Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Иссиқлик ташувчиларни қатламга иссиқ ҳошия усулида ҳайдаш орқали конларии ишлаш
Download 1.67 Mb.
|
Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.5. Иссиқлик ташувчиларни қатламга ҳайдаш.
8.4. Иссиқлик ташувчиларни қатламга иссиқ ҳошия усулида ҳайдаш орқали конларии ишлаш.
Бу усулга кўра иссиқлик ташувчиларни узлуксиз ҳайдаш ўрнига, уларни қатламга кирганидан кейин маълум вақг ўтгач қатлам ҳароратидаги иситилган сув ҳайдаш мумкин. Бунда қатламда нефтни сиқиш жараёни йўналишида ҳаракатлантирувчи иссиқ ҳошия номини олган иситилган ҳудуд ҳосил қилинади. Иситилган ҳудудни қатлам ичига совуқ сув, шунингдек қатлам ҳароратига яқин бўлган ҳароратгача иситилган сув билан силжитиш усули 50-йилларда таклиф килинган, лекин фақат 60-йиллардагина экспериментал ва назарий маълумотлар билан иссиқ ҳошия усулини нефть конларини ишлаш услуби сифатида асосланган. Қатламларнинг турли геологик-физик шароитларида иссиқлик ташувчиларни қатламга ҳайдаш суръатларида, уларни параметрларида ва конларни ишлашни бошқа технологик кўрсатгичларида иссиқ ҳошиянинг энг маъқул ўлчамларини танлаш усуллари ишлаб чиқилди. Иссиқ ҳошиялардан фойдаланиш қатламга иссиқлик ташувчиларни узлуксиз ҳайдашга нисбатан бир қанча камроқ иссиқлик ажратишга имкон беради. Лекин бу ҳолатда қайноқ сув ва буғни тайёрлашга нисбатан жуда ҳам кам энергия сарфланади. 8.5. Иссиқлик ташувчиларни қатламга ҳайдаш. Қатламга ҳайдаш учун иссиқлик ташувчи сифатида қайноқ сув, сув буғи, буғгаз аралашмаси ва б. қўлланилади. Қатламга кўп миқдорда иссиқ сув ҳайдалганда иситилган ҳудуд ҳам ҳайдовчи қудуқдан бир қанча узоқроқ масофага тарқалади. Қатлам ҳароратини кўтарилиши қовушқоқликни пасайишига, сирт-молекуляр кучларни ўзгаришига ва қатлам суюқликларини ҳажмини кенгайишига олиб келади. Нефтнинг қовушқоқлиги камайиши унинг ҳаракатчанлигини кўпайтиради. Ҳароратни кўтарилаши билан коллектор жинснинг минералларини сув билан ҳўлланувчанлиги ошади. Қатлам суюқлигининг ва скелетининг ҳажмий кенгайиши қатламдан олинадиган нефть миқдорини ошишига олиб келади. Бу омилларнинг барчаси охир оқибатда қатламнинг нефть бераолишлигини ошиши билан якунланади. Сувнефтга тўйинган қатламга қайноқ сув ҳайдалганда сув ўз иссиқлигини қатламга бериб совийди. Бунга мос ҳолда ҳайдовчи ва олувчи қудуқлар орасидаги қатлам ҳудудини шартли равишда уч ҳудудга бўлса бўлади: 1) қайноқ сувлар; 2) совиган сувлар (қатлам ҳароратидаги сувлар); 3) ҳарорати қатлам ҳароратига тенг бўлган нефтлар (юқори нефтга тўйинган ҳудуд). Шунинг учун нефть аввал қатлам ҳароратидаги сув билан ундан кейин эса қайноқ сув билан сиқилади. Шунингдеқ қайноқ сув ҳайдаш ҳисобига нефть бераолишликни ўсиши асосан ишлатишнинг сувли даврида кузатилади. Қатламга сув буғини ҳайдашда қатламда иссиқлик тарқалиши ва нефть олиш жараёни иссиқ сув ҳайдашга нисбатан мураккаброқ. Бу ҳолатда қатламда нефтнинг енгил фракциялари парланади ва буғ конденсацияланади. Ўта қиздирилган буғни ҳайдашда, қатламнинг қизиши биринчи навбатда ортиқча қизиш ҳисобига содир бўлади, бу эса буғнинг ҳароратини тўйиниш босимигача тушишига олиб келади (шунингдек амалдаги босимда сувни қайнаш ҳароратигача). Буғнинг қатламда ҳаракати давомида ортиқча ҳарорат муҳитни қиздиришга йўқотилиб боради ва буғ конденсацияланади. Қиздирилган буғнинг барча ортиқча ҳарорати сарф бўлмас экан буғсув аралашмасининг ва қатламнинг ҳарорати тўйинган буғ ҳароратига тенг бўлади. Бутун буғ конденсациялангандан кейин қатлам қайноқ сув ҳисобига қизийди. Жараён давомида эса унинг ҳарорати бошланғич қатлам ҳароратигача тушади. Ундан ташқари ҳароратнинг қатламда тарқалиш хусусиятига қатлам усти ва ости орқали иссиқликни йўкотилиши ва буғ ҳайдовчи қудуқдан узоқлашиш давомида босимни ўзгариши (пасайиши) таъсир қилади. Қатламга иссиқлик ташувчини ҳайдаш жараёнинг қуйидаги тархини кўриб чиқамиз. Аввал маълум муддат давомида қатламга қайноқ агент ҳайдалади. Қатламда улкан ўлчамдаги ўта қиздирилган ҳудуд ҳосил қилингандан кейин қайноқ агент ҳайдаш тўхтатилади ва совуқ агентни ҳайдаш бошланади. Қиздирилган ҳудудга совуқ агент киргач қизийди (шунингдек иссиқлик ташувчига айланади) ва ҳаракати давомида қатламнинг кейинги ҳудудларни ҳам қиздиради. Ғовак муҳит (коллектор) иссиқлик алмаштиргич вазифасини бажаради. Қатламнинг биринчи қиздирилган ҳудудини совуши давомида, атрофдаги жинсларга аввал берилган иссиқлик аста-секин қатламга қайтади. Шундай қилиб қатламда (шунингдек қисман уни атрофини ўраб турувчи жинсларда) йиғилган иссиқлик ишчи агентни бевосита қатламни ўзида қиздириш учун ишлатилади.
Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling