4. Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат-хусусий шериклигини 
ривожлантириш нималарда ўз аксини топади? 
5. Республикамизда 2016 йилда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳолига тиббий 
хизмат кўрсатиш борасида қандай натижалар қўлга киритилди? 
6. Президентимиз 2017 йил 5 январь ва 7 февраль кунлари бўлиб ўтган 
йиғилишларда соғлиқни сақлаш соҳасини, хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами 
хизматини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифасини 
қўйганди. Ушбу топшириқлар юзасидан соғлиқни сақлаш тизимида қандай саъй-ҳаракатлар 
олиб борилмоқда? 
7. Болалар саломатлигини сақлашнинг асосий муаммолари нималардан иборат? 
8. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва соғломлаштириш масалалари ёш авлод 
тарбиясида қандай ўрин тутади? 
9. Нима учун аёлларнинг жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини, ижтимоий 
фаоллигини янада ошириш турмушимизни фаровон этиш билан узвий ва чамбарчас боғлиқ? 
10. Тиббий маданият нима? 
11. Ўзбекистон истиқлолининг 25 йил мобайнида фармацевтика соҳасида эришган 
ютуқлари? 
12. Бугунги кунда фармацевтика саноатида қанча корхоналар фаолият юритмоқда? 
13. Мамлакатимиз аҳолисини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда 
тиббиёт буюмлари таъминлаш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар? 


14. Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш учун ташкил 
этилиши режалаштирилаётган фармацевтика саноат зоналари ҳақида маълумот беринг? 
15. Ижтимоий ҳимоя деганда нимани тушунасиз? 
16. Аҳолининг кам таъминланган қатламига қандай тиббий-ижтимоий ҳимоя 
ёрдамлари кўрсатилмоқда? 
17. Бугунги кунда мамлакатимизда пенсия ёшидаги кекса ёшли инсонлар қанча?
18. Пенсионерлар, ногирон, ёлғиз кексалар, аҳолининг бошқа эҳтиёжманд 
тоифаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қандай қарор ва фармонлар қабул қилинди? 
19. “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича нима ишлар 
амалга оширилмоқда? 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling