Гематология ва ҳарбий дала терапияси. Лаборатория иши


Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни


Download 0.62 Mb.
bet8/20
Sana04.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1159996
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Мустақил таълимнинг каттагина турли хил шакллари мавжуд бўлиб, талаба ўқитувчи раҳбарлигида янги билимларни, ўқув ва кўникмаларни ўзлаштириш, ижодий фаолиятни амалга ошириш мақсадида бажара олади. Ушбу шаклларга қуйидагилар тегишлидир:


Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва маърузаларини ўрганиш; тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш, автоматлаштирилган ўргатувчи назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш; махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш; Янги техникаларни, аппаратураларни, илмталаб жараёнлар ва технологияларни ўрганиш; талабаларнинг ихтисослаштирилган клиник кафедралардаги ва клиник лабораториялардаги ишлари; талабанинг илмий текшириш ишларини (ТИТИ) бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш; фаол ўқитиш услубидан фойдаланиланадиган ўқув машғулотлари.
Талабаларнинг мустақил иши шу фанни ўзлаштириш учун белгиланган ўкув ишларнинг ажралмас қисми булиб, у услубий ва ахборот ресурслари жихатидан таъминланади хамда бажарилиши рейтинг тизими талаблари асосида назорат қилинади. Гематология Фани бўйича қуйидаги мавзулар талаба томонидан мустақил равишда ўзлаштириш учун тавсия этилади: дифференциал диагностика алгоритми, дифференциал диагностика (таблицалар,схемалар, слайдлар), мойиллик факторлари, новациялар (интернет, журнал мақолалалар,монографиялар, қўлланмалар), диагноз критерийлари, асоратлар, ВОП тактикаси (консерватив ва махсус стационар даволаш йўлланмаси учун кўрсатмалар), даволаш стандартлари (схемалар, табл., кроссворд), препаратлар презентацияси, беморга кўрсатмалар, карта-масалалалар(2 та), тестлар (5-10 та), врач иши аудити.

Мустақил иш мазмуни:

  • Абу Али Ибн Синонинг гематология сохасидаги илмий мероси. Қон ҳосил бўлиш теорияси. Темир танқислик анемияси. Апластик анемия. Ирсий ва орттирилган гемолитик анемия. Мегалобласт анемия. Гемобластозлар. Ўткир лейкозлар. Суяк кўмигини трансплантацияси. Сурункали лейкозлар. Геморрагик диатезлар. Тромбоцитопеник пурпура, геморрагик васкулит. Хизмат қилаётган армияда терапевтик ёрдамни ташкил қилиш асослари. Замонавий ҳарбий терапевтик касалликлар. Терапевтик ёрдамга мухтож бўлган беморларнинг асосий характеристикаси. Радиацион зарарланиш. Ионланувчи нурланишларнинг асосий турлари. Нурланиш бирликлари. Ўткир ва сурункали нур касаллиги. Жароҳат олганларнинг ички аъзолар касалликлари. Ўқли жарохатларда ички аъзолар касалликларининг пайдо булиши, кечиши ва диагностикаси. Жарохатланганларда ички аъзолар касалликларини даволаш ва олдини олишда терапевтларнинг мақсади ва вазифалари. Узоқ эзилиш синдроми. Ҳаётга хавф солувчи шароитларда шошилинч терапевтик ёрдам. Ҳаётга хавф солувчи шароитлар характеристикаси. Харбий дала шароитларида бемор ва ярадорларда шошилинч терапевтик ёрдам кўрсатишнинг принциплари. Ўткир юрак етишмовчилиги. Ташхислаш, шошилинч терапевтикёрдамни кўрсатиш. Ўткир томир етишмовчилиги. Ташхислаш, шошилинч терапевтик ёрдамни кўрсатиш.


Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling