64
темир маъдани қазиб олинганлиги ва уни эритиб темир
олинганлигидан далолат беради.
Оҳактош
кони
Майгашкан-Суренота
антиклиналининг
шимолий-ғарбий қанотини ташкил этувчи эоцен ётқизиқларида
жойлашган. Бунда оҳактош қатламларининг қалинлиги 16 м ни
ташкил этади. Оҳактош қонида минерал хомашё очиқ усулда қазиб
олинади. Унда унча катта бўлмаган карьер очилган.
Ушбу қатламлардан қазиб олинаётган оҳактошлар
декоратив
қурилиш плиталари ишлаб чиқишда ва оҳак куйдиришда
фойдаланилмоқда.
Фойдали қазилмалар нишоналари
Амалиёт ҳудудида турли-туман қазилма бойликлар нишоналари
мавжуд бўлиб, уларнинг орасида глауконит, доломит, олтин ва гранат
минералогик ва иқтисодий томондан аҳамиятли ҳисобланади.
Глауконит нишонаси эоцен ётқизиқларининг туркистон яруси
қатламларида ривожланган. Бунда глауконит минерализацияси қум
ётқизиқларида денгиз шароитида шаклланган. қумда глауконит
мавжудлиги туфайли унинг ранги яшил. Аммо қум
таркибидаги
глауконит миқдори кам, 3-10% ни ташкил қилади ва, шу туфайли, у
саноат аҳамиятига молик эмас. Шу горизонтдаги глауконит миқдори
Чанги қишлоғи яқинида 35-50% ни ташкил этади ва иқтисодий
аҳамиятга эга бўлган кон ҳосил қилади. Глауконит таркибида калий
миқдорининг юқорилиги туфайли ундан минерал ўғит
сифатида
фойдаланиш мумкин. Шунингдек у яшил бўёқ олишда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: