Гематология ва ҳарбий дала терапияси. Лаборатория иши
Download 0.62 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фан бўйича билим, малака ва кўникмага қўйиладиган талаблар
Харбий дала терапияси- радиацион зарарланишлар ҳар хил вариантларининг (ўткир нур касаллиги, сурункали нур касаллиги, комбинирланган радиацион зарарланиш) этиопатогенези, клиник кўринишлари, ташхислаш, даволаш усуллари, олдини олиш чораларини, харбий дала шароитида пайдо бўлган ички аъзо касалликларининг ўзига хослиги бўйича билимларни шакллантиришни, харбий дала шароитида хаётга хавф солувчи холатларда кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатиш бўйича билимларни шакллантиришни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига чақиртириладиган ёшдагиларни харбий-тиббий экспертизаси кўригидан ўтказиш принциплари бўйича билимларни шакллантиради.
Берилган дастур даволаш факултети талабаларининг гематология ва ХДТ фанидан олган теоретик билим ва амалий куникмаларини билиш даражасини аниқлайди. Дастур ўзида қон касалликларининг хозирги замонда ҳар хил ривожланиш аспектларини, харбий дала шароитида турли хил терапевтик касалликлар ўзига хос томонларини акс эттиради. Даволаш факултети талабаларига берилган фанни ўқитиш вазифаларини инобатга олади. Фан бўйича билим, малака ва кўникмага қўйиладиган талаблар Талабалар: Кўп тарқалган қон касалликларини этиологияси, патогенези, клиникаси, ташхислаш, даволаш принциплари, профилактикаси, қон препаратлари ва қон ўрнини босувчи препаратларнинг классификацияси ва характеристикаси, трансфузион терапиянинг асосий принциплари, радиацион зарарланишлар асосий вариантларининг этиопатогенези, клиникаси, лаборатор ташхиси, даволаш принциплари, олдини олиш чоралари, харбий- дала шароитида ўкли жарохатлар, контузиялар, куйишлар натижасида бўлган ички касалликларнинг критерийлари ва даволаш принциплари, хаёт учун хавфли холатларда шошилинч терапевтик ёрдам қилиш принциплари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши керак. Талабалар: Гематологик беморнинг анамнезини йиғиш; Кўп тарқалган қон касалликларнинг асосий клиник ва гематологик критерийларини аниқлаш; Қон касали бор беморларда бирламчи клиник ташхисни асослаш ва тузиш; Гематологик беморни индивидуал текшириш режасини тузиш; Гематологик беморни лаборатор ва инструментал текшириш натижасини интерпретация қилиш; Кўп тарқалган қон касалликларини даволаш принципларини тайинлаш; Кўп тарқалган қон системаси касалликларнини олдини олиш чораларни тайинлаш; Донор ва реципиентни қон гурухини ва резус факторни аниқлаш; Нур касаллик билан касалланган беморларни клиник ва лаборатор текширишни қилиш; Сурункали нур касалликнинг оғирлик даражаси ва даврини аниқлаш; Ўткир ва сурункали нур касаллигида қонинг биохимик ва цитоморфологик текшириш натижаларини интерпретация қилиш; Ўткир ва сурункали нур касаллигининг симптом ва синдромларини ташхислаш; Радиацион зарарланишларда даволаш принципларини билиш; Ҳарбий дала шароитида баъзи ички аъзолар касалликларини ўзига хослигини ажрата билиш; Хаёт учун хавфли холатларда шошилинч терапевтик ёрдам беришни билиши керак. Талабалар: Кўп тарқалган қон касалликларида бирламчи ва клиник ташхисни қўйиши; Кўп тарқалган қон касалликларини индивидуал текшириш режасини ва даволаш принципларини; Гематологик касални лаборатор ва инструментал текшириш натижасини интерпретацияси; Қон гурухини аниқлаш; Резус факторни экспресс усул билан аниқлаш; Донор ва реципиентнинг қонини гурух бўйича, резус фактор ва индивидуал бир-бирига мос келишини текшириш, биосинамани ўтказиш ва қон компонентларини, қон ўрнини босувчи препаратларни қуйиш; Хаёт учун хавфли бўлган холатларда шошилинч терапевтик ёрдам қилиш малака ва кўникмаларига эга бўлиши керак. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling