Гематология ва ҳарбий дала терапияси. Лаборатория иши


Информацион-услубий таъминот


Download 0.62 Mb.
bet9/20
Sana04.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1159996
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Информацион-услубий таъминот
Ўқув жараёнида жадвал, мавзуга оид кўргазмалар, слайдлар, ЭВМ учун ўргатувчи-назорат дастурлари, ахборот олиш учун интерактив дастурлар, интернетдан, , ахборот-коммуникацияларининг презентацион, мультимедия, электрон-дидактик технологиялар кенг фойдаланилади.
Амалий машғулотларда янги педагогик интерфаол ўқитиш усуллари, талабаларни мия фаолиятини қўзғатувчи («корча» усули, инцидент усули), гуруҳда ўқув жараёнини оптималлаштирувчи усуллар (ситуацион масалаларни ишлаш, ишга оид клиник ўйинлар) қўлланилади.
6 курс Гематология фани


Кириш
Ушбу дастур даволаш факультетининг 6 курс талабаларига гематологиядан назарий билимлари ва амалий кўникларини хажмини аниқлайди.
Дастур 6 курс талабаларига гематология фани ривожланишининг замонавий аспектларини ёритиб беради.


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

  1. Фанни ўқитишдан мақсад - 6 курс талабаларнинг даволаш иши йўналиши бўйича билиши лозим бўлган назарий билимлар ва амалий кўникмалар хажмини белгилайди.

  2. Дастур гематология фани ривожланишининг замонавий холатини акс эттиради.

Кенг тарқалган қон тизими касалликлари нозологик диагнозларини қўйиш, даволаш кўникмаларини шакллантириш ва педагогик махоратини эгаллаш.


Фаннинг вазифалари:

  • анемиялар (камқонликлар) нинг этиологияси, патогенези, таснифи, клиник белгилари, асоратлари, даволаш тамойиллари, бирламчи ва иккиламчи профилактика бўйича билимларни шакллантириш;

  • Анемияларни ўзаро хамда лейкозлар билан дифференциал дигностикасини амалга ошириш бўйича билимларни шакллантириш;

  • ўткир қон йўқотишда тез (шошилинч) ёрдам кўрсатиш бўйича билимларни шакллантириш;

  • педагогик мулоқот кўникмаларини шакллантириш.



Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
Гематология ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

  • кенг тарқалган қон тизими касалликларининг этиологияси, патогенези, клиник белгилари, диагностикаси, даволаш тамойиллари, бирламчи ва иккиламчи профилактика чораларини белгилаш;

  • қон ва қон ўрнини босувчи препаратлар ва уларнинг таркибий таснифи хамда тавсифини билиши керак;

  • кенг тарқалган қон тизими касалликларида дастлабки ва клиник диагнозни мустақил қўйиш;

  • кенг тарқалган қон тизими касалликларида текшириш ва даволаш индивидуал режасини мустақил тузиш;

  • гематологик беморларни лаборатор-инструментал текширув натижаларини интерпретация қилиш;

  • қон гурухини аниклаш;

  • экспресс (тезкор) усулда резус-омилни аниклаш;

  • донор ва реципиент қонларининг гурухли, резусли ва индивидуал мос келмаслигини мустақил аниклаш;

  • биосинама ва қон махсулотларини қуйишни ўрганиш


Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling