Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Экзоген жараёнларнинг жадаллиги кўтарилувчи вертикал 
ҳаракатларга тенг ёки озроқ юқори.
Бунда 
текисланган 
тўлқинли 
денудацион 
текисликлар 
шаклланади. Агар бундай текисликларда чўкиндилар билан 
тўлдирилган паскамлик жойлар бўлса, пенеплен деб аталувчи ягона 
текисланган денудацион-аккумулятив юза ҳосил бўлади. 
Ер пўстининг жамлама вертикал ҳаракати манфий, аммо ҳосил 
бўлаётган ботиқликлар чўкиндилар билан тўлдирилиш имкониятига 
эга.
Бунда аккумулятив текислик шаклланади. У қисқа вақтли 
кўтарилиш ҳисобига озроқ парчаланган бўлиши мумкин. Аммо бутун 
рельеф суст қотган ва бўшоқ жинсларда текисланган бўлади. 
Шундай қилиб, ер шарининг ҳар қандай нуқтасидаги рельеф 
эндоген 
ва 
экзоген 
жараёнлар 
жадаллигининг 
муайян 
муносабатларини акс эттиради. Умуман олганда рельеф тури бўйича 
ҳудуднинг энг янги тектоник ривожланиши характери ҳақида фикр 
юритиш мумкин. 
Ер ёриқларини топиш. 
Рельефнинг энг устки яруси баландлигининг кескин ўзгариши 
блокли 
морфоструктуралар 
орасида 
тектоник 
чегара 
мавжудлигидан далолат беради. Одатда бу чегаралар топографик 
харитада ифодаланган бўлади. Бу рельефда поғона ҳосил қилувчи 
тўғри чизиқли ёнбағирлар, бир ёки бир неча дарёлар водийларининг 
тўғриланган участкалари бўлиши мумкин. Баъзан блоклар орасидаги 
чегара бўлиб қадимий ер ёриқлари саналади.
Демак, улар бўйича ҳаракатлар энг яқин ўтмишда ҳам давом 
этган.
Геологик усуллар (геологик чегараларнинг сурлиганлиги, тоғ 
жинсларининг 
бурдаланиш 
зоналари) 
ёрдамида 
қатламлар 
қалинлигидан амплитудаси ортиқ бўлган ер ёриқлари аниқланади. 
Бундай ер ёриқлари геологик харитада ҳам кўрсатилган бўлади. 
Одатда улар яқин тарихда ҳосил бўлган, аммо улардан баъзилари 
ҳозирги босқичда ҳам ривожланишини давом эттираётган бўлади.
Яқин вақтларда вужудга келган паст амплитудали ер ёриқлари 
геологик чегралаларнинг сезиларли сурилишига олиб келмайди. Бундай 
ер ёриқлари геологик хариталарда кўрсатилмаган бўлиши мумкин, 
аммо бевосита ёки билвосита рельефда ифодаланган бўлади. Шунинг 
учун ҳам уларни геоморфологик усуллар ёрдамида топиш мумкин.


44 
Геологик тузилиш ва рельеф орасидаги таққосланувчи 
алоқаларни топиш. Муайян тектоник структуралар ва геологик 
чегараларнинг маълум геоморфологик белгилари мавжуд. Уларни 
геоморфологик усулар ёрдамида топиш муайян ҳудудларнинг 
геологик тузилишини ўрганишни осонлаштириш.
Аммо тўғри чизиқли структуравий рельеф ҳам учрайди. 
Нурашга чидамли бўлган жинслар, масалан, интрузиялар, рельефда 
одатда тепаликлар ҳосил қилади.
Қояли ва бўшоқ жинсларнинг алмашинишида поғонали рельеф 
ҳосил бўлади. Дарё водийлари ер ёриқлари зонасида жойлашиши 
мумкин.
Тепаликлар, поғоналар, водийларнинг эгилишлари қайд этилади 
ва бу элементларнинг геологик тузилиш: структура, тоғ жинслари 
таркиби, ер ёриқлари ва бошқалар билан алоқаси аниқланади. Бу 
алоқадорлик хусусиятлари таърифланади. Агар бундай алоқадорлик 
кузатилмаса, у ҳам матнда қайд этилади.
Алоҳида шартли белгилар ёрдамида хитой қоғозда рельефда акс 
этган структура элементлари: бурмалар ўқи, интрузиялар, геологик 
чегаралар, ер ёриқлари кўрсатилади. Морфоструктуралар харитасига 
мос келувчи шартли белгилар (легенда) тузилади. 
Ҳажми 8-10бет. 
Оқсоқота дарёси ҳавзаси ўртача баландликдаги парчаланган 
тоғли рельефга эга. Унинг шаклланиши неоген даврининг охирида ва 
тўртламчи даврнинг бошида содир бўлган альп тектогенезининг 
ороген босқичи билан боғлиқ. Бутун тўртламчи давр давомида 
узлукли-узлуксиз вертикал тектоник ҳаракатлар туфайли ҳозирги 
мавжуд рельеф вужудга келган. 
Рельефнинг 
муҳим 
геоморфологик 
шакллари 
бўлиб 
сувайирғичлар, ёнбағирлар ва дарё водийлари саналади. Улар 
эрозион, эрозион-аккумулятив ва аккумулятив рельеф шаклларини 
ҳосил қилади. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling