Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Download 1.67 Mb.
|
Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза режаси
- Таянч сўзлар
МАЪРУЗА №8
Қатламга иссиқлик элитувчиларни ҳайдаш. Иссиқлик элитувчилар билан нефтни сиқиб чиқариш механизми. Коллектор хусусиятлари ва унга шимилган флюидларнинг ҳароратга боғлиқлиги. Қатламнинг ҳарорат майдони. Нефтни сиқиб чиқариш коэффициенти. Маъруза режаси 1. Қатламлардаги ҳароратнинг ҳолати ва уни ишлаш жараёнида ўзгариши. 2. Қатламга таъсир қилишнинг иссиқлик усуллари. 3. Қатлам ичра ёнишни қўллаш билан ер бағридан нефть олиш технологияси ва механизми. 4. Иссиқлик ташувчиларни қатламга иссиқ ҳошия усулида ҳайдаш орқали. 5. Иссиқлик ташувчиларни қатламга ҳайдаш Таянч сўзлар Гидрофиль жинс - Заррачалари юзаси нефтга нисбатан сув билан яхшироқ хўлланадиган тоғ жинси. Гидрофоб жинс - Заррачалари юзаси сувга нисбатан нефть билан яхшироқ ҳўлланадиган тоғ жинси. Геотермик поғона - Ҳароратни 10С га ўзгаришига тўғри келадиган ер бағри чуқурлигидаги метрлар сони. Геотермик градиент - Ер бағридаги ҳар 100 м чуқурликда ҳароратни С ўзгариши. Қатламга термокимёвий таъсир қилиш усули - Фаол термокимёвий жараёнлар ҳудудини силжиши ҳисобига Қатламдан нефтни сиқиш усуллари. Улар қатламда оғир компонентларни ҳайдалаётган оксидловчи таъсирида ёқиш йўли билан қатламда бевосита иссиқликни генерациялашга асосланган. Қатламнинг ёқилган ҳажми - Қатлам ичра ёниш жараёнини амалга оширишда ёниш ҳудуди ўтган маҳсулдор қатлам ҳажмининг бир қисми. Термокимёвий реакциялар ҳудуди - Маҳсулдор қатламнинг бир қисми, унинг ҳудудида нефтни суюқ фазали оксидланиши иссиқлик ажралиши билан кечади. Асфальт-смолали моддалар - Юқори молекуляр органик бирикмалар (смолалар, асфальтенлар ва б.), уларнинг таркибига углеводород, водород, олтингугурт, азот киради. Бу бирикмалар юқори ташқи фаолликка эга ва нефтни қатламда сирқиш шароитларини қийинлаштиради. Нефтни иссиқлик кенгайиш коэффициенти. - Ҳарорат 10 С га ўзгарганда ўзининг бошланғич ҳажмининг ҳар бир қисмида нефть ҳажмини ўзгаришини кўрсатувчи коэффициент. Қудуқларни ишлашни технологик тартиби - Ишлаш объектининг ҳолатидан келиб чиқиб, ишлатиш қудуқларини кўрсатгичлари (нефть ва газнинг суткалик дебити, қудуқ туби босими, маҳсулотнинг сувланганлик фоизи, газ омили ва б.), шунингдек қудуқ жиҳозини суюқликни кўтариши ва уни ишлаш технологик параметрларини маълум давр учун ўрнатиш. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling