Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало


Download 0.88 Mb.
bet10/271
Sana06.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1333285
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   271
Bog'liq
луғат тўлиқ

АНАТАЗ Анатаз (юнон—чўзилиш)— м-л. Кимёвий ифодаси Т102 Қат. 5—6, с. о р . 3,8—3,9. Қорамтир-кўк, қора, қўнғир, жигаррангда бўлади. Ялтироқлиги олмоссимон ёки металлсимон. Тетрагонал сингонияда кристалланади. Кристаллари дипирамидал, призмасимон, таблеткасимон шакллари ҳам учрайди. Кислотада эримайди. А. ер томирларда магматик ва метаморфик жинсларда кварц, рутил, сфен, ва бошқа м-ллар билан камроқ миқдорда пегматит ва кристалли сланец жинсларда баъзан эса қумтошларда учрайди. Швейҳарияда, Бразилия, Шим. Уралда, Ж ан. Уралда Миасс яқинидаги сочма конларда мавжуд. Ялтироқ тиниқ ҳиллари заргарликда жилвир сифатида ишлатилади. Ўзбекистонда деярли барча магматик, метаморфик ва чўкинди жинсларда нодир м-л сифатида учрайди.

АНАТЕКСИС Анатексис (юнон, ана — юкори, юқори ҳаражада; текис — эримоқ), қаттиқ т. ж . ларининг ультраметаморфик (ўта метаморфик) жараён натижасида эриб ўз жойида (автохтон) магмага айланиши. Фанга бу тушунча Седергольм (1907,1926) ва Вейншенк (1907) томонидан киритилган. Бу жараён қатта майдон-2-618ларни эгалласа, палингенез дейилади. Ушбу жараён натижасида ҳосил бўлган т. ж . лари анатектит жинслар дейилади. Ҳозир А. тушунчаси бирмунча кенг қайта кристалланиш, метасоматоз ва метаморфизм жараёнларини ўз ичига олади.

АНГИДРИТ — Ангидрит — м-л, кимёвий ифодаси — С а $ 0 4. Ромб, сингонияли. Одатда зич, майда донали, баъзида пластинкасимон агрегатлар ёки радиал тўзилишга эга бўлган руддалар ҳосил қилади. Рангсиз ёки оқ, кулранг, баъзида оч ҳаворанг,кўк, сафсар, оч пушти ва тутунранг. Чизиғининг ранги ок, кулранг. қат-3 —3,5 С. о р . 2,96. Мўрт, ялтироқлиги шишасимон, баъзида садафсимон. Таркибида кальций б-н биргаликда оз миқдорда стронций ёки барий бор. Қиздирилганда хлорид кислотаси таъсирида эрийди. Гипс, ош тўзи ва доломитлар б-н биргаликда учрайди. А. ер юзасида сульфидли рудаларнинг ўзгариши ёки гипс қатламларининг сувсизланиши натижасида ҳам вужудга келади. А. чўкинди жинслар орасида, айниқса доломитлашган охактош лар ичида кўп учрайди. Асосан А. минералидан иборат бўлган чўкинди. жинс. А. сув хавзасида йиғилиб қолган ва гипс чўкадиган эритмадан кўра қуюқ эритмали кальций сульфат моддасининг кимёвий йул билан чўкишидан ҳосил бўлади. Табиатда А. қатлам-қатлам холда учрайди; баъзан гидротермал томирларда бирламчи минерал сифатида ҳам учрайди. Шу б-н биргаликда кўпгина туз конларида «туз гумбазларининг» юкори қисмларида аксарият мавжуд, аммо гидратақия жараёнида гипсга айланади. Асосан цемент тайёрлашда минерал ўғит сифатида қўлланилади. А. нинг қатта запаслари Ўзбекистоннинг Кашкаҳарё вилоятида, Одмалиқ атрофларида топилган.

АНГЛЕЗИТ — Англезит, (Англиянинг Энглези вилоятида топилган)— м-л, кимёвий таркиби — Ромб сингонияли. Ранги о к;, оқиш кулранг, Олмоссимон, баъзан шишасимон ялтирайди. Агрегатлари донадор; кўпинча галенит билан бирга учрайди, кристаллари: рангсиз, оқ кулранг, сариқ яшил, кўк. Қат. 2,5—3, с. оғ.6,3. Синиши чиғаноксимон. Қўрғошин конларининг юкори қисмида галенитнинг оксидланишидан ҳосил бўлади.Қўрғошинга маъдан сифатида ишлатилади. Ўзбекистонда Қўрғошин конда топилган (Олмалиқ тумани).

АНДАЛЎЗИТАндалўзит (Испаниянинг Андалўзия вилояти номи б-н аталган )— м-л. Кимёвий ифодаси А123105. Ромб сингонияли. қат. 6,5— 7. С. оғ. 3,16—3,20. Шишасимон ялтироқ, ўтга чидамли. Турлари: виридин,хиастолит. Ранги о к;, кулранг шаффоф, пушти-қизил, қўнғир-яшил. А. метаморфик минералдир, аммо метаморфизмга учраган гил сланецларда хам узун тутунсимон ва игнамон А.- хиастолит учрайди; унинг кўндаланг кесмасида гил модда аралашмаси мавжуд. А. баъзан иккиламчи кварцитларда, баъзи бир пегматитларда ва сочилма жинсларда ҳам учрайди.Д. чиннисозлик, алюминий, электрометаллургия саноаотида ўтга чидамли материал сифатида ишлатилади. Россия (Коаля.о.) ва Қозоғистонда А. нинг қатта запаслари бор. Ўзбекистонда Зирабулоқ— Зиёвуддин ва Нурота тоғларида кенг тарқалган.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling