Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Download 1.67 Mb.
|
Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
Маъруза режаси
1. Нефт берувчанликни оширишдаги янги усуллар ҳақида. 2. Қатламга ҳайдалувчи сувларга кислота ёки ишқор аралаштириш натижалари. 3. Полимерларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида нефт чиқариш Таянч сўзлар Ишқарли сув, кислотали сув, сирт актив модда, мициллар эритма, полимер эритмаси, қиритилган буғ, иссиқ сув, карбонат ангидрит, қатламни ёқиш, қатламни иситиш, қатламни қиритиш, ҳайдаш фронти, буфер суюқлиги, ҳайдаш фронти, қатламни қамраш, қамраш коэффициенти, физик-кимёвий усуллар, иссиқлик-физик усуллари, иссиқлик кимё усуллари, углеводородлар билан нефтни сиқиб чиқариш ва ш.к. Қатламга сув ҳайдаш усулидан тубдан фарқ қиладиган ва ундан нефт олишни оширишга қаратилган усулларни янги усуллар деб аталади. АКШда бу усулларни учламчи усуллар дейилади. Бу усуллар сув ҳайдаш усули етарлича самара бермаган ва қатламда тузилиши мураккаблиги ёки ундаги суюқликнинг катта қовушқоқлиги туфайли кўплаб нефт қолиб кетадиган ҳолларда кулланади. Бу усулларнинг қўлланиши ер бағрида абадий қолиб етишга махкум бўлган нефтнинг бир қисмини олишга, шунинг билан қатламнинг нефтберувчанлигини бир қадар кўтаришга қаратилгандир. Қатламдан олинадиган нефт миқдорини оширишга қаратилган бу усулларни шартли равишда қуйидаги туркумларга бўлиш мумкин: 1) Физик-кимёвий усуллар - нефтни сиқиб чиқариш ҳар хил кимёвий реагентлар эритмалари ( полимерлар, сирт фаол моддалар, кислоталар, ишқорлар) , мициляр эритмалар ва ш.к. 2) Иссиқлик - физик усуллари қатламга ҳар хил усулларда иссиқлик берувчи моддаларни ҳайдаш натижасида қатламдаги нефтни ҳаракатини осонлаштириш ва жадаллаштириш (иссиқ сув, иссиқ буғ ва ш.к.) 3) Иссиқлик - кимё усуллари - қатлам ичида нефтнинг ёнишини таъминловчи усуллар (жумладан, оксидлар ва ишқорлар иштирокида), 4) Нефт билан аралашуви мумкин бўлган эритмалар ва юқори босим остидаги карбонсувчиллар билан нефтни сиқиб чиқариш усули. Юқорида келтирилган усуллар ҳар хил ўзига хос шароитларда қўлланади ва ўша шароитларига қараб натижа бериши мумкин. Ундан ташқари келтирилган усуллар аксарият ҳолда тажрибахоналарда қилинган тадқиқотларга асосланган бўлиб, бунда натижа юқори бўлиши мумкин. Ундан ташқари уларнинг маълум шароитларида қўлланиши ҳар хил кўринишларда ҳали тўлалигича мукаммал тадқиқ этилмаганлиги ва баъзи реагентларнинг қимматлиги туфайли булар ҳамма томондан ( жумладан иқтисодий томондан ҳам) пухта ўрганишни ва ҳозирда улар тавсия сифатида қабул қилиниши мақсадга мувофиқдир. Кимёвий реагентлардан фойдаланилган ҳолда сув ҳайдаш бир гуруҳ усулларда амалга оширилади ва уларда қатламга ҳайдаладиган кимёвий реагентлар концентрацияси 0,02-0,2 % миқдорида бўлади. Бунда реагент ғоваклик хажмининг 10-30 % ни эгаллайди, қолган қисмига улар сув билан ҳайдалади ва сурилади. Эритма ғовакликнинг бошқа қисмига сув билан сурилар экан, жараённи амалга оширишда мавжуд қудуқлардан фойдаланиш тақозо этилади. Шундай эритмалар қатлам шароитида 50-60 мПа.С қовушқоқликка эга бўлган нефтларда ҳам қўлланиши мумкин. Бу усул қазиб чиқаришнинг дастлабки даврларида қўлланса унга сув ҳайдаш усули билан қазиб чиқаришга нисбатан нефт берувчанлик 9-10 % ортиши мумкин. Полимерларнинг сувдаги эритмаси билан нефтни сиқиб чиқаришнинг ҳам бир неча вариантлари бор. Уларнинг фарқланиши қўлланадиган кимёвий реагентларнинг турига қараб ўзгаради, табиийки натижалари ҳам шунга қараб турлича бўлиши мумкин.Уларнинг таннархи ҳам реагентлар нархига қараб ўзгаради. Қатламга ҳайдаладиган эритмаларга кислота ёки ишқорнинг қўшилиши ўша тоғ жинсларининг табиий шароити ҳолатида келиб чиқади, яъни шароит кислота билан ишлашни тақозо қилса кислота ишқор эритмаси ҳайдалиши лозим. Бунда албатта кислота ё ишқор миқдори ва концентрацияси албатта тажриба натижаларига асосланган бўлиши лозим. Акс ҳолда кўзланган натижага эришмоқ мушкул бўлади ва ҳатто мўлжалланган натижа чиқмай акси содир бўлиши ҳам мумкин. Мицилляр эритмалардан олинган натижалар таҳсинга сазовор бўлгани ҳолда ҳозирги кунда унинг анчагина қимматлиги нефтчиларнинг қўлини ушламоқда. Қатламда ёниш натижасида қўшимча энергия ҳосил қилиш юқори қовушқоқликка эга бўлган нефт уюмларида ўзининг яхши натижаларини бермоқда. Бунда қатламдаги нефт заҳирасининг 10-15 % ёниб , натижада қатламдаги юқори қовушқоқликка эга бўлган нефтни анча суюлтиради. Ёниш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик натижасида қисман нефт парчаланиши содир бўлиши мумкин. Ҳосил бўлган газлар ва иссиқлик натижасида олувчи қудуқларнинг дебити анча миқдорга ортади ва натижада юқори нефтберувчанликка эришилади. Қатламга карбонат ангидрити, углеводород газларнинг юқори босим остида ҳайдалиши ҳам анча яхши натижалар берганлиги маълум. Айникса углеводород газлари қатламга ҳайдалганда ундаги қуюқ нефтларнинг бир қисмини ўзида эритган газлар қатлам шароитида сунъий газконденсат уюмини ҳосил қилиши мумкин ва уни оқилона ишлатиш кўзланган натижаларни бериши мумкин. Лекин бу усуллар ҳам ҳозирда ўзининг қиммат туришлиги билан кенг қўлланиш имконини чегоралайди. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling