Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Субвулканик дайкалар. Бундай дайкаларнинг таркиби андезит-
порфиритлардан ва диабазлардан иборат. Андезит-порфирит 
таркибли дайкалар Тошгаза тоғининг шимолий ёнбағрида 
ривожланган. Улар ўрта карбон минбулоқ свитаси туфотерриган 
ётқизиқларини ёриб чиққан. Субкенглик бўйича 150-250 м га 
чўзилган. Қалинлиги 2,5-8 м ни ташкил этади. Диабаз таркибли 
дайкалар Оқсоқота ва қашқасув дарёларининг қўшилувида, 
палеозойда ҳосил бўлган Оқсоқота ер ёриғи бурдаланиш зонасида 
ривожланган бўлиб, субкенглик йўналишида чўзилган. Бу зонада 2 та 
дайка мавжуд. Улардан шимолдагисининг узунлиги 450 м ни, 
қалинлиги эса 2,8 м ни ташкил этади. Иккинчи дайка биринчисига 
параллел ҳолда, ундан 200 м жануброқда жойлашган. Узунлиги 1500 
м дан ортиқ, қалинлиги 5,8 м. 
Субвулканик жинслар 
Гранит-порфирлар одатда қизғиш рангли. Порфир структурани 
шаффоф кварц кристаллари ташкил этади. Тоғ жинсларида кварц 
кристаллари текис тарқалган. Уларнинг тоғ жинсидаги миқдори 25-
30% ни ташкил этади, ўлчами 2-3 мм. Асосий масса фельзит 
структурали дала шпатларидан иборат этади. Баъзан пушти рангли 
калийли дала шпатларининг аниқ кристалларини кузатиш мумкин. 
Кварцли порфирлар қизилнура чўққиси ва унинг ёнбағирларидаги 
субвулкан штогини ташкил этади. 


41 
Граносиенит-порфирлар қизил ва қизғиш-пушти рангли, чала 
кристалланган. Кристалларнинг асосий қисмини калийли дала 
шпатлари ва кварц ташкил этади. Кам миқдорда қора рангли 
минераллар учрайди. Кристалларининг ўлчами 1 см га боради. 
Сиенит-порфиритлар оч пушти, қизил ёки қўнғирсимон. 
Порфир структурани калийли дала шпатлари ташкил этади. Оз 
миқдорда кварц ва қора рангли минераллар учрайди. Штоксимон 
субвулканик таналарда кенг ривожланган. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling