Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Download 1.67 Mb.
|
Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Таянч сўзлар
Қудуққа кислота ҳайдаш, қатламни ёриш, қатламни қайта отиш, қатламни торпедалаш, қум сув билан қатлламга таъсир, механик усуллар, физиковий усуллар, кимёвий усуллар, иссиқлик усуллари, парафиндан тозалаш, қум тиқинидан тозалаш, суюқликдан тозалаш, карбонат жинслар, хлорид кислота, фторид кислота, фосфорий кислота, цементлаш, қумтош, қумлилик, ёриқлик, коваклилик, ғоваклик, ўтказувчанлик дисперс зарралар, кимёвий реакция, сувда эритдиган моддалар, сувда эримай, чўкинди хосил қиладиган моддалар, расчетлар, стабилизатор, ингибитор, интернсификатор, кислотали ишлов, гидроманитор ва ш.к. Қудуқларни ишлатиш жараёнида вақт ўтиши билан бу қудуқларнинг маҳсулот миқдори камаяди. Маълумки, қудуқнинг маҳсулот миқдори асосан тоғ жинсларининг ўтказувчанлигига боғлик. qn = 2кh (Rқат.- Ркуд.туби.) \ n (ln Rк \ Rкуд.туби. + C1 + С2) Бу ерда: qn - қудуқнинг маҳсулот миқдори; к - ўтказувчанлик коэффициенти; h - қатлам калинлиги; Ркат - қатлам босими; Ркуд.туби- қудуқ туби босими; Rк - таъмин контури радиуси; Rкуд - қудуқ радиуси; С1 С2 - қудуқнинг гидродинамик номукаммаллик коэффициенти. Тоғ жинсларининг табиий ўтказувчанлиги ҳам турли сабабларга кўра вақт ўтиши билан камаяди. Нефт ва газ қудуқларининг ишлатилиши жараенида қудуқ туби қисми ўтказувчанлиги парафин, мум ва лойли заррачалар тиқилиб колиши натижасида камаяди. Қудуқ маҳсулдорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири тоғ жинслари ўтказувчанлигини оширишдан иборат. Ўтказувчанликни ошириш мақсадида кимевий, механик, иссиклик ва физикавий усуллар кўлланилади. Кимевий усуллар паст ўтказувчан карбонат тоғ жинсларида яхши натижа беради. Бу усул шунингдек таркибида карбонат кисмлари бўлган цементлашган қумтошларда ҳам муваффакиятли ўтказилиши мумкин. Механик усуллар одатда зич тоғ жинсларида уларнинг дарзлилигини ошириш мақсадида қўлланилади. Иссиқлик усулари ғоваклик каналлари деворини парафин ва мумдан тозалаш учун ва кимевий усулларни жадаллаштириш учун ишлатилади. Физикавий усуллар қудуқ тубидан қолдиқ сув ва майда дисперсли заррачалардан тозалаш учун қўлланилади. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling