Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Стр.геол.2
Эрозион рельеф шакллари. Бундай геоморфологик элементлар
амалиёт ҳудудида кенг ривожланган. Уларни Кўкбет, Майгашкан, Тошгаза ва Суренота чўққиларида очилиб ётувчи қояли палезой вулканоген жинслари ҳосил қилади. Рельеф юзасининг нашаблиги 30-35° дан ортиқ ва аксарият ҳолларда унда нураш маҳсулотлари кузатилмайди. Фақатгина сувайирғичларда кам қалинликдаги 45 элювиал жинслар, қоялар этигида колювий уюмлари ривожланган. Қояли рельефнинг шаклланишида тоғ жинсларининг экзоген жараёнларга (нураш) бардошлилиги асосий аҳамиятга эга. Масалан, гранодиоритлардан иборат бўлган Суренота, сиенит-порфиритлардан тузилган Майгашкан чўққилари ўткир учли пирамида шаклига эга. Риолитлардан иборат бўлган Кўкбет ва Тошгаза чўққилари нисбатан ясси ва кенг майдонларни эгаллайди. Ўзига хос эрозин рельеф шаклларидан бири некклар ҳисобланадаи. Улар Тошгаза тоғида кенг тарқалган бўлиб, рельефда пирамида шаклидаги тепаликларни ҳосил қилади. Диаметри 50-250 м ли бўғиз вулкан фациялари жинсларидан иборат. Нурашга чидамсиз бўлган вулкан конуси жинслари ювилиб кетиши туфайли рельефда мусбат шаклларни ҳосил қилган. Эрозион-аккумулятив рельеф шакллари. Улар юқорида қайд қилиб ўтилган тоғ ёнбағирларини ўз ичига олади. Рельеф юзаси нишаблиги 10-30° ни ташкил этади ва делювиал жинслар билан қопланган. Бу жинслар юзасида аксарият ҳолларда тупроқ-ўсимлик қопламаси ривожланган. Делювиал жинслар муваққат хусусиятга эга. Уларнинг шаклланишида нураш маҳсулотларининг ювилиши ва тўпланиши жараёнлари биргаликда кечади. Маҳсулотлар кўчирилишида гравитация кучи ва вақтинчалик сув оқимлари фаолият кўрсатади. Сув оқимлари ўзан ҳосил қилмасдан, ёппасига бутун юза бўйлаб оқади. Эрозион-аккумулятив рельеф шаклларини ҳосил қилувчи делювий ётқизиқларининг қалинлиги 8-12 м га боради ва кесмаси икки қисмдан иборат. Пастда шағал, устида эса лёсс ва лёссимон суглинкалардан иборат унумдор тупроқ қатлами ривожланган. Бундай рельеф шаклларининг ривожланишида вақтинчалик ва доимий оқар сув тармоқларининг ҳам аҳамияти катта. Оқсоқота ҳудудида Оқсоқота ва Нурекота дарёлари ва уларнинг бир қанча йирик ирмоқлари қуруқлик юзаси рельефини ўзгартирувчи кенг кўламли денудацион ва аккумулятив жараёнларга сабабчи бўлади. Улар, суви кам бўлишига қарамасдан, ниҳоятда катта геологик иш бажаради, чунки улардаги оқимлар ҳар доим турбулент хусусиятга эга. Оқсоқота ва Нурекота дарёларининг кўпчилик ирмоқларида сув кам ёки баҳор ойларининг охирларида қуриб қолади. Бундай ирмоқларга мисол қилиб Номсизсой, Девонсой, 46 Тутамғалисой, Фигуралисой, Ёнғоқлисой, Қизилбастовсой, Ўриклисой, Узумлисой, Беркотасой, Навошохсой, Шешесой, Олмалисой ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Улардан баҳор ойларидагина селлар оқиши мумкин. Бундай оқимлар вақтинчалик оқимлардир. Вақтинчалик сув оқимларининг геологик фаолияти туфайли пролювиал жинслар ҳосил бўлади. Оқсоқота дарёсининг йирик ирмоқлари водийга чиқариб ётқизган чиқарув конуси ётқизиқлари пролювиал жинсларга ёрқин мисол бўлади. Оқсоқота дарёси водийсининг шаклланиши эрозион жараёнлар ўзандаги туб жинсларни ювишдан иборат бўлган чуқурлатиш эрозияси ва водийни кенгайтиришга олиб келувчи ён эрозия туфайли кечган. Дарё ривожланишининг бошланғич босқичларида чуқурлатиш эрозияси устивор бўлади. Бунда у эрозия базисига нисбатан мувозанатга келиш учун жадал суръатларда ўзанини ювади. Дарё водийларида чуқурлатиш эрозияси билан бир қаторда ён эрозия ҳам ривожланади. Дарё ривожланишининг дастлабки босқичларида унинг ҳиссаси жуда кам бўлади. Мувозанатлик профилининг шаклланиши давомида чуқурлатиш эрозияси сусайиб боради ва ён эрозия билан алмашади. Ён эрозия туфайли дарё ҳар иккала соҳилини ювиб, водийни кенгайтириб боради. Оқсоқота ҳудудида Палеооқсоқота ва Палеонурекотанинг мирзачўл (Q III gl) ва тошкент (Q II ts) комплекслари ривожланган. Улар шу дарёларнинг ҳар икки бетида фрагментлар ҳолида сақланиб қолган. Бу аллювиал ётқизиқларнинг жойлашувида тескари стратиграфик кетма-кетлик кузатилади, яъни нисбатан қари тошкент комплекси гипсометрик баландда, мирзачыл комплекси эса ундан пастроқда ва сирдарё комплекси эса дарёлар водийларида жойлашган. Аккумулятив рельеф шакллари. Бундай рельеф шаклларини Оқсоқота ва Нурекота дарёлари водийларидаги ўзан, қайир ва қайирусти супаларида тўпланган аллювиал жинслар ҳамда ён ирмоқларнинг чиқарув конуслари ташкил этади. Бунда аллювиал жинслар ҳарсантошлардан иборат бўлсада, нисбатан дифференцациалланган. Пролювиал чиқарув конуслари жинслари эса умуман дифференцациалланмаган паттумли маҳсулотлардан таркиб топган. Уларда гил зарраларидан тортиб то алоҳида ҳарсангларгача барча материал аралашган ҳолда ётқизилган. 47 Қайирусти супалари (террасалар). Тектоник ҳаракатларнинг узлукли-узлуксизлик хусусияти қайирусти супаларининг шаклланишига олиб келади. Маълумки, ер пўстида теконик ҳаракатлар тўхтовсиз давом этади. Аммо уларнинг йўналганлиги ва тезлиги вақт бўйича ўзгариб туради. Ҳудуднинг умумий кўтарилишида тектоник ҳаракатлар тезлиги ўзгариб туриши туфайли чуқурлатиш ва ён эрозиялар ўзаро алмашиниб туради. Бунинг натижасида қайирусти супалари шаклланади. Қайирусти супаларининг юзаси дарё оқими ва дарё водийси томон озроқ қияланган бўлади. Улар ҳар доим дарё ўзани ва қайиридан гипсометрик баландда жойлашган бўлади ва шунинг учун ҳам қайирусти супаси дейилади. Ён эрозия туфайли бундай супалар бутунлай ювилиб кетиши ёки фақат уларнинг фрагментларигина қолиши мумкин. Геологик тузилиши бўйича қайирусти супалари уч хил кўринишда учрайди: а) аккумулятив — тоғ жинсларининг тўпланиши натижасида вужудга келган ва фақат аллювийдан тузилган; б) эрозион - тоғ жинсларининг емирилиши натижасида субстратда ҳосил бўлган супачалар (ётқизиқсиз); в) эрозион— аккумулятив. Бундай супаларнинг геологик тузилишида ҳам аллювий, ҳам субстрат юзаси иштирок этади. Эрозион-аккумулятив супаларни Палеооқсоқотанинг тошкент ва мирзачўл супалари комплексида яққол кузатиш мумкин. Доимий оқар сувларнинг геологи иши туфайли дарё водийларида аллювий ётқизиқлари тўпланади. Оқсоқота дарёси водийсида бундай ётқизиқларга водий ҳарсангтошлари ва ғўлактошларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Тўртламчи давр супа комплекслари бир қанча майда супачалардан таркиб топган. Масалан, мирзачўл ва тошкент комплексларининг ҳар биридан шундай супачалардан учтаси ажратилади. Улар лагернинг жанубий чегарасидаги Номсиз сойнинг чап бетида яққол кўзга ташланади. Уларнинг орасидаги гипсометрик баландлик 2,5 м дан 5-6 м гача боради. Бундай супалар ва супачалар неоген ётқизиқларининг ювилган юзасида ҳосил бўлган. Уларнинг юзалари 3-5° бурчак остида ҳам дарё водийсига, ҳам дарё оқимига қараб қияланган. Дарё водийларининг кўндаланг кесими юмшоқ жинслар ювилган жойларда U- шаклга, қаттиқ палеозой жинсларида эса V- 48 шаклга эга. Масалан, Оқсоқота дарёсининг юқори оқимидан Тешиктош дарасигача водий палеозой жинсларида тор ва чуқур каньон шаклда бўлиб, Паркент-Нурекота грабен-синклиналини кесиб ўтувчи ўрта оқимида кескин кенгаяди ва бортлари катта нишабликка эга, Майгашкан-Суренота антиклинали ядросини ташкил этувчи палеозой риолитларида эса яна тор дарани ҳосил қилади. Тўртламчи давр делювий жинслари қалин жойларда кўплаб жарликлар ва кўчкилар ривожланган. Улар ҳам муҳим геоморфологик элементлар ҳисобланади. Оқсоқота ҳудудида ривожланган ўзига хос рельеф шаклларидан карст бўшлиқлари ва воронкалари, зирҳли сиртлар, қадимий текисланиш юзалари ва палеовулкан неккиларини кўрсатиш мумкин. Карст бўшлиқлари ва воронкалари Суренота чўққисининг шимолий-ғарбий ёнбағрида палеоген карбонатли жинсларида ва Девонсойнинг бошланишидаги юқори девон фамен яруси оҳактошларида ривожланган. Зирҳли сиртлар Майгашкан-Суренота антиклиналининг ҳар иккила қанотида кузатилади. Бунда нисбатан юмшоқ жинслар ювилиб кетиши сабабли палеоген оҳактошлари очилиб қолган ва уларнинг юзалари рельеф нишаблигига мос келади. Қадимий текисланиш юзаси Оқсоқота ва Нурекота дарёлари қўшилувида палеозой жинслари липаритларининг ювилган юзасида кузатилади. Бу рельеф шакли бўр давригача шаклланган пенеплен юзаси бўлиб ҳисобланади. Кейинчалик у альп тектогенези туфайли қияланган ҳолга келган ва нисбатан юмшоқ мезозой-кайнозой ётқизиқлари ювилиб кетиши натижасида очилиб қолган. Геоморфологик кузатишлар асосида геоморфологик харита тузилади. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling