Гентианадошлар оиласи (Gentiannceae) газакўтдошлар


Download 223 Kb.
Sana06.02.2023
Hajmi223 Kb.
#1170932
Bog'liq
Газакўтдошлар оиласи


Гентианадошлар оиласи (Gentiannceae)
ГАЗАКЎТДОШЛАР (Gentianaceae) — икки уруғ паллали ўсимликлар синфига мансуб туташ тожли ўсимликлар оиласи. Гуллари йирик, ёрқин тусли, тугунчаси 1—2 чаноқли (уяли), меваси — кўсакча. Ер юзида 70 туркумга мансуб 1000 га якин тури бор. Ўзбекистонда 4 туркумга мансуб 15 тури усади. Айрим турларидан халқ табобатида Доривор ўсимлик сифатида фойдаланилади.
Бу оила вакиллари асосан, ўт, баъзида дарахт бўлган.
Барглари оддий четлари текис, қарама-қарши жойлашган ва ёнбаргсиз ўсимликлардир. Уларнинг гуллари якка-якка, одатда йирик, кўпинча тўғри цимоз тўпгулда тўплаяган. Гул қисмлари оналикдан ташқари 4—5 аъзоли, оталигининг сони гулқўрғов сонига тенг бўлиб, чангдони кўп вақт спиралсимон буралган. Оналиги 2 мевабаргли, тугунчаси устий, 1 ёки 2 уяли ва кўв уруғли. Меваси аксари вақт кўсакча, баъзан резавор-мева. Бу оила 70 авлод, 1000 турдан иборат бўлиб, ер шарининг мўътадил иклимли ва субтропик областларида тарқалган. Бу оиланинг Узбекистан флорасида 4 авлоди ва 17 тури учрайди. Жуда кенг тарқалган эрбаҳоси авлоди диққатга сазовордир. Стрихнин кучли заҳар бўлиб, оз миқдордагиси ҳам заҳарлайди. Амазонка дарёси воҳаларида ўсадиган (5. castiliniae ва S. gubleri) ва Гвианада ўсадиган S. taxifera дан Жанубий Америкада яшовчи ҳиндлар «кураре» деб аталадиган кучли заҳар оладилар. Бу заҳарни камалак ўқларига суриб заҳарлайдилар.
Кучаланинг ҳар бир вегетатив органи заҳарлидир. Кучала-ларнинг баъзи турлари заҳарсиз бўлиб, йирик ҳўл меваси овқатга ишлатилади. Бундай турга Африканинг тропигида ўсувчи Strynos innoua мисол бўла олади.
Узбежистойда декоратив ўсимлик сифатида бута вакиллари-дан буддлейнинг икки тури Buddleia Davidii ва В. alternifolia ўстирилади. Ҳар иккаласи гули бинафша рангли, бўйи 4 ж га етадиган бута бўлиб, асли ватани Хитой ҳисобланади. Биринчи-сининг барглари қарама-қарши жойлашган, тугунчаси тукли. Иккинчисининг барги эса навбатлашиб жойлашган, тугунчаси туксиз.
Эрбаҳоси авлоди (Gentiana). Бу авлод вакиллари баланд бўйля ўтлар, qp бағирлаб кўкарадиган ў-аимликлардир. Бу авлод 400 га яқин турни ўз ичига олади, Африкадан ташқари, ер шари текислигидаги айниқса тоғлардаги майсазорларда ўсади. Бир қисм гуллари якка-якка жойлашиб, пушти, зангори, сариқ ва оқ рангли бўлади.
Оливер эрбаҳоси (G. oliveri). Бу бўйи 8—15 см, гули оқимтир-бинафша, гултожи қўнғироқсимон, илдизпояли ўт ўсимлик бў-либ, Узбекистоннинг соз тупроқли чўл ва тоғ этакларида кўп ўсади.
Крилов эрбаҳоси (G. Krilovi). Бу кўп йиллик, хийла баланд бўйли ўт бўлиб, Урта Осиё республикаларининг тоғларида ўсади.
Сариқ гулли эрбаҳоси (G. lutia). Бу кўп йиллик, йирик ўт ўсимлик бўлиб, Альп тоғларида, СССРда Карпат "областининг баъзи пунктларида тарқалган.
Гентианадошларнинг хўжаликдаги аҳамияти. Бу оила вакил-ларининг қарийб барча турларида мазаси тахир гликозидлар -бор. Шу сабабдан уларнинг баъзи турлари бурун замонлардан бери иштаҳа очувчи дори сифатида қўлланади. Моллар яхши (емайди. Сариқ гулли эрбаҳоси дори ўсимлик сифатида Ленин­град областида экилади.
Gentianaceae - Газакўтдошлар. Бу оила вакиллари дарахт.
Туркумларни аниқлагич
1. Бир йиллик ўсимлик. Тугунча ва кўсакчаси деярли 2 катакли. Тожбаргларп туташиб ингичка, узун най ҳосил қилади.
1. Centaurium Gilib.— Центауриум.
— Кўп йиллик ўсимлик. Тугунчаси ва кўсакчаси бир катакли. Тож-барглари туташиб қўнғироқсимон най ҳосил килади.
2. Gentiana L.— Эрбаҳо, Газакўт.
352. (1). Туркум. Centarium Gilib.—Центауриум.
1. Гуллари бошоқсимон, чала соябонсимон ёки қалқонсимон тўпгулга йиғилган. 2
— Гуллари кўп, ёйиқ бошоқсимон тўпгулларга тўпланган. 3
2. Гуллари сийрак бошоқсимон тўпгулга йиғилган. Тупбарггулда тўпланган барглар тухумсимон. Тожбаргларнинг най ҳосил қил-ган қисми пушти, қайтақиси окиш.
802. С. spicatum (L) Fritsch.— Бошоқли центауриум. Бир йиллик ўт. Бўйи 10—40 см. Пояси 4 қиррали. Май — июль ойларида гуллаб уруғлайди. Ариқ бўйларида ўсади.
— Гуллари тиғиз, чала соябон ёки қалқонсимон тўпгулга йиғилган. Илдизолди барглари 3 томирли, кураксимон ёки тескари — тухум­симон. Тожбаргларнинг най ҳосил килган кисми ок., қайтақиси очиц-пушти.
803. С. uliginosum (W. et К.) Beck. — Ботцоқ центауриуми. Бир
йиллик ўт. Бўйи 10—40 см. Пояси 4 қиррали. Май — июль ойларида гул­лаб уруг беради. Даре ўзанлари, ботқрқли ерларда ўсади. 50-табл., 1-расм.
3. Гуллари пушти, к.иска гулбандли ёки гулбандсиз.
804. С. pulchellum (Sw) Druce.— Гўзал центауриум. Бир йиллик ўт. Бўйи 5—10 см. Июнь — август ойларида гуллаб уруг беради. Ўт-лоқзорларда, даре ва сув ҳавзалари атрофида усади.
— Гуллари оқ, гулбандлари узун.
805. С. meyeri (Bge) Druce.— Мейер центрауриуми. Бир йиллик ўт. Бўйи 5—10 (15) см. Май — июнда гуллаб, июль — августда уруглайди. Утлокларда, сой ва ариқ бўйларида ўсади.
353. (2). Туркум. Gentiana L.— Эрбаҳо, газакўт.
806. G. olivieri Griseb.— Оливье эрбаҳоси, эрбаҳо, газакўт. Кўп йиллик ўт. Бўйи 10—30 (40) см. Илдиз бўғизидаги барглар тўпбарггул (розетка) ҳосил килади. Гулкоса ва тожбаргларп 4—5 аъзоли, қўнғироқсимон, ўзаро тутушган. Гуллари кўк-сиёҳ ранг, кўк ёки оқиш-кўк. Май — июль ойларида гуллаб уруғлайдн. Адирда ва тошли тог ён ба-гирларида усади. 50- табл., 2- раем.

расм
1. Centaurium uliginosum. 2. Gentiana olivieri. 3. Vinca erecta. 4. Apocynum eanci-folium. 5. Cunanchum sibiricum. 6. Convolvulus arvensis. 7. Fraxinus americana. 8. Calystegia sepium.
Download 223 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling