Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги
антиклиналники, б - синклиналники)
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Стр.геол.2
антиклиналники, б - синклиналники).
Олдин бурмали (антиклиналлар, синклиналлар, моноклиналлар, флексуралар, структуравий бурунлар, қўлтиқлар ва эгарлар), кейинчалик эса узилмали (узилма, аксузилма, устсурилма, силжима, горст, грабен ва ҳ.к.) структуралар батафсил таърифланади. -Моноклиналларни таърифлашда олдин уни ташкил этувчи ётқизиқларнинг ёши кўрсатилади, кейинчалик этиш элементлари берилади. 31 -Бурмаланиш жараёни билан боғлиқ бўлган ер ёриқлари (узилма, аксузилма, устсурилма, силжима, узилмага ўтувчи флексуралар ва ҳ.к.) бурмалар билан биргаликда таърифланади. - Бурмаларни таърифлашда уларнинг фазовий жойлашиши, бурма узун ўқининг йўналиши, планда бурманинг тури (гумбазсимон, брахиморфали ёки чизиқли), ядрони ва қанотларни ташкил этувчи ётқизиқларнинг ёши, бурманинг кенглиги, баландлиги, амплитудаси, қанотларининг ётиш элементлари ва ҳ.к. берилади. - Ер ёриқларини таърифлашда уларнинг жойлашган ўрни, сурилиш юзасининг ётиш элементлари, қанотларининг сурилиш томони ва сурилиш амплитудаси, ер ёриғининг морфологик тури (узилма, аксузилма, устсурилма, силжима), ёши кўрсатилади. Агар, мумукин бўлса, ер ёриқлари ва бурмаларни келтириб чиқарган асосий тектоник кучланишларнинг йўналиши горизонт (вертикал, горизонтал) ва дунё томонлари бўйича кўрсатилади. Структура қаватларининг таърифи ёш кетма-кетлигида - қарисидан ёшига ва умумийликдан хусусийликка – йиригидан майдасига қараб берилади. Бобга тектоник схема ва геологик кесмалар илова қилинади. Тектоник схемада ажратилган тектоник районлар акс эттирилади, шартли белгиларда эса уларнинг қисқача тавсифи берилади. Районлар ичида структура қаватлари (ранг ёки штриховка орқали) ажратилади, бурмали ва узилмали структуралар, интрузив таналар тасвирланади. Бобнинг ҳажми 5-8 бет. Масалан: Оқсоқота ҳудуди Ўрта Тиён-Шоннинг Бўкантов-Қурама структуравий формацион зонасига киради. Унда герцин ва альп тоғ бурмаланиш босқичларининг (тектогенез) натижаларини кузатиш мумкин. Тектоник ҳаракатлар юқори палеозой ва мезозой-кайнозой ётқизиқларининг бурмаланишига ва уларда турли узилмали структураларнинг ривожланишига олиб келган. Палеозой ва мезозой- кайнозой комплекслари орасида гepцин ва альп структура қаватларига ажратувчи регионал номувофиқлик мавжуд. Ҳар бир структура қавати ичида ундан кичикроқ бўлган структура яруслари ҳам ажратилади. Улар тарқалиш майдони бўйича кичикроқ номувофиқ юзалар билан чегараланган бўлади. Структура яруслари бурмаланиш фазалари туфайли шаклланади. Оқсоқота ҳудудида герцин структура қавати таркибида юқори девон-қуйи 32 карбон (D 3 fm-C 1 t) карбонатли жинслари, ўрта карбон (C 2 mb-C 2 ak) порфиритлари, юқори карбон (C 3 os) нордон эффузивлари, юқори перм-қуйи триас (P 2 -T 1 kz) риолитларидан иборат бўлган cтpуктypa яруслари ажратилади. Бу структура яруслари орасида бурчакли номувофиқликлар мавжуд. Альп структура қаватида бўр (К), палеоген (P), неоген (N) ва тўртламчи давр (Q) структура яруслари ажратилади. Улардан олдинги учтаси бир-биридан параллел номувофиқликлар, охиргиси эса бурчакли номувофиқлик билан ажралган. Герцин структура қаватида бурмали структураларга қараганда узилмали структураларнинг кенг ривожланганлигини кузатиш мумкин. Бу палеозой ётқизиқларининг аксарият ҳолларда мўрт эффузив жинслардан иборатлиги билан боғлиқ. Майда ва мураккаб тузилган бурмали структуралар фақат юқори девон фамен ярусининг қатламли карбонатли жинсларидагина кузатилади. Палеозойда ҳосил бўлган узилмали структуралардан энг йириги минтақавий аҳамиятга эга бўлган қумбел узилмаси ҳисобланади. У Оқсоқота ҳудудининг шарқий чеккасидан ўтган. Қумбел узилмаси субмеридиан бўйича чўзилган бўлиб, бурдаланиш зонасининг кенглиги 500 м дан ортиқ. Унда бир қанча полиметаллар, мис ва олтин минерализацияси ривожланган. Ўзининг мавқеи бўйича иккинчи ўринда Оқсоқота ер ёриғи туради. У субкенглик бўйича чўзилган бўлиб, шарқда қумбел узилмасига бориб тақалади. Оқсоқота ер ёриғи ҳудуднинг жанубида Оқсоқота ва қашқасув дарёларининг қўшилувидан ўтган йирик узилмали структура ҳисобланади. Ушбу узилма бўйлаб унинг жанубий блоги (Чархтов чўққиси) тахминан 350 м га чўккан. Қолган ер ёриқлари маҳаллий аҳамиятга эга. Уларнинг узунлиги 0,5-3,5 км ни ташкил этади. Тошгаза тоғининг ғарбий ёнбағрида ривожланган шарнирли узилма шулар жумласидандир. Альп структура қаватида бир қанча оддий тузилган йирик бурмали ва узилмали структуралар мавжуд. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling