Геоэкология табиий муҳитни комплекс ўрганишнинг илмий йўналиши сифатида


Download 57.51 Kb.
bet2/6
Sana23.04.2023
Hajmi57.51 Kb.
#1386195
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 BOB (3)

1.2.

Оролбўйи минтақасининг асосий геоэкологик муаммолари: таркиб топиши ва ўзгариш тенденциялари
"Геоэкология", яъни "Географик экология" атамасини илк бор немис географ олими К.Троль 1939 йили "Ландшафтлар экологияси" фанини такомиллаштириб илм оламига олиб кирган. У экотопларда организмлар, жумладан инсон ва унинг атроф табиий муҳити ўртасида юзага келадиган алоқадорлик қонуниятларининг ҳудудийлик хусусиятларини ўрганишдан бошлади. Лекин, бунинг асл моҳиятини тушунмаган геолог олим, А.В.Сидоренко [1, 14–123-б.]
"Геоэкология"ни – "Геологик экология" сифатида ишлатишни тавсия этди. Натижада бир атама икки хил маънони англата бошлади ва бу жараѐн айрим собиқ Иттифоқ давлатларида ҳанузгача давом этиб келмоқда [2, 21–22-б.].
Ҳозирги вақтда тирик организмлар — ўсимлик, ҳайвонат дунёси ва одамнинг атроф муҳит билан мувосабатлари фан ва техника тараққиётининг жадаллашуви, туфайли борган сари кенг миқёсда содир бўлиб, аввалги табиий барқарор мувозанат айрим жойларда бузилиш арафасида, баъзи ўлкаларда эса у бутунлай бузилиб, хавфли, ҳатто ҳалакатли экологик вазият таркиб топмоқда. Бинобарин, инсон табиатга, ўз навбатида табиат инсонга акс таъсир қилмоқдаки, бунинг оқибатида мураккаб, кўп қиррали ва турли хусусиятли муаммолар юзага келиб,, ўзаро таъсир кучайган сари улар тезлик билан шаклланиб бормақда, Ўзаро таъсир келиб чиқиши жиҳатидан аслида экологик муаммо ҳисобланади, лекин у маълум маконда (табиий комплексларда), турли миқёсда ва табиий ҳамда ижтимоий иқтисодий географик қонуниятлар асосид;а рўй бергани сабабли географик муаммо ҳам ҳисобланади. Бошқача .айтганда, экологик муаммо маълум географик ҳудудда таркиб топиб, шаклланиб, ривожланиш босқииларини босиб ўтади:.
Шу жиҳатдан (қараганда экологак муаммоии қисқача қилиб «геоэкологик муаммо» деб қараш мумкин.
Геоэкология — экологиянинг юқори босқичдаги экасистемаларни (геосистемаларни), шу жумладан биосферани ҳам тадқиқ этувчи бўлими, Геоэкология ландшафт эколагияси, биогеоценология деб юритилади. Геозкологик муаммони ҳақиқий табиий, ижтимоий иқтисодий географик ва экалогик муаммо деб тушунмоқ керак, чунки ҳозирги вақтда география фани экологиялашиб, экология фани эса ўз навбатида географиялашиб, бир-бирига яқинлашиб бормоқда.
Геоэкологик муаммолар табиий география (унинг «Умумий Ер билими» соҳаси) ни ўрганадиган Ернинг қобиқлари, яъни атмосфера, гидросфера, литосфера ва биосферанинг ўзаро муносабатлари (яъни ўзаро боғлиқлик, ҳамжиҳатлик, бир бирини тақозо қилиш ва б.) қонуниятлари асосида тадқиқ қилинади.
Геоэкологик тадқиқотлар яна табиий мажмуаларнинг ўзгарувчанлиги, барқарорлиги, тадрижий ўзгаришлари, ривожланиш босқичлари ҳақидаги омилларга ҳам таянади. Чунки табиат компонентлари ва мажмуаларининг инсон таъсирида ўзгаришлари табиат тараққиётининг юқорида қайд қилинган қонуниятлари ва хусусиятлар (хислатлар) нининг бузилиши натижасида юз беради. Бинобарин, геоэкологик муаммо қайси ҳудудда ва қандай шароитда таркиб топмасин унинг хусусиятлари табиий географик қонуниятлар асосида шаклланиб боради. Геоэкологик муаммони илмий ўрганиш экология ва география фанлари тадқиқот усуллари ва тамойилларини бирга қўллаган ҳолда амалга оширилиши зарур.
Экологик муаммони.экатизим ва биоценоз доирасида ўрганиш ҳам мумкин. Лекин бу ҳолда тадқиқот қилинаётган муаммонинг ҳудудий чегаралари генетик геотизим чегараларига ҳар доим ҳам мос туша бермайди. Инсон табиат бойликларидан фойдаланганда унинг ижтимоий фаолияти маълум географик ҳудуд (геосистема)да содир бўладики, бу ҳудуд (айтайлик, ландшафтнинг у ёки бу морфологик бирлиги) ҳамма жиҳатдан ҳам табиий генетик чегараларга эга бўлади. Бинобарин, шу жойнинг табиий бойликлари халқ хўжалигига жалб қилинганлиги туфайли аввало табиий шароит ўзгара бошлайди, унинг асосий ҳаракатлантирувчи омиллари тадрижий ўзгаришда бўлади, геотизимларнинг маълум йўналишдаги ўзгаришлари таркиб топади.
Лекин геотизимлар ҳолатининг инсон фаолияти таъсирида ўзгариши ҳар доим ҳам кўзланган мақсадга олиб кела бермайди. Инсоннинг табиатга бўлган таъсир миқёси маълум меъёргача бўлиши керак, таъсир муайян меъёрдан ошиб кетиши билан эколагик мувозанат бузилади. Бунинг оқибатида табиатнинг акс таъсири унга бўлган таъсир ҳажмидан бир неча баробар ошиб кетиши мумкии. Бунга Орол бўйида содир бўлаётган экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларни мисол қилиб келтириш мумкин. Аслини олганда Орол денгизи ва Орол бўйи ҳудудини маълум миқёсдаги қўшалоқ, бир бири билан боғлиқ икки теотизим деб қаралса, инсон билан табиат ўртасидаги ўзаро муносабат ва таъсирни тўлиғи билан макрогеоэкологик муаммо деб қараш мақсадга мувофиқ бўлади.
Чунки бу ҳудуд табиатнинг беқиёс даражада ўзгариши, экологик мувозанатнинг кескин бузилиши, одамлар яшаш шароитининг ноқулай ҳолга келиши, табиий бойликларнинг қашшоқланиши ва бошқа салбий хусусиятлари геоэкологик муаммонинг таркиб топганини, эндиликда шаклланиш босқичларини ўтаётганини тасдиқламоқда. Геоэкологик муаммо қотиб қолган, ўзгармас ҳолат бўлмай, балки мунтазам равишда тадрижий ўзгарувчи ва ривожланувчи, кўп тизимли, кўп сонли оддий муаммоларнинг мажмуасидир.
Орол бўйида геоэкологик муаммо 60 йилларнинг бошидан вужудга кела бошлаган бўлса, 70йилларнинг ўрталарида (1974 йилда Тахиатош гидроузели қурилиб ишга тушиши ва бунинг натижасида Амударё дельтасида дарё сувининг табиий ҳолда тошишига чек қўйилиши туфайли) шаклланиш босқичига ўтди. Агар бу босқичда грунт сувлари сатҳининг кўтарилиши билан буғланиш кучайиб, тупроқда туз тўпланнши ҳодисаси ҳамда трунт сувларининг минералланиш даражаси ортгани кузатилган бўлса, 1978 йилдан эътиборан янги босқич, яъни элювиал текисликларда зол (шамол таъсирида рўй берадиган) ҳодисалари — заминни шамол ўйиши ҳамда майда тупроқ, туз, қум„ қумоқларни бир жойдан ўчириб, бошқа жойларда тўплаши жараёнлари, ўсимликларнинг эса гидрофитдан (сув ўсимликларидан) псаммофитга (қумда ўсувчи ўсимлик) томон ўзгаришлари бошланди.
Бинобарин, интразанал хусусиятли табиий мажмуалар тадрижий ўзгариш ва ривожлаииш борасида зонал хислатларга эга бўлиб бормоқда. Бундай ўзгаришнинг ҳаққонийлигини таркиб топаётган тупроқ турлари ва кичик турлари тасдиқламоқда. Қайирларнинг аллювиал ўтлоқ тупроқлари ўтлоқ ва ботқоқ — ўтлоқ, шўрхоклар ва ўтлоқтақир — типик шўрхоклар—тақирли қолдиқ шўрхоклар ва тақирли—қум чўл тупроқлари, тақирлар йўналишида ўзгариб бормоқда.
Геоэкологик вазиятни тезлатувчи, тадрижий ўзгартирувчи куч қурғоқчил иқлим шароитида асосан чўлланиш ҳодисасидир. Геоэкологик муаммо табиий жиҳатлардан ташқари ижтимоий иқтисодий жиҳатни ўз ичига олади. Чунончи, аҳолинииг яшаш шароити {етарли меъёрда тоза ичимлик сувнинг, соф ҳавосининг мавжудлиги ва б.) ҳамда ҳаёт учун зарур бўлган озиқ овқатлар билан таъминланиши, экологик вазиятнинг жиддийлашуви оқибатида таркиб топган турли касаллик ўчоқларини, йўқ қилиш каби масалаларни ўз ичига олади. Бинобарин, геоэкологик муаммонинг ечими кўп қиррали ва кўп мақсадли вазифадир.
Геоэкологик муаммоларнинг қандай кўламда вужудга келиши ҳамда шаклланишига уларга таъсир этувчи асосий ички ва ташқи муҳим омиллар мажмуаси, геоэкологик ҳудуднинг тадрижий ўзгарувчанлиги, мураккаблик даражаси, табиат хусусиятларининг ўзара боғлиқлигининг барқарорлиги ва бошқалар таъсир этади. Орол ва Орол бўйи муаммоси ниҳоятда мураккаб, кўп қиррали, кенг қамровли геоэколагик муаммоларга яққол мисол бўлади. Унга таъсир этувчи ташқи асосий омил минераллашув даражаси юқори бўлган ва турли кимёвий моддалар билан тўйинган дарёлар сувининг истеъмол қилиниши ҳамда суғориладиган деҳқончиликда ишлатилишидир. Бу муаммонинг энг йирик таркибий қисмлари — Орол денгизи ва Орол бўйи, табиий шароит ва бойликлар, ижтимоий иқтисодий ҳаёт экологик вазият (шу жумладан инсон ҳаётининг ўзгариши) ва б. Муаммани бошқарувчи асосий омил денгиз сатҳининг мунтазам тушиб бориши ва Орол бўйининг сув билан мунтазам таъминлаиишининг издан чиқишидир.
Орол ва Орол бўйи муаммосининг ҳар бир таркибий қисми ўзи алоҳида, лекин бирбирлари билан боғлиқ бўлган муаммолардир. Бинобарин, уларнинг ечими ўзаро боғлиқ тадбирлар мажмуини бараварига қўллаган ҳолдагина ҳал қилиниши мумкин. Ташқаридан келаётган дарё сувларининг экалогик тоза бўлиши муаммони ижобий ва тез ҳал қилишга сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
Экологик мувозанатни қайта тиклаш деганда табиатнинг таркибий қисм (компонент) лари ва мажмуалари орасида барқарор ўзаро боғлиқлик, алоқадорлик ва ҳаракатни аввалги ҳолдагидек мавжуд бўлишига яқинлаштиришни тушунмоқ керак. Ҳар қандай геотизимни (регионал миқёсгача) унинг бузилишидан аввалги табиий ҳолатига ҳеч вақт қайтариб бўлмайди. Лекин ўша ҳолатга яқинроқ бўлган мунтазам бошқарилиб турадиган сунъий экологик мувозанатни тиклаш мумкин. Бузилган экологик мувозанатни қайта тиклаш мажмуасига аҳолининг яшаш шароити ва соғлигини ҳам аввалгидек юқори даражада бўлишлигига эришишни ҳам қўшиш лозим. Чунки одам экологияси табиат экологиясининг ажралмас қисмидир.
Геоэкологик муаммоларни башорат қилиш аввалги, ҳозирги ҳолатлари, келажақдаги ўзгариши йўналишлари бўйича амалга оширилиши мумкин. Аввалги геотизимларнинг тузилиши, ўзгариши ҳолатини таҳлил қилишда бузилган ҳозирги экологик вазиятда борган сари катта майдонларни эгаллаб олаётган микротеотизимларни аниқлаш амалий аҳамият касб этади. Бу миқрогеотизмлардаги ўзгариш йўналишларини белгилаш ва улар асосида келажакдаги ўзгаришларни аниқлаш лозим бўлади.
Табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг кескинлашуви оқибатида жойларда, баъзан жуда катта ҳудудларда турли геоэкологик муаммолар таркиб топмоқда. Тадқиқотларнинг натижаларига кўра бундай муаммолар ҳудудий жиҳатдан бирбирлари билая ўзаро алоқада ва тадрижий равишда шаклланиб бормоқда. Геоэкологик муаммолар тарқалган майдонлари миқёси, тараққиёт даражаси ва турларига қараб дунё миқёсидаги, ўлка миқёсидаги ва маҳаллий гуруҳларга ажратилади.» Рафиқов А.геоэкологик муаммолар:
Экологик мувозанатнинг характери худудда экологик вазиятнинг хусусиятини аниқловчи энг мақбул ва самарали мезон ҳисобланади. Мувозанатнинг ҳолатига қараб табиатда қандай ўзгаришлар юз бераётганини ва бунинг натижасида нималар содир бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги ахборотларни билиб олиш мумкин. Табиатда экологик мувозанат жуда нозик, ўзгарувчаан бўлиб. уни ташкил қилган табиат компонентлари ва мажмуаларининг (ландшафтнинг морфологик қисмлари) ўзаро муносабатлари, алоқадорлиги ва ўзаро таъсирлари асосий ривожлантирувчи омиллар, кучлар ҳисобланади Шу ўзаро боғлиқлик ва ўзаро таъсириў асрлар мобайнида бир маромда, деярли бир хил табиий. шароитда мунтазам содир бўлиб келаяпти.
Жанубий Оролбўйи ҳудудини , геоморфологик геологик ҳамда Литологик тузилмани тўртта мега туманга ажратиш мумкин: Устюртнинг қорақалпоқ қисми, Қизилқумнинг қорақалпоқ қисми (Унга улкан қолдиқ тоғликлари ва Жанадарё делтаси), ҳозирги Aмударё делтаси ва сувдан кейинги Орол денгизининг қуриши натижасида ҳосил бўлган қуруқлик қисмларига бўлинади. Оролбўйи минтақаси шимолий-ғарбий қисмида Қизилқум, Заунгауз Қорақуми, жанубда Устюрт ва Амударё дельталарини ўз ичига олади. Оролбўйининг умумий майдони 473 минг км2 бўлса, унинг жанубий қисми 245 минг км2 ни ташкил этади. Бунга Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди, Хоразм вилоятҲудудий геоекологик муаммоларнинг вужудга келиши ва уларнинг йечими. Ҳудудий геоекологик муаммолар сайёрамизнинг айрим йирик табиий чегараларга ега бўлган нисбатан катта бўлакларига хос бўлса-да, улар сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Ҳудудий геоекологик муаммолар жойларнинг ўзига хос табиий шароитлари, мавжуд ресурслардан нотўғри фойдаланиш, саноат чиқиндиларининг сув ҳавзаларига ва атмосферага ҳаддан ташқари кўп чиқарилиши, йер-сув ва яйловлардан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқмоқда.
Ушбу муаммолар алоҳида ҳудудларгагина тегишли бўлса-да, уларнинг екологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ғоят улкан, уларни ўз вақтида ҳал қилмаслик келажакда кенг миқёсдаги кутилмаган оғир екологик кулфатларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳудудий муаммолар таркиб топиши жиҳатидан оддий ва мураккаб тоифадаги геоекологик ҳодисалардан иборат бўлади. Мураккаб геоекологик ҳодисаларнинг йечими ҳам мураккаб бўлиб, кўп вақт талаб қилади. У тобора мураккаблашиши ва янги ҳудудларни егаллаш йўналишида ривожланади.
Оддий ҳудудий геоекологик муаммолар ҳам маконда ва вақт мобайнида ўта мураккаблашуви оқибатида мураккаб тусга айланиши мумкин. Ҳудудий геоекологик муаммолар Ўзбекистон, хусусан Марказий Осиё мамлакатлари учун хам хос бўлсада, улар тўгрисида тегишли бобларда алоҳида, батафсилроқ, тўхталишни лозим топдик. Худди шундай ва шунга ўхшаш оғир аҳвол Қора, Каспий, Орол денгизлари, Балхаш, Иссиқкўл кабилар учун ҳам тааллуқлидир.
Яна кўплаб йирик дарё ҳавзаларидаги мураккаб вазиятларни ҳам ҳудудий геоекологик муаммолар тоифасига киритиш мумкин. Ушбу муаммоларни бартараф етиш учун тезкор чоралар кўрилишини давр кўрсатмоқда. Чунки, юқоридаги денгиз, кўл, дарё соҳилларида аҳоли анча зич жойлашган, дунёга машҳур соғломлаштириш масканларига бойлиги билан ажралиб туриши кўпчиликка аён. ГЕОЕКОЛОГИЯ AСОСЛAРИ ВA ТAБИAТДAН ФОЙДAЛAНИШ A. Нигматов, Ж. Мусайев
ХХ асрнинг 80-90-йилларида "Геоэкология"нинг асл моҳиятини - г.ф.д., проф. Рафиқов Асом Алимович ЎзР ФА География бўлими ва ТошДУ Табиий география кафедрасида (1981- 2003 йй.) очиб берди.
Рафиқов А.А. Мирзачўл, Қизилқум, Орол ва Оролбўйи [1, 3-138-б.] каби минтақаларда олиб борган тадқиқотларида экологик вазиятни табиий географик мажмуа, ландшафтлар доирасида намоѐн бўлиши, яъни геоэкологик хусусият касб этишини исботлаб берди. Унинг натижалари А.Рафиқов бошчилигида 1992 йил илк илк бор 1:1000000 масштабда яратилган "Ўзбекистон Республикасининг экологик картаси"да акс этди. Картанинг мазмунида ландшафтларнинг геоэкологик ўзгарувчанлик даражаси кўрсатиб ўтилди. Олим, К.Тролдан фарқли, геомажмуаларнинг экологик хавфлилик даражасини экотоплар қаторидаги таксономик бирликларда эмас, балки табиий географик провинция ва район миқѐсида яққол намоѐн бўлишини ѐқлаб чиқди. Картада геоэкологик омиллар ландшафтларга таъсир этувчи индикаторларнинг сон ва сифат кўрсатгичлари олинди.
А.А.Рафиқовнинг ўз асарида [4, 6– 75-б.] табиат ва жамият ўртасида юзага келган замонавий ижтимоий-иқтисодий оқибатларнинг геоэкологик жиҳатларини очиб берди. Унда Орол ва Оролбўйи мисолида геоэкологик муаммоларнинг юзага келиши, шаклланиши, глобал, минтақавий ва маҳаллий хусусиятларини табиий географик нуқти назардан таҳлил қилди. Геоэкологик вазиятнинг инсон саломатлигига таъсири мажмуавийгеографик ѐндошиш орқали тадқиқ қилиш кераклигини уқтирди. Олим геоэкологик муаммолар ечимини геоэкологик таълим ва тарбияни йўлга қўйиш орқали эришиш мумкинлиги ҳақида фикрлар юритди [5, 48-64-б.]. Профессор А.Рафиқовнинг геоэкологик дунѐқарашларини унинг шогирдлари ва издошлари давом эттириб келмоқдалар. Масалан, минтақавий миқѐсда Бишкек Ботаника боғи директори Г.Ч.Донбаева Талас водийси сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳавзавий усуслларини ишлаб чиқди ва уни амалга тадбиқ этмоқда [6, 38-б; 57-59-б.]. Минтақавий миқѐсда ҚҚМУдан г.ф.н. К.Ж.Алланазаров Амударѐ дельтасининг суғорилмайдиган қисмида геоэкологик муаммоларни ҳал этишнинг мажмуавийгеографик асоларини ишлаб чиқди ва амалда тадбиқ қилишга диор кўрсатмалар берди. Маҳаллий миқѐсда ФарДУдан А.А.Ҳамидов Фарғона водийси мисолида Ўзбекистонда табиий географик тадқиқотларнинг замини сифатида геоэкологик изланишлар тарихидан бошлашни исбот қилди.
Профессор А.А.Рафиқов ташкил этган геоэкологик илмий мактабнинг биринчи босқичида 400 дан зиѐд илмий ишлар чоп этилган бўлиб, уларда илк бор республикамиз ландшафтларининг геоэкологик вазиятини баҳолашнинг сон ва сифат кўрсатгичлари аниқланди, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан тарзда уни башоратлаш ва монитирингини олиб бориш йўллари аниқланди, геоэкологик карталаштириш қоидалари ишлаб чиқилди, минтақавий ва маҳаллий қонуниятлар очиб берилди. Машҳур геоэколог профессорлардан Қозоғистонлик А.В.Чигаркин ва Россиялик Г.Н.Голубев регионал геоэкологик мактабнинг шаклланишида айнан ўзбек олимларининг, ҳусусан ЎзМУ профессори А.А.Рафиқовни алоҳида таъкидлаб ўтишган [8, 23–25-б, 9, 46-б.].
А.А.Рафиқовнинг вафотидан сўнг, 2004 йилдан бошлаб ЎзМУ геоэкологлар мактабини давом эттириш мақсадида География факультетининг Табиий география кафедрасига г.ф.д., проф. Асқар Нигматов таклиф этилди. У ўзининг ЎзМУдаги қисқа муддатли иш фаолиятида шогирдлари билан 150 дан зиѐд илмий асарлар яратди, жумладан геоэкологиянинг табиий, ижтимоийиқтисодий, ҳуқуқий, маънавиймаърифий жиҳатларига бағишланган 12 та монография, 13 та дарслик ва ўқув қўлланма, 54 та журнал мақолалар чоп этди. А.Нигматов, проф. Ҳ.Ҳ.Ҳасанов ташкил этган илмий семинарни қайта тиклаб, уни айнан геоэкологияга бағишлади. Унда таниқли географ, геолог, тупроқшунос олим ва амалиѐтчилар даврасида ―Геоэкология‖ни – географик экология эканлиги исботловчи "Экология"нинг объекти – экосфера, яъни организмларнинг яшаш муҳити географиянинг энг фаол қатлами қамраб олувчи географик қобиққа муҳитга мос келиши. Лекин экосфера "Геология"нинг объекти – Ер пўсти ва Ерга мос тушмайди [9, 12–48-б.]. Чунки Ер пўсти организмлар кириб бормаган, яъни экосферадан пастдаги қуйи қатламларга тушиб боради. Фанда ѐзилмаган, лекин умумэътироф этилган бир қоида бор – агарда бирон-бир фан соҳаси муайян атамани биринчи бўлиб ўз тадқиқотларида қўллаган бўлса, унда мазкур атама айнан шу фанга тегишли, дея эътироф қилинади. А.Нигматов, П.Реймов ва С.Абдуреймов [10, 3–125-б.]. Жанубий Оролбўйи минтақасида геоэкологик муаммоларнинг ечимини замонавий карторграфик ва геоинформацион технологияларни қўллаш орқали хал қилмоқда. Улар экологик инқирозли ҳудудларни баҳолаш ва геомажмуаларда экологик мониторингни олиб боришнинг тезкор усулларини ишлаб чиқишди ва амалга тадбиқ этмоқдалар. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг геоэкологик илмий мактабида қуйидаги йўналишдаги илмий изланишларни: Геоэкология назарияси ва амалиѐти (А.Нигматов, В.Рафиқов, Ш.Шарипов ); Геоэкологик таълим ва тарбия (А.Нигматов, Н.Сабитова, П.Ғуломов); Дарѐ ҳавзаларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг геоэкологик жиҳатлари (А.Топчубаев, Г.Донбаева); Экологик хавфсизликнинг геоэкологик жиҳатлари (А.Ниғматов, М.Матчанов); Орол ва Оролбўйи геоэкологик инқирозли ҳудудларда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни замонавий геоинформацион тизимлар технологиясидан фойдаланган тарзда ишлаб чиқиш (П.Реймов,С.Абдиреймов); Устюрт платоси геомажмуаларидан чорвачиликда фойдаланишнинг геоэкологик асослари (М.Толепбергенов); Фарғона вилоятида экотармоқларни ташкил этиш ва улардан фойдаланишнишнинг геоэкологик жиҳатлари (О.Абдуғаниев); Экотуризмнинг геоэкологик жиҳатлари (А.Нигматов, Н.Шомуротова, Б.Камолов); Барқарор ривожланишнинг геоэкологик хусусиятлари (А.Ниғматов, Ш.Мухамедов) каби илмий тадқиқотларни санаб ўтиш мумкин.
Бугунги кунда минтақавий иқтисодиётнинг замонавий илмий концепциялари шаклланишида, асосан, фан тадқиқот предметининг бозор иқтисодиёти шароитларига мослашиш жараёни кузатилмоқда. Бунда классик назарияларни янги омиллар асосида такомиллаштириш, минтақавий ривожланишдаги янги йўналишларни изчил таҳлил қилиш ва умумлаштириш, комплекс ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларга асосий эътиборни қаратиш тенденцияси кузатилмоқда. Ўзбекистон География жамияти ахбороти 50-жилд, 2017 йил 78
Оролнинг қуриган тубида ҳосил бўлган экологик муаммолар чунончи, чўлланишни тадқиқ этиш энг долзарб ва устувор вазифа ҳисобланади. Оролбўйидаги чўлланишни ўрганиш ва унга нисбатан муносабатларнинг яхшиланишида картографик методларнинг ўрни беқиёс. Чунки, мавжуд чўлланишни харитага олиш рўй бераётган ходиса ва жараён ҳақида аниқ таассурот бериб, чўлланишнинг ривожланиш тенденциясини бахолаш ва унга қарши кўриладиган чора тадбирларни белгилаш имконини беради. Орол ҳавзаси геоэкологик муаммолари: илмий ғоялар, тадқиқотлар, инновациялар 14-15 июнь 2019 й
Мамлакатимизнинг келгуси тараққиѐтини экологик хавфсизликсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис, эндиликда, умумгеографик мазмунга эга бўлган геоэкологик тадқиқотларни ривожлантириш зарур. География тизимидаги ушбу фан ХХ асрнинг охирида (90-йилларда) тўла шаклланган бўлиб, ҳозирги кунда Россия, Хитой, Украина, Қозоғистон, Туркманистон каби мамлакатларда мустақил илмий йўналиш сифатида ривожланиб келмоқда. Ушбу фан географик таълим тизимларида ўқитилмоқда ва диссертациялар ҳимоя қилинмоқда. Унинг ўрганиш объекти турли кўламдаги табиий, сиѐсий-маъмурий ва маъмурий ҳудудлар ѐки геоэкотизимлардир. Ҳар бир ҳудуд эса экозамин (табиий замин), эковазият (инсон томонидан яратилган) ва уларнинг қўшбирлиги – ҳосиласи бўлган экологик шароит (атроф-муҳит)дан иборат. Ушбу учлик экологик тамойил асосида таҳлил ва синтез қилинади ҳамда тегишли хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Масалан, Каспий денгизининг геоэкологик муаммолари, Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи геоэкологик муаммолари кабилар. Тадқиқот объекти сифатида экологик инқирозга юз тутган айрим ҳудудларни танлаш ҳам мумкин. Мазкур йўналишдаги тадқиқотларнинг ўринли ва зарурлиги ҳақида ўзбекистонлик географ олимлар ўз муносабатларини билдириб келмоқдалар Аммо, бевосита амалий аҳамиятга эга бўлган ва география фанининг синтез қудратини намоѐн қиладиган геоэкологик йўналишдаги тадқиқотлар диссертациялар мавзуси сифатида ҳанузгача йўлга қўйилмаган. [3;4; 11;12; 14; 16;18;19; 22]. Ўзбекистон География жамияти ахбороти 50-жилд, 2017 йил



Download 57.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling