9.1. Полимерларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида нефтни сиқиб чиқариш.
Бундай усулда асосан полиакриламиднинг (ПАА) нейтралланган оҳакли эритмасидан фойдаланилади. Маълумки сувга ПАА нинг қўшилиши сув қовушқоқлигини оширишга олиб келади.
Натижада нефтнинг сувга нисбатам қовушқоқлиги камайиб, сувнинг сиқиб чиқариш хусусияти ортади. Шундай ҳолатда сиқиб чиқариш фронти барқарорлиги ортади ва кўпроқ нефтни сиқиб чиқариш имкони пайдо бўлади. Бундай усулни юқори қовушқоқликка эга бўлган нефтларда қўллаш (10-50мПа.c) мақсадга мувофиқдир. Сувларнинг қовушқоқлиги ортганлиги натижасида ҳайдовчи қудуқларнинг суюқлик қабул қилиш хусусияти камайишини инобатга олиб ҳамда қатламда ўқнинг ҳаракатининг қийинлашувини ҳам кўзда тутган ҳолда бу усулни ўтказувчанлиги анчагина яхши бўлган коллекторларда ( 0,1 мкм2 дан ортиқ), асосан ғовакли коллекторларда қўллаш мақсадга мувофиқдир.Шуни эътиборга олиш лозимки сизилиш жараёнида полимерларнинг бир қисми ғоваклар деворида қолиб кетади. Шунинг учун сувга туйинганлик 8-10 % дан ортиқ бўлмаган ва оз миқдорда гиллар мавжуд коллекторларда ҳамда қатлам ҳарорати 70-80 С бўлган ҳолатларда бу усулни қўллаш мақсадга мувофиқдир. ( Ҳарорат хусусида ягона фикр мавжуд баъзилар бошқага кўрсатгичларни келтирадилар).
Сиртактив моддалар (САМ) эритмаси билан нефтни сиқиб чиқариш.
Аксарият ОП-10 турли моноген бўлмаган (САМ) эритмасидан шу мақсад учун фойдаланилади. САМ нинг сувга қўшилиши унинг ювувчанлик хусусиятини оширади , натижада суви нефт чегарасида сирт таранглиги камаяди. Бу усулни сувга тўйинганлик даражаси 15 % гача бўлган ҳамда қатламдаги нефтнинг қовушқоқлиги 5-30 мПа.c орасида, қатламнинг ўтказувчанлиги эса 0,03-0,04 мкм2 ҳамда қатлам ҳарорати 70 С гача бўлган ҳолларда тадбиқ этиш тавсия этилади. Бу усул натижасида нефтберувчанлик 3-5 % га ортиши мумкин.
Текшириш учун саволлар
1. Янги усуллар яна қайси ном билан аталади, унинг моҳияти?
2. Қатламга турли усуллар билан таъсир қилишни танлашда нималарга эътибор борилади?
3. Нега бу усуллар жуда кенг тарқалмаётир?
Адабиётлар
1. В.П. Гаврилов “Чёрное” долото планеты, Недра, Москва, 1975г.
2. Амиян В.А., Уголев В.С. Физико-химические проблемы повышения производительности скважин, Недра, Москва, 1970г.
3. А.В. Мавлянов Нефт газ кони геологияси, Фан, Тошкент, 1992й.
Do'stlaringiz bilan baham: |