Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Сиенит-диорит-порфиритлар сиенитлардан дала шпатлари 
орасида андезин ёки олигоклаздан иборат бўлган плагиоклазнинг 
кўплиги билан фарқ қилади. 
Микродиорит-порфиритлар ўрта донали кул рангли чала 
кристалланган субвулканик жинс бўлиб, таркиби 30-35% қора рангли 
минераллардан 
ва 
65-70% 
дала 
шпатларидан 
иборат. 
Кристалларининг ўлчами 0,1-0,3 мм ни ташкил этади. 
 
6. Геоморфология 
 
Ҳудуднинг геоморфологик тузилиши геологик ўтмишда ва 
щозирги даврда юз бераётган тибиий-геологик жараёнлар билан 
боғлиқ. Шунинг учун ҳам геологик кузатувлар геоморфологик 
таърифлаш билан бирга олиб борилиши лозим.
Геоморфологик кузатишларда рельеф шаклига, унинг тутган 
ўрни ва ўлчамига эътибор бериш керак бўлади. Унинг шаклланиши 
ва ривожланиш босқичларини аниқлаш орқали муҳим хулосалар 
чиқариш мумкин. 
Геоморфологик кузатишларда нураш агенти ва турлари, 
делювиал ётқизиқларининг тарқалиши ва қалинлиги; қадимий 
текисланган юзаларнинг мутлоқ баландлиги, уларнинг бир-бирига 
нисбатан нисбий баландлиги, қияланиш томони ва бурчаги; 
сувайирғичлар ва қоялар шакли; тоғ ёнбағирларининг қиялиги, 
уларда делювий жинсларнинг тарқалиши, кўндаланг профилдаги зина 
ва супалар, уларнинг эни ва узунлиги; тоғ ёнбағирларининг тоғ 
этагига ўтиш шакли ва бурчаги, делювиал жинслар тарқалган майдон 
ва бу жинслар қалинлиги; сой водийларининг умумий кўриниши, 
водий чуқурлиги, эни, ундаги супалар сони, шакли, баландлиги, 
уларни ҳосил қилган жинсларнинг моддий таркиби, генезиси ва 
бошқалар ўрганилади. 


42 
Рельефнинг асосий шаклларини таърифлашда уларнинг келиб 
чиқишини акс эттирувчи ўлчамларини ҳисобга олиш керак бўлади. 
Йирик ва ўлкан рельеф шакллари ривожланишда асосан эндоген 
кучлар, ўртача ва майда рельеф шаклларининг вужудга келишида 
экзоген кучлар қатнашади.
Рельеф шакллари тоғ жинсларининг литологик таркиби, 
палеотектоника ва замонавий тектоника билан генетик боғлиқликка 
эгалиги аниқланади. Рельеф шаклланишида қатнашувчи табиий-
геологик жараёнлар ва ҳодисалар ҳамда антропоген омиллар 
ўрганилади. Рельеф ёши аниқланади ва унинг ривожланиш тарихи 
қайта тикланади. 
Ер пўстининг чўкканидагидек каби кўтарилишда ҳам қиймати 
турлича йўналган ҳаракатлар бир-бирига устама тушган бўлади. Ер 
пўстининг жамлама вертикал ҳаракатларида ўртача арифметик 
қиймат мусбат бўлса ҳудуд кўтарилаётган, ва, аксинча, манфий бўлса 
чўкаётган бўлади. Бунда эндоген ва экзоген кучлар орасида 
диалектик муносабатлар кузатилади. Эндоген кучлар таъсирида ер 
пўстида планетар миқёсдаги дўнгликлар ва ботиқликлар ҳосил 
бўлади. Ҳудуднинг чўкиши чўкинди ҳавзаларининг трансгрессиясига, 
кўтарилиши эса унинг регрессиясига олиб келади. Экзоген кучлар 
таъсирида дўнгликлар нурайди ва пасткамликларни чўкиндилар 
билан тўлдирилади. Шу туфайли рельефнинг деструктив ва 
аккумулятив шакллари ҳосил бўлади.
Эндоген ва экзоген жараёнлар жадаллигининг муайян жамлама 
алоқадорлигини акс эттирувчи рельефнинг тўртта тури ажратилади. 
Ҳудуднинг кўтарилиши устивор бўлганида ер пўстининг жадал 
эрозион парчаланиши ҳам содир бўлади.
Бунда баланд тоғли рельеф шаклланади. Унда чуқур ювиб 
кирган тўғри чизиқли ва тик ёнбағирли дарё врдийлари, тор чўзилган 
сувайирғичлар ривожланади.
Жамлама кўтарилувчи тектоник ҳаракатларнинг жадаллиги 
ўртача, экзоген жараёнлардан озроқ ортиқча бўлади.
Ён эрозия устиворликка эга бўлади, ёнбағирлар яссиланади, 
денудация туфайли ер пўсти горизонтал парчаланган бўлади. Яхши 
ривожланган водийли (водийнинг кенглиги чуқурлигидан катта), 
нисбатан кенг тўлқинли, ували сойоралиғига эга бўлган тепаликли, 
паст тоғли рельеф шаклланади. Сойоралиғининг водийга ўтиши 
кескин эмас. Бундай рельеф денудацион-эрозион рельеф дейилади. 


43 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling