Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Стр.геол.2
9. Фойдали қазилмалар
Фойдали қазилмалар – бу халқ хўжалигида фойдаланиш мумкин бўлган минераллар ва тоғ жинсларидир. Таркиби бўйича барча фойдали қазилмалар уч гуруҳга: металлар, нометаллар ва ёнувчи қазилмаларга бўлинади. Баъзан металлар маъданли, металмаслар номаъдан фойдали қазилмаларга киритилади. Биринчи гуруҳнинг вакиллари бўлиб темир, рангли, нодир, радиоактив, нодирер металларининг минераллари саналади. Иккинчи гуруҳга турли тузлар (галогенидлар), пьезооптик хом ашё 61 (пьезокварц, флюорит, исланд шпати), иссиқбардош материаллар (слюдалар, асбест, дала шпатлари), қурилиш материаллари (гил, қум), қимматбаҳо, безак тошлар, минерал сувлар ва ҳ.к. киради. Ёнувчи фойдали қазилмалар нефт, газ, торф, кўмир, ёнувчи сланецлардан иборат бўлади. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг истиқболларини аниқлашда уларнинг генесизини ёдга олиш муҳимдир. Металли ва нометалли фойдали қазилмалар келиб чиқиши бўйича эндоген (ер чуқурлигида) ва гиперген (ер юзаси) бўлиши мумкин. Эндоген маъданлар магматик, вулканик, гидротермал, контакт-метасоматик, метаморфик турларга бўлинади. Демак, эндоген маъданларни қидириш учун интрузиялар ва айниқса уларнинг ёндош жинслар билан контакти, қадимий вулканлар, метаморфик жинслар, ер ёриқлари зоналари истиқболли саналади. Ер ёриқлари зоналари гидротермал эритмаларнинг ҳаракат йўллари ва гидротермал ва метасоматик ҳосилалар тўпланадиган жойлар ҳисобланади. Бу бўлимда юқорида кўрсатиб ўтилган структура шаклларининг мавжудлиги ёки учрамаслиги, уларнинг жойлашган ўрни қайд этилади ва ҳар бир генетик турдаги фойдали қазилмаларни қидириш истиқболлиги асосланади. Гиперген фойдали қазилмалар чўкинди ва нураш қобиғи турларига бўлинади. Чўкинди фойдали қазилмаларга сочилма конлар, темир- марганецли ҳосилалар, хлоридли ва сульфатли тузлар, олтингугурт, қурилиш материаллари (оҳактош, гилина, қум), фосфоритлар, торф, кўмир ва бошқалар киради. Ҳудуднинг ушбу турдаги фойдали қазилмаларга истиқболини аниқлашда стратиграфик устундаги тоғ жинслари, уларнинг майдон бўйича тарқалиши диққат билан ўрганилади ва керакли хулосалар чиқарилади. Бунда чўкинди фойдали қазилмаларни қазиб олиш самарадорлиги (ҳудуд рельефининг парчаланганлиги, йўллар ва аҳоли манзилларининг мавжудлиги) кўрсатилади. Нураш пўсти ва у билан боғлиқ бўлган фойдали қазилмалар (қўнғир темиртош, бокситлар, каолинит, феруза, сочилмалар) узоқ давом этган континентал ривожланиш ва нураш туфайли шаклланади. Шунинг учун ҳам нураш пўстлари структура қаватлари ва яруслари орасидаги номувофиқлик юзаларида жойлашган бўлади. 62 Стратиграфик устунда нураш пўсти акс этмаслиги мумкин. Ўрганилаётган ҳудудда номувофиқликлар мавжудлигида уларнинг стратиграфик тутган ўрни ва ер юзасига чиқиш жойлари нураш пўсти фойдали қазилмалари учун истиқболли сифатида қайд этилиши лозим. Харита ҳудудида топиш мумкин бўлган барча фойдали қазилмалар гуруҳи кетма-кет кўрсатилади. Ҳажми 2-3 бет. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling