Ганиева М. А., Қодиров Н. Н., Хатамов Т. А


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana28.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1236536
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
822-Текст статьи-1940-1-10-20200112

11
 Фарзандлари соғлом юрт.www.xs.uz
 
12
“Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” Ўзбекистоннинг 23 йиллик 
мустақил тараққиёт йўлида турли соқаларда қўлга киритилган ютуқ ва натижалар, мамлакатимизнинг салоҳияти ва қудрати, 
туб ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, жойларда ташкилий-амалий, ижтимоий-
сиёсий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш учун услубий қулланма / 
Ўзбекистон Республикаси Президента ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси; Республика маънавият тарғибот маркази; 
Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази. — Тошкент: «Маънавият», 2014. 126-6. 


мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 январь ва 7 
февраль кунлари соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан 
учрашди.
Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг энг муҳим 
йўналишларидан бири эканлигини, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада 
такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, даволашнинг замонавий 
технология ва усулларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратди. Тиббиёт соҳасида 
бажарилиши лозим бўлган ишлар, ечимини кутаётган муаммолар ҳақида атрофлича 
тўхталди.
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш, кўрсатилаётган 
тиббий хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, ёш мутахассисларни 
тарбиялаш жараёнига илғор таълим технологияларини кенг жорий этиш, дунёнинг етакчи 
тиббиёт марказлари ва ўқув муассасалари, таниқли олимлар ва мутахассислар билан 
ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Бирламчи 
тиббиёт муассасалари, айниқса, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, 
патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизимининг фаолияти ҳамон қониқарсиз аҳволда 
қолаётганлиги, шифохоналар ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари 
билан таъминлаш, жумладан, ижтимоий дорихоналар ташкил этиш бўйича берилган 
топшириқлар ижроси талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда 
республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим 
йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган 
мажлисидаги нутқида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида мавжуд камчилмикларга 
тўхталиб ўтар экан, Президент Ш. Мирзиёев қишлоқ врачлик пунктларини ислоҳ қилиш 
самарадорлиги пастлиги, бугунги кунда уларда 2 минг 500 нафар врач етишмаслиги, бу 
масканларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва дори воситалари билан таъминлаш 
даражаси жуда паст, диагностика даражаси пастлиги ва врачларнинг малакаси етарли 
эмаслиги, тез тиббий ёрдам тизимида жиддий камчиликлар мавжудлиги таъкидланди. 
Соҳадаги мазкур муаммоларни бартараф этиш учун, қишлоқ врачлик пунктлари, юқори 
технологиялар асосидаги ихтисослашган марказлар ва тез тиббий ёрдам станциялари бўйича 
мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ва тегишли ҳужжатлар 
лойиҳаларини тайёрлаш, врачлар ва тиббиёт ходимлари малакасини ҳам мамлакатимизда, 
ҳам етакчи хорижий клиникаларда ошириш бўйича таъсирчан тизим яратишга қаратилган 
комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, 340 номдаги дори воситалари ва тиббиёт 
буюмлари чегараланган нарх бўйича сотилишини ташкил этиш ишларига келгусида жиддий 
эътибор қаратиш таъкидланди
13
. Жумладан, Харакатлар стратегиясига мувофиқ 78 та туман 
тиббиёт бирлашмасини, 7 та шаҳар ва 2 та вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини қайта 
қуриш, тез тиббий ёрдам хизматини 1200 та махсус автотранспорт билан таъминлаш 
режалаштирилмоқда. Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини бўлган қишлоқ 
врачлик пунктлари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида қишлоқ врачлик 
пунктларнинг мунтазам фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи қўшимча қулайлик 
яратиш мақсадида уларнинг врачларига иш жойи ёнидаги ҳудудларда уй-жойлар қуриб 
бериш, қишлоқ врачлик пунктларнинг моддий-техника базасини кучайтириш ҳамда уларни 
малакали кадрлар билан таъминлаш кўзда тутилмоқда
14

2017-2021 йилларда умумий қиймати 214 миллион миқдоридаги Республика 
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва Олий ўқув 
юртлари клиникалари етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда кенг тарқалган 
13
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг 
кундалик қоидаси бўлиши керак. // Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь. 
14
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” 4947-сонли Фармони. – 233, 235 банд 


Тиббий хизмат инсон манфаатларини 
таъминлашнинг 
муҳим 
омилларидан 
биридир. Тиббиёт ходимлари уйма-уй юриб, 
касалликларни 
профилактика 
қилиши, 
соҳадаги ўзгаришларни одамлар сезиши 
керак. 
Бунинг 
учун 
шифокорларнинг 
маданиятини, маънавиятини, масъулиятини 
ошириш, ишга ва беморларга муносабатини 
ўзгартириш зарур. 
Шавкат Мирзиёев 
касалликларнинг олдини олиш ва эрта аниқлашга қаратилган «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан 
четда қолмасин» шиори остида кенг қамровли тиббий кўрик тадбирларини ўтказиш 
режалаштирилмоқда. Натижада кейинги 5 йилда Республиканинг чекка туманлари 
аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш ва 
олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга оширилади. Вилоятлар аҳолисини сифатли 
тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида Республика ихтисослашган тиббиёт марказлари 
шифокорларининг жойларга чиқиб, жарроҳлик амалиётлари ва бошқа тиббий хизматлар 
кўрсатишини ташкил этиш бўйича махсус чора-тадбирлар дастурини қабул қилинади. Бу 
жараёнда 
эса 
Республика 
ихтисослашган 
тиббиёт 
марказлари 
хизматидан 
фойдаланувчиларга қўшимча қулайликлар яратилади. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш 
сифати янада ошади
15

Соғлиқни сақлаш бўйича қонунчилик асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling