Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало


Download 0.88 Mb.
bet47/271
Sana06.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1333285
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   271
Bog'liq
луғат тўлиқ

ГРАВИМЕТРИЯ ВОЗДУШНАЯ ҳаво гравиметрияси. Ҳавода гравиметрик суратга олиш; тортиш куч тезланишини ўлчайдиган асбоб самолётга ўрнатилган бўлади.

ГРАВИМЕТРИЯ ГЕОДЕЗИЧЕСКАЯ Геодезия гравиметрияси. Грави—
қидирувнинг бир қисми бўлиб, тортиш кучи майдони хақидаги маълумот: Ер шакли — геоидни аниқлашда
фойдаланилади. Агарда тортиш кучи
ҳамма ерда маълум бўлса, геоид билан геометрик эллипсоидсимон айланиш орасидаги масофани топиш мумкин.

ГРАДИЕНТБоснии.

ГРАДИЕНТ ГЕОТЕРМИЧЕСКИЙ
Геотермик босқич. Ер юзасидан
чуқурликка қараб ҳар 100 м да ҳароратнинг кўтарилиши. Ернинг ҳар хил
қисмида Г. б. турличадир. У т. ж . ларнинг иссиқлик ўтказиш хусусиятига,
т. ж . ларининг зичлигига, интрўзиянинг яқинлигига боғлиқ бўлиб, ўртача
градиент 3 °С тенг.

ГРАНАТЫ ~ Гранатлар (Юнон,
«гранатус»—донга ўхшаш демакдир).
Бу группага умумий ифодаси А3В2
[8 |0 4]3 бўлган жуда кўп минераллар
киради. Бу ифодада А = Р е , Ме, Мп,
Са ва В = А1, Ре, Сг лардир. Улар
орасида, қуйидаги икки изоморф қаторга мансуб бўлган м-л турлари айникса кўпчиликни ташкил қилади:
Альмандин қатори — (Ре, Мд, Мп)3
(8 Ю4)а, яъни: пироп — М3А12 (8Ю4)3;
альмандин— Ре.,А12 [Ю4]3, спессартик
— Мп, А/2 [8104]3. Андрадит қатори
—Са3 [А1, Ре, Сг] [ЗЮ4]3, яъни: гроссуляр—Са3 [А1, Ре, Сг] [8Ю4]3, андрадит—Са3 Ре [8 Ю4]3, уваровит —Са3Сг2[З|'04]3.
Бу минералларнинг барчаси бир
сингонияда кристаллангаилиги ва кўп
хусусиятлари ўхшаш бўлганлиги учун
уларнинг умумий таърифини берамиз.
Улар кўпинча донадор, яхлит массалар холида топилади. Уларнинг ранги
ўзгарувчан бўлади. Одатда тўққизил,
қизил, қўнғир-қизил, сарғиш-қизил,
сариқ, яшилрок, қорамтир, зумрап,
яшил ва рангсиз шаффоф холларда
учрайди. қат. 6,5—7,5. С. о р . 3,5—4,2.
Бу минералларнинг ўзига хос қиёфаси, ёрлангандек ялтираши,ғоят қаттиклиги билан бошқа минераллардан
ажралиб туради. Одатда бу минераллар юқори босим ва кучли хароратда
нордон ва ўрта нордон магманинг
оҳактошлар билан тўташган жойларида метасоматик жараёнда юзага келади.

ГРАНИТ Гранит (лот. дгапоз —
дона)— бир хил донадор ёки порфирсимон нордон (миқдори 64—78%) интрузив т. ж . Таркиби кварц
(25—35% ), нордон плагиоклаз (10—20%), калийли дала шпати (30—40% )
ва рангли м-ллар — биотит, мусковит
камроқ, роговая обманка ва пироксендан иборат. Рангли м-лларнинг
микдори 5—10% дан ошмайди. Кўпинча биотит ва мусковит иштирок
этади. Плагиоклаз гранитларда аксарият олигоклаздан иборат. Иштирок
этган,рангли м-лларга ҳараб гранатли, биотитли, икки слюдали, роговая
обманкали ва пироксенли хиллари
мавжуд. Кварц ва дала шпати нисбатига ҳараб, нормал Г., плагиогранит ва ортоклазли Г. ларга бўлинади.
Акцессор м-ллардан Г. ларда апатит,
циркон, титанит, магнетит, ильменит,
гематит, гоҳо бошқа нодир м-ллар учрайди. Г. нинг биотитли ва роговая
обманка биотитли турлари энг кўп
тарқалган. Пироксенли хили жуда кам
тарқалган. Гиперстенли Г. лар чарнокит номи билан юритилган. Г. нинг
рангли м-ли деярли ёки бутунлай
бўлмаган тури аляскит деб юритилади. П лагиогранитларда ишқорли дала
шпатлари деярли бўлмайди. Бинобарин, дала шпатлари фақат плагиоклаздан иборатдир. Кварц миқдори
уларда 30—40% га тенг. Кремний оксиди микдорига кўра Г. лар иккига
бўлинади. Биринчи турида миқдори 72 73% бўлиб, улар чуқурда
вужудга келган, Г. лар хисобланади
Г. нинг иккинчи турида 810 2 74—
75% ни ташкил этади, бундай Г. лар
вулкан жинслари билан бевосита алокадордир. Шартли равишда бу икки хил Г. лар плутон Г. лари ва вулкан
уюшмалари Г. лари деб юритилади.
Бундан ташқари, улар таркибидаги
кварц минерали миқдори буйича ҳам
ўзаро фаркланади, Плутон Г. ларида
кварц ўртача 28% ни, вулкан уюшмалари Г. ларида эса 35% ни ташкил
этади. Плутон Г. лари учувчан компонентлар (Н 20 ва б.) юқори босим
таъсирида, вулкан уюшмалари Г. лари эса юксак хароратда кристалланади. Аммо бундай Г. ларнинг аксарияти учувчан компонентларнинг юқори
босими остида ҳам кристалланади.
Гранитларнинг ранги оч, кулранг. Ички тўзилиши кўпинча аллотриоморф
донали. Ташқи кўриниши массив.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling